Kremniy
| Кремний(Си) | |
|---|---|
| Атом рақами | 14 |
| Кўриниши | Аморф ҳолатда - жигарранг кукун, кристалл ҳолатда — тўқ кул ранг, ялтироқ |
| Атом хоссаси | |
| Атом массаси (моляр массаси) |
28.0855 м. а. б. (г/мол) |
| Атом радиуси | 132 пм |
| Ионлашиш энергияси (биринчи электрон) |
786.0(8.15) кЖ/мол (эВ) |
| Электрон конфигурацияси | [Не] 3с2 3п2 |
| Кимёвий хоссалари | |
| Ковалентлик радиуси | 111 пм |
| Ион радиуси | 42 (+4э) 271 (-4э) пм |
| Электрманфийлик (полинг бўйича) |
1.90 |
| Электрод потенсиали | 0 |
| Оксидланиш даражаси | 4, −4 |
| Термодинамик хоссалари | |
| Зичлик | 2.33 г/см³ |
| Солиштирма иссиқлик сиғими | 19.8 Ж/(К·мол) |
| Иссиқлик ўтказувчанлик | 149 Вт/(м·К) |
| Эриш ҳарорати | 1688 К |
| Эриш иссиқлиги | 50.6 кЖ/мол |
| Қайнаш ҳарорати | 2623 К |
| Қайнаш иссиқлиги | 383 кЖ/мол |
| Моляр ҳажм | 12.1 см³/мол |
| Кристалл панжараси | |
| Панжара тузилиши | гексагонал |
| Панжара даври | 5.430 Å |
| Панжара/атом нисбати | н/а |
| Дебе ҳарорати | 625.00 К |
| 14 | Кремний
|
Си | |
| 3с23п2 | |
Кремний (Силиcиум), Си — Менделеев даврий системасининг ИВ гуруҳига мансуб кимёвий элемент, тартиб рақами 14, атом массаси 28,0855. Учта барқарор изотопи бор: 28Си (92,27%), МСи (4,68%) ва 30Си (3,05%). Кремний кислороддан сўнг табиатда энг кўп тарқалган элемент. Ер пўстининг массаси жиҳатидан 27,6% ини ташкил этади. Табиатда бирикмалар [кўпинча кремний (1У)-оксид СиО2" қумтупроқ ва силикатлар] қўлида бўлади. Кремний СиО2 ҳолида ўсимлик ва ҳайвон тўқималарида ҳам учрайди. Соф Кремнийни илк бор 1911-йил франсуз кимёгари Кремний Кремний Гей-Люссак ва Кремний Кремний Теварлар ажратиб олишган. Кремний — кулранг, кумушдек ял-тироқ модда. Аморф ва кристалл ҳолда бўлади. Кристалл ҳолдаги Кремнийнинг суюқланиш температураси 1423° (суюқланганда ҳажми 9% га камаяди), қайваш температураси 3249°, зичлиги 3,33 г/см³- Полинг бўйича электроманфийлиги 1,8, ат. радиуси 0,133, ион радиуси (қавсларда координацион сонлар келтирилган) 0,040 нм (4), 0,054 нм (6), диамагнетик. Оддий шароитда Кремний мўрт модда, 8000" дан юқорида пластик ҳолатга ўтади. Кимёвий бирикмаларда, асосан, тўрт валентли, инерт, қиздирилса фаолроқ ҳолатга ўтади. Одатдаги температурада фақат фтор билан бирикади. Юзасида ҳимоя пардаси (оксид парда) ҳосил бўлиши сабабли Кремний юқори ҳароратда ҳам барқарор бўлади.
Кремний 400° дан юқорида кислород таъсирида СиО2 гача оксидланади. Кислоталар таъсирига чидамли, фақат нитрат ва фторид кислоталар аралашмаси билан реаксияга киришади. Кремний ишқорлар билан реаксияга киришиб, водородни ажратиб чиқаради ва силикатлар ҳосил қилади:Си+2НаОҲ+Ҳ2О=На2СиО3+2Ҳ2Т.
300—500° да галогенлар билан бирикиб галогенидлар (СиХ4 ёки СинХ2н+2), 600° да олтингугурт буғлари таъсирида дисулфид (СжС2)ҳҳ беради, 600° дан юқорида у моносулфид (СиС)ра айланади. Кремний юқори температурада кўпгина металлар билан бирикиб, силицидлар ҳосил қилади. Аморф ҳолдаги Кремний кўп миқдордаги турли газларни эритиш хоссасига эга. Масалан, Кремний водород билан қаттик, эритма (47 ат.% Н2) беради. СиО2 Кремний нинг энг оддий ва баркарор бирикмасидир. Аморф ҳолдаги СиО2 силикат кислота ҳосил қилади.
Саноатда техник Кремний 1800° да қумтупроқни кокс билан, ута соф ҳолдаги Кремний эса кремний тетрахлоридни 1200—1300° да ўта соф қоддаги водород ёрдамида қайтариб олинади. Озроқ миқдордаги Кремнийни На2СиФ6 ёки К^Ғ^эритмаларини электролиз қилиш усули билан олиш мумкин. Кремний — электроникада асосий яримўтказгич металларидан бири. Унинг асосида тайёрланган асбоблар 200° температурагача чидайди. Кремний интефал схемалар, диодлар, транзисторлар, қуёш батареялари, фотоприёмниклар, ядро физикасида дедекторлар ва турли линзалар тайёрлашда ишлатилади. Кремний ва унинг бирикмалари кремниёрганик ҳосилалар, силицидлар олишда қўлланади. Кремний— биоген элемент. У инсон, ҳайвон, ўсимлик ва микроорганизмларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун зарур. Одам организмида Кремний етишмаса, унинг кўзи оғрийди, тиш эмали емирилади, тирноқ юпқалашиб, синувчан бўлади, тери, соч ўзгаради.
Рустам Марупов. УЗБЕКИСТАН
Кремний — унсурлар даврий жадвалининг 14 унсури, металлмас.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |