Kreking

Крекинг (инг. cраcкинг — парчаланиш) —нефт ёки унинг фраксиясини деструктив (структурасини бузиб) қайта ишлаш жараёни; огир углеводо-родлар молекулаларининг парчаланиши (ажралиб чиқиши) ва қайта жойлашишига асосланган. Асосан мотор ёнилғиси, пластик массалар, толалар, эритгичлар учун кимёвий хом ашё олишда қўлланади. К.нинг 2 асосий (термик ва каталитик) тури бор. Терм и к К. юқори температура таъсирида амалга ошади; унинг 3 та: юқори босим остида суюқ фазали (40—60 ат. босимда, 470 — 540° температурада), паст босим остида ёки буг фазали (3 ат., 500—550°), паст босим ва юқори температурада ёки пиролиз (1 ат., 650—750°) усуллари бор. Каталитик К. бир вақтда юқори температура ва катализаторлар таъсирида амалга оширилади. 1918-йилда Н. Д. Зелинский биринчи бўлиб каталитик К.ни татбиқ этган. Катализатор сифатида алюминий-хлорид ишлатилган. 1936-йилда франсуз муҳандиси Уд-ри янги технологик схема (катализатор — алюмосиликат) яратгач, каталитик К. кенг қўлланила бошлади. Бу эса октан сони 80 — 85 бўлган юқори сифатли авиация бензини олишга имкон берди. Нефтнинг керосин — газойл фраксияси хом ашё бўлиб хизмат қилди. Каталитик К.лаш 450—520° га яқин температура ва 2—3 атм. босимида амалга ошади. К. сув буғи иштирокида, водород босими остида ҳам боради (гидро креки н г). Шунингдек, К. жараёнининг бориш шароити (температура, босим) га, хом ашёнинг вазифаси ва турига, технологик жиқозланишига боғлиқ бўлади. Жараённинг бориш шароитига қараб газ, бензин буғи ва оғир фраксиялар (лигроинли, керосинли, газойлли, солярли ва қолдиқ) дан ташкил топган маҳсулотлар аралашмаси ҳосил бўлади. Завонавий К. кўпгива кимёвий маҳсулотлар (ацетилен, этилен, бензол, ксилоллар, вафталин ва бошқалар), шунингдек, қайта ишланаётган маҳсулот массасига нисбатан 70% гача бензин олишга имкон беради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |