Kriofillar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Криофиллар (юн. крёс — совуқ, муз ва ... фил) — турғун паст ҳароратда яшовчи организмлар. Криофиллар га жан. ва шим. қутб денгизларида (игнатерилилар, балиқлар, моллюскалар), совуқ сувли дарё ва сойларда (гулмойи балиқ, айрим планариялар ва бошқалар), шунингдек, шим. кенгликлар ва баланд тоғларда ҳаёт кечирадиган ҳайвонлар киради. Кўпчилик Криофиллар, одатда, ҳарорат кам ўзгаришига мослашган (стенотермлар) бўлади. Масалан, бир қанча игватерилилар (илондумлилар, денгиз кўзачалари)га сув ҳароратининг Г дан юқори кўтарилиши қалоқатли таъсир этади. Ҳарорат кўтарилганида совуқ сувларда яшовчи айрим балиқларнинг ҳаракатланиши ва озиқланиш интенсивлиги пасаяди. Криофиллик ҳарорат кўтарилган сайин сувда эрийдиган кислород миқдорининг камайиб бориши билан боғлиқ. Арктика денгизларида яшовчи айрим балиқлар қонида суюқликнинг музлаш нуқтасини пасайтирувчи моддалар (биологик антифризлар) бўлади. Криофилларга эриган қор сувлари, муз ва қор устида яшайдиган организмлар (бир ҳужайрали сувўтлар, криопланктон, айрим чувалчанглар, ҳашаротлар) ҳам киради. Криофиллар сувўтларнинг тез кўпайиши, муз ёки қор рангининг ўзгаришига сабаб бўлади. Криофил ўсимликлар к р ио ф и т л а р деб аталади[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Криофиллар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (К-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |