Krijovnik
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Крижовник (Гроссулариа) — тошёрардошлар оиласига мансуб кўп йиллик бута, резавор мева экини. 50 дан ортиқ тури бор. Асосан, Шимолий Америкада (46 хил тури) учрайди. Кўпроқ 3 тури: маданий ёки экма К. (Г. реcлината) — Россиянинг Европа қисми, Кавказда, шунингдек, Европа мамла-катлари, Ўрта Осиёда ўстирилади; ти капли К. (Г.аcиcуларис) Ўрта Осиё тоғларида, Олтойда, Саян тоғларида; буре и н К. (Г.буреженсис) Узоқ Шарқда учрайди. Новдаси тиканли, бўйи 1,5—2 м, попук илдизли. Барглари 3—5 бўлакчали. Гуллари 2 жинсли, 1—3 тадан шингил бўлиб жойлашган. Меваси сохта резавор мева. Юмалоқ ёки чўзиқроқ, оқ, сариқ, қирмизи, қора, кўп уруғли; меваси июннинг 2-ярмида етилади, ўртача оғирлиги 3,6—6 г. 1 тупи 2,5—4 кг ҳосил беради. Меваси таркибида 7—18% қанд, 30—60 мг% С, Вр Р витаминлари, каротин, пектин, темир, фосфор, калсий, 1—3% гача органик кислоталар мавжуд. К. меваси янгилигида ейилади, мураббо, жем, компот, шарбат ва ҳоказолар тайёрланади. К. парҳиш қилиш, ёғочланган ва кўк қаламчаларидан кўпайтирилади.
Ўзбекистонда АҚШда чиқарилган Қора Негус, Пурман, Хаутон, Россия навларидан Рус К. навлари кўпроқ томорқа боғларида етиштирилади.
Адабиёт
- Абдуллаев Р., Ягудива С, Томорқада етиштириладиган резавор мевалар, Т., 1989.
Рихсивой Жўраев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |