Криница — Полшадаги иқлим курорти, Висла дарёси ҳавзасида, НовиСонч тоғларидан жан.-шарқда, 600 м баландликда. Иқлими мўътадил нам, қиши юмшоқ қуёшли (январнинг ўртача температураси —5°) ва ёзи мўътадил илиқ (июлнинг ўртача температураси 17°), йилига 800 мм ёғин ёғади. Карбонат ангидридли минерал сувлар, торфли балчиқ билан даволанади. ХИХ аср ўрталаридан бошлаб курорт сифатида ривожланган. Дам олиш, туризм ва тоғ чанғи спорти маркази.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил