Краун эфирлар – макроцикллик (олигомер) бирикмалар бўлиб, таркибида такрорланувчи этиленоксид (-CҲ2-CҲ2-О-) қисмларига эга, баъзан кислород атомларининг бир қисми Н ёки С атомларига алмашган бўлади. Краун эфирларнинг кашф этилиши ва синтези замонавий органик кимё ютуқларидан биридир.

Кашф этилиши

Краун эфирларини Американинг ДуПонт компаниясининг кимёгари бўлмиш Чарлз Педерсен томонидан тасодифан кашф қилинган. У дибензо-18-крон-6 га ўхшаш, лекин ёпиқ ҳалқасиз лигандларнинг координацион хусусиятларини ўрганаётганда ушбу бирикмалар мавжудлигини тасодифан аниқлайди. Педерсен томонидан тажриба олиб борилаётганда ўрганилаётган лиганд етарлича соф бўлмаган реагент туфайли тасодифан ҳосил бўлган оқ кристаллар кўринишидаги ноодатий бирикманинг аралашмаси олинади. Педерсон янги бирикмани ўрганиб чиқгандан сўнг у мутлақо янги бирикманинг бирикмалар синфининг аъзоси эканлиги маълум бўлади.

Олиниши

Краун эфирларининг олиниши органик синтезнинг имкониятларини янада кенгайтирди. Органик муҳитга типик ноорганик бирикмаларни ўтказиш ва улар билан турли ўзгаришларни амалга ошириш имкониятлари пайдо бўлди. Масалан, краун эфирларнинг биологик мнембраналар орқали ионларнинг ташилишига хизмат қилиши, фазалараро катализатор бўлиши шулар жумласидандир.

краун эфирларининг номланиши

Краун эфирларни гетероциклик бирикмалар қаторига киритиш мумкин бўлсада уларнинг ўзига хос хусусиятлари уларни алоҳида синф сифатида қараш ва номланишида ҳам маълум қоидалар киритиш га сабаб бўлди. Бирикма номига „краун“ сўзи қо'шилади ва унинг олдидаги сонлар ҳалқадаги умумий атомлар сонини кўрсатади, номнинг охирида эса гетероатомлар (О, Н ва С) сони кўрсатилади.

Краун эфирларини[1] номлашда ҳалқада кисларод атомлари мавжудлиги кўрсатилмайди. Аммо бошқа гетероатомлар бўлса, уларнинг номлари берилади (азакраун ёки тиакраунефир), ҳалқадаги ҳолатлар сонлар билан рақамланади. Краун эфирлар таркибида оддий эфир C-О-C фрагментидан ташқари, амин C-НҲ-C ёки тиоэфир C-С-C фрагментлари ҳам бўлиши мумкин. Бу синф бирикмаларининг ўзига хос хусусияти гетероатомлар (О, Н, С)даги тақсимланмаган электрон Жуфтлар ҳисобига боғ ҳосил қилишидир. Краун-эфирларда бу хусусият гетероатомлар сони кўплиги ва тақсимланмаган электрон Жуфтларининг ҳалқа ичига томон йўналганлиги сабабли кучли ифодаланади. Натижада ишқорий ва ишқорий-ер металларининг катионлари ҳалқа ичига кириб, мустаҳкам комплекс бирикмалар ҳосил қилади. Ҳалқа ўлчамини ва мос равишда молекуланинг Ички кўламинт ўзгартириш орқали краун-эфирнинг аниқ ўлчам дагт каттонни „ушлашига“ эришиш мумкин. Масалан, 12-краун-4 Ли', 15-краун-5 Наъ ва 18-краун-6 эса К+ катлонлари билан мустаҳкам комплекс ҳосил қилади.

Краун-эфирлар радиокимёда ядро саноати чиқиндиларини қайта ишлашда муҳим аҳамиятга эга. С тутган краун эфирлар радиацияга нисбатан юқори барқарорликка эга бўлиб, улар ёрдамида Ср 90лик , Cс 137 лик, Тc 99лик изотоплари „ушланади“. Бу изотоплар кейинчалик радиодиагностика ускуналарида (рентген аппаратлари ўрнида), узоқ муддатли ток манбалари ва космик ускуналар ишлаб чиқаришда қўлланади. Краун эфирлар ордамида У ва Пу изотоплари ушланиши натижасида ядро чиқиндиларининг радиоактивлиги сезиларли даражада камаядл. Шунингдек, краун эфрлар асосида янги турдаги электр ўтказувчи материаллар ишлаб чиқарилган. Краун эфирлар ҳужайра мембранасидан ишқорий металларни ташийдиган табий бирикмаларнинг (ионофор) дастлабки синтетик аналогларидир. Краун-эфирлар тиббиётда металл-танқислигини ёки металл-ортиқчалигини даволашда истиқболли бўлиши мумкин.

Краун эфирлари (краун бирикмалари) халқаларида 11 дан ортиқ атомни ўз ичига олган макрогетероциклик бирикмалар бўлиб, улардан камида тўрттаси этилен кўприклари (ёки узунроқ, масалан, учта углерод атомидан иборат) билан ўзаро боғланган гетероатомлардир.

Одатда, гетероатом кислород атомидир. Агар бир ёки бир нечта кислород атомлари (аммо ҳаммаси эмас!) азот ёки олтингугурт атомлари билан алмаштирилса, унда мос келадиган бирикмалар мос равишда азакрон ёки тиакрон эфирлари деб аталади. Агар барча кислород атомлари азот атомлари билан алмаштирилса, бу синфдаги бирикмалар сиклик полиаминлар, агар олтингугурт атомларида бўлса – у ҳолда циклик полиэфирлар деб аталади. Агар краун эфирлари бензол ёки сиклогексан ҳалқалари билан бирлаштирилган бўлса, улар бензокрон ёки сиклогексан краун эфирлари деб таснифланади. Ҳалқада П, Си, Ас атомларини ўз ичига олган краун эфирлари, шунингдек, амид, эфир ва бошқа баъзи функционал гуруҳлар олинди[2].


Яна қаранг

Эфир[3][4]

Органиc чемистрй[5]

Манбалар

  1. ↑ „Краун эфирлари Ё'лдошев Абдуллоҳ Бунёдович“.
  2. ↑ „краун эфири“.
  3. ↑ „Эфир“, Википедия, 2024-03-03, қаралди: 2024-03-19
  4. ↑ „Эфир“, Википедия (русча), 2024-02-09, қаралди: 2024-03-19
  5. ↑ „Органиc чемистрй“, Wикипедиа (инглизча), 2024-02-12, қаралди: 2024-03-19