Kredit
Кредит, (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-12-21 санасида архивланган) — бўш турган пул маблағларини ссуда (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-12-15 санасида архивланган) фонди шаклида тўплаш ва уларни пулга муҳтож бўлиб турган юридик ва жисмоний шахсларга ишлаб чиқариш ва бошқа эҳтиёжлари учун маълум муддатга, фоиз тўловлари билан қайтариш шартида қарзга бериш муносабатларини ифодалайди.

Кредит (лотинча: cредитум — қарз, cредо — ишонаман, маъқуллайман) — пул маблағлари, товар ва хизматларни келишилган устама (фоиз) тўлаб қайтариб бериш шарти билан маълум муддатларга қарзга бериш. Қарзга маблағ берувчи томон кредитор (давлат, банк, корхона, хусусий шахс ва бошқалар), ссуда олувчи томон эса дебитор (қарздор) дейилади. Кредит келишуви қарздан фойдаланиш шартлари кайд этилган шартнома билан расмийлаштирилади. Кредит муомаласи қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги иқтисодий муносабатдир. Лекин ҳар қандай қарз муносабати ҳам кредит бўла олмайди. Кредит муносабатида олинган маблағ қайтариб берилиши, фойдаланилгани учун ҳақ (келишилган фоизда) тўланиши, муддатли, маълум товар ва номоддий активлар билан таъминланган бўлиши, мақсадли ишлатилиши шарт. Берилиши муддатларига кўра, қисқа муддатли (1 йилга қадар), ўрта муддатли (1йилдан 5 йилгача), узоқ, муддатли (6 йилдан ортиқ) кредитга бўлинади.
Кредитнинг тижорат, банк, давлат, истеъмол, халқаро, ипотека ва бошқа шакллари бор. Тижорат кредити — бир хўжалик юритувчи субект томонидан берилади ва, одатда, вексел билан расмийлаштирилади. Банк кредити — жисмоний ва юридик шахсларга пул шаклида банклар томонидан берилади. Банк кредитининг форфейтинг, факторинг, ҳаридорга қарз бериш каби кўринишлари бор. Давлат кредити — давлатнинг қарз берувчи ва қарз олувчи сифатида иштирокини назарда тутади. Давлат қарз берувчи сифатида банк тизими орқали бюджетдан тармоқ, ҳудуд, корхоналарни кредит ажратиб молиялаштиради. Қарз олувчи сифатида аҳолига давлат заёмлари, облигацияларини сотиш билан жисмоний ёки юридик шахслардан қарз олади, натижада ички давлат қарзи, чет давлатлардан олинган К.лар ҳисобидан ташқи давлат қарзи пайдо бўлади. Истеъмол кредити — аҳолига истеъмол товарлари, хизматларни насияга сотиш, уй-жой қурилиши ҳаражатлари учун, ломбардлардаги мулк гарови ҳисобига, ўзаро ёрдам кассаси қарзлари ва бошқа кўринишларда берилади. Халқаро кредит — муддатли, қайтимли ва фоиз тўлаш шартлари билан бир мамлакатдаги кредитор томонидан иккинчи мамлакатдаги қарз олувчига пул ёки товар шаклида бериладиган қарз, шунингдек, чет эл облигациялари, чет эл корхоналари аксиялари ва б, қимматли қоғозларига фонда олиш мақсадларида капитал қўйиш.
Кредит иқтисодиётда муҳим вазифаларни бажаради, уларнинг орасида молия ресурсларини қайта тақсимлаш асосий ўринда туради. Кредит ёрдамида капитални бир тармоқдан иккинчисига, бир мулкдордан бошқасига оқиб ўтиши таъминланади. Шу билан ишлаб чиқаришни кенгайтириш, иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш, маблағларни капитал қўйишнинг энг фойдали ва истиқболли йўналишларида тўплаш имкониятлари юзага келади. Кредит ресурсларини банклар томонидан тартибга солиш механизмлари ёрдамидапул айланмаси торайтирилади ёки кен-гайтирилади, тўловга қрбил талабнинг кўпайиши ёки қисқариши юз беради, бу эса, ўз навбатида, ишлаб чиқариш ривожига рағбат беради.
Кредит муносабатларида унинг барқарор бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Бунга эришиш учун мамлакатда кредит сиёсати олиб борилади. Кредит сиёсати таркибида банкларнинг фоиз сиёсати ва ажратилаётган К.ларнинг йўналишлари, уларнинг қайтарилишини таъминлаш, кредитнинг самарадорлигини ошириш, имтиёзлар, юз бериши мумкин бўлган хавф-хатарлар олдини олиш тадбирлари катта рол ўйвайди. Ўзбекистонда тижорат банкларнинг кредит сиёсати мамлакат иқтисодиётининг устувор тармоқларини жадал ривожлантиришга йўвалтирилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг марказлаштирилган К.лари мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлашга йўвалтирилган янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этишга ажратилмокда. Шунингдек, мамлакат тижорат банклари ҳам янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишга кредитлар ажратиш билан бирга кичик ва ўрта бизнесни қўллабқувватлашни ҳам амалга оширмоқда. Имтиёзли шартларда ажратилаётган кредитлар ва микрокредитлар шулар жумласидандир. Кредит тизими: Марказий банк, тижорат банклари, кредит уюшмалари ва чет эл банклари филиаллари ва ваколатхоналари. Кредит тизимида Марказий банк алоҳида ўрин тутади ва у эмиссия мақомига эга. Мамлакатда кредиттизими фаолияти „Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида“ (1995.21.12), „Банклар ва банк фаолияти тўғрисида“ (1996. 25.4) қонунлари билан тартибга солинади.
Аҳмаджон Ўлмасов, Қаҳрамон Ҳақбердиев[1].
Пул шаклидаги капитал ссуда капитали дейилса, унинг ҳаракати кредитнинг мазмунини ташкил қилади. Кредит муносабатлари икки субект ўртасида, яъни пул эгаси (қарз берувчи) ва қарз олувчи ўртасида юзага келади.
Турли хил корхоналар (фирмалар), ташкилотлар, давлат ва унинг муассасалари ҳамда аҳолининг кенг қатлами кредит муносабатларининг субектлари ҳисобланади. Санаб ўтилган субектларнинг айнан ҳар бири бир вақтнинг ўзида ҳам қарз олувчи ва ҳам қарз берувчи ўрнида чиқиши мумкин.
Кредит муносабатларининг объэкти жамиятда вақтинча бўш турган пул маблағларидир. Такрор ишлаб чиқариш жараёнида товарлар, иқтисодий ресурслар ва пул маблағларининг доиравий айланиши кредит муносабатларининг мавжуд бўлишини тақозо қилади. Шу билан бирга доиравий айланиш жараёнида муқаррар суратда вақтинча бўш турадиган пул маблағлари ва бошқа пул ресурслари кредит маблағларининг манбаини ташкил қилади.
Кредит принсплари
- қайтариб беришлилик принспи.
- Муддатлилик принспи.
- Фоиз тўлашлилик принспи.
- Таъминланганлик принспи.
- Мақсадлилик принспи.
Кредит — тегишли тамойиллар асосида (қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадлилик) қиймат ва моддий буюм кўринишида, жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиладиган иқтисодий категорияларнинг бир шаклидир" Кредитниг функсиялари. Кредитлар одатда биринчи тоифали гаров об’эктлари билан таъминланади.(ер, олтин ва бошқа металлар).
Кредит субектлари
- Банклар.
- Нобанк кредит ташкилотлари, кредит уюшмалари, ломбардлар, микромолиялаш ташкилотлари, кредит корперативлари ва бошқалар.
- Корхоналар.
- Жисмоний шахслар.
- Давлат.
- Давлат органи.
- Халқаро молия кредит ташкилотлари.
Кредит муносабатларининг субекти бўлиб кредитор ва кредит олувчи ҳисобланади, кредитнинг обекти бўлиб пул ва товар ҳисобланади. Кредитнинг иккита асосий шакли мавжуд:
- Банк кредити
- Тижорат кредити
Банк кредитининг обекти бўлиб пул маблағлари ҳисобланади. Тижорат кредитининг обекти товарлардир.
Кредит функсиялари
Кредит ресурсларининг манбалари
Кредит ресурсларининг асосий манбалари қуйидагилардан иборат:
- корхоналарнинг амортизация ажратмалари;
- маҳсулот сотишдан олинган пул тушумлари;
- корхоналарнинг ишлаб чиқариш, фан ва техникани ривожлантириш фондлари, моддий рағбатлантириш фондлари;
- корхоналар фойдаси. Улар давлат бюджети ва кредит тизими билан ҳисоб-китоб қилингунча, шунингдек унинг тегишли қисми корхона эҳтиёжлари учун фойдалангунча банкдаги ҳисобларида сақланади;
- банкдаги бюджет муассасалари, касаба уюшмалари ва бошқа ижтимоий ташкилотларнинг жорий пул ресурслари;
- аҳолининг бўш пул маблағлари.
Моҳияти
Такрор ишлаб чиқариш жараёнида вақтинча бўш пул ресурслари ҳосил бўлиши билан бир вақтда, иқтисодиётнинг айрим бўғинлари ва соҳаларида қўшимча пул маблағларига эҳтиёж пайдо бўлади. Аввало кредит қайта тақсимлаш вазифасини бажаради. Унинг ёрдамида корхоналар, давлат ва аҳолининг бўш пул маблағлари ссуда фонди шаклида тўпланиб, кейин бу маблағлар кредит механизми орқали иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларини ҳисобга олиб қайта тақсимланади. Шу орқали кредит ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлашга хизмат қилади. Иккинчидан, кредит пулга тенглаштирилган тўлов воситаларини (вексел, чек, сертификат ва ҳоказо) юзага чиқариб, уларни хўжалик амалиётига жорий этиш вазифасини бажаради. Учинчидан, кредит нақд пуллар ўрнига кредит пулларни ривожлантириш ва пул муомаласини жадаллаштириш билан муомала харажатларини тежаш вазифасини бажаради. Тўртинчидан, кредит ссуда фондининг ҳаракати (қарз бериш ва қарзни ундириш) орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантириш вазифасини бажаради. Бешинчидан, кредит ўз муассасалари орқали иқтисодий субектлар фаолияти устидан назорат қилиш вазифасини бажаради. Ниҳоят, кредитнинг ўзига хос вазифаси иқтисодиётни тартибга солиш ҳисобланади. Бунда кредит учун фоиз ставкаларини табақалаштириш, давлат томонидан кафолатлар ва имтиёзлар бериш каби усуллардан фойдаланилади. Кредит бир қатор турларда амалга оширилади.
Кредит турлари
Тарихий тараққиёт давомида кредитнинг икки — пул ва товар шаклларидан фойдаланиб келинган. Ҳозирги вақтда мамлакат ички айланмасида пул кредитидан кенгроқ фойдаланиб, у банк, тижорат, давлат, истеъмол ва халқаро кредит шаклларини олади.
- Банк кредити — кредитнинг асосий ва етакчи шакли сифатида чиқади. У пул эгалари — банклар ва махсус кредит муассасалари томонидан қарз олувчиларга (тадбиркорлар, давлат, уй хўжалиги сектори) пул ссудалари шаклида берилади.
- Хўжаликлараро кредит — бир корхона (муассаса) томонидан иккинчисига берилади ва уларнинг капитал қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги муносабатларига, шунингдек, ички хўжалик ҳисоби бўғинлари билан муносабатларига хизмат қилади.
- Тижорат кредити — бу корхоналар, бирлашмалар ва бошқа хўжалик юритувчи субектларнинг бир-бирига берадиган кредитларидир. Тижорат кредити, аввало, тўловни кечиктириш йўли билан товар шаклида берилади.
- Истеъмол кредити — хусусий шахсларга, ҳаммадан аввало, узоқ муддат фойдаланадиган истеъмол товарлари (мебел, автомобил, телевизор ва бошқалар) сотиб олиш учун маълум муддатга берилади. У чакана савдо магазинлари орқали товарларнинг ҳақини кечиктириб тўлаш билан сотиш шаклида ёки истеъмол мақсадларида банк ссудалари бериш шаклида амалга оширилади. Истеъмол кредитидан фойдаланганлик учун анча юқори фоиз ундирилади.
Банк амалиётида истеъмол кредити қарз олувчининг шахсий ёки оилавий эҳтиёжларини молиялаштириш учун берилади; кредит шартномасида маблағдан фойдаланиш мақсади, қайтариш муддати ва фоиз тўловлари кўрсатилади.[2]
- Ипотека кредити — кўчмас мулклар (ер, бино) ҳисобига узоқ муддатли ссудалар шаклида берилади. Бундай ссудалар бериш воситаси, банклар ва корхоналар томонидан чиқариладиган ипотека облигациялари ҳисобланади.
- Давлат кредити — кредит муносабатларининг ўзига хос шакли бўлиб, бунда давлат пул маблағлари қарздори, аҳоли ва хусусий бизнес эса кредиторлари бўлиб чиқади. Давлат кредити маблағлари манбаи бўлиб, давлат қарз облигациялари хизмат қилади. Давлат кредитнинг бундай шаклида, аввало, давлат бюджети камомадини қоплаш учун фойдаланади.
- Халқаро кредит — ссуда капиталининг халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасидаги ҳаракатини намойиш қилади. Халқаро кредит товар ёки пул (валюта) шаклида берилади. Кредитор ва қарз олувчилар банклар, хусусий фирмалар, давлат, халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳисобланади.
Сўнгги вақтларда кредитлашнинг лизинг, факторинг, форфейтинг, траст каби шакллари кенг ривожланиб бормоқда.
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Кредит ва истеъмол кредити нима. Мйфин.бй (русча). 25-январ 2017; янгиланган: 23-октябр 2024. Қаралди: 27-июн 2026.
Ҳаволалар
- Кредит ҳақида маълумот[сайт ишламайди]