Kremova
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Кремова — Италиянинг шим. қисмидаги шаҳар, Ломбардияда, По дарёсининг чап соҳилида. Кремова про-винсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 80 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталарида). Дарё порти, темир йўл ту-гуни. Озиқ-овқат, тикувчилик, машинасозлик, ёғочсозлик, нефтни қайта ишлаш, кимё, керамика саноати корхоналари бор. Қадимдан мусиқа асбоблари ишлаб чиқарилади. 16—18-асрларда К.да Амати, Гварнери, Страдинари каби машҳур скрипка усталари ишлаган. 12—14-асрларга оид меъморий ёдгорликлар сақланган. Қадимда К. галлар қишлоғи бўлган. 1167-йилдан Ломбардия лигаси таркибида, 1499—1509-йилларда Венеция хукмронлиги остида, 1525—1702-йилларда Испания, 1859-йил гача Австрия мулклари таркибида бўлган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |