КРЕЙСВАЛД (Креутзwалд) Фридрих Рейнхолд [1803. 14(26). 12, Йиипере - 1882. 13(25). 8,Тарту] - эстон ёзувчиси, маърифатпарвар, фолклорчи. Эстон адабиётининг асосчиларидан бири. К. "Калевипоэг" (1857—61) эстон эпосини ва "Қадимги эстон халқ эртаклари" (1866)ни тўплаб қайта вашр эттирган. "Айёр тулки" (1850), "Соддадил одамлар" (1857) ҳажвий қиссалари, "Вирулик хонанданинг қўшиқлари" (1865) шеърий тўплами ва бошқа асарлар муаллифи. К.нинг тиббиёт, деҳқончилик, тарих ва географияга оид илмий-оммабоп асарлари ҳам бор. Виру шаҳрида унинг уй-музейи очилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил