Криоген техникаси - криоген температуралар, яъни 120°К дан паст температуралар ҳосил қилиш, тўтиб туриш ва улардан фойдаланиш техникаси. Криоген техникаси воситалари: криостат ва шунга ўхшаш бошқа қурилмалар; суюлтирилган ва қаттиқ ҳолатга келтирилган газлар (кислород, азот, гелий ва бошқалар) ишлаб чиқарадиган қурилма ва аппаратлар; бу газларни сақлаш ва ташиш учун идишлар; ўта паст температуралардан фойдаланиб изотоп ва газ аралашмаларига ажратувчи қурилмалар. Бўлардан ташқари, криоген вакуум васослари, ўта ўтказувчан криоген генераторлар, двигателлар ва газли совитиш машиваси асосидаги соленоидлар, микросовиткичлар ва бошқалар Криоген техникаси нинг воситалари бўлиб хизмат қилади. Криоген техникаси воситалари ва усуллардан энергетикада, криоген электроникада, металлургия, атом, космик ва ракета техникасида, шунингдек, тиббиётда (криожарроҳлик асбоблари), биологияда (криобиология), қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва бошқаларда фойдаланилади. Криоген температураларни фан ва техниканинг кўп соҳаларида қўллаш натижасида Криоген техникаси нинг бир неча мустақил йўналишлари, мас, криоэлектроника, криобиология ва бошқа пайдо бўлди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил