Kriostat
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Криостат (крио... ва юн. статос — турғун, ҳаракациз) — ичида ўзгармас криоген температура (120° К дан паст) тўтиб туриладиган металл, шиша ёки пластмассадан ясалган қурилма; криоген техникаси воситаси. Одатда, суюлтирилган ёки қотирилган газлар (азот, водород, гелий ва бошқалар) билан совитилади. К.даги махсус идишга солинган совитувчи газ босимини ўзгартириш билан К. га жойлаштирилган муҳит температурасини ўзгартирмай туриш мумкин. К. ташқи муҳит таъсиридан яхши изолясия қилинади (Дюар идиши, термос сингари). Суюлтирилган газ солинган (мас, гелий — совитувчи агент, азот — атроф муҳитдан иссиқлик киришига қаршилик кўрсатади) металл К. кенг тарқалган. Бундай К.ларнинг корпуси билан ички қисмлари орасидаги температура ўзгаришларини силфон бараварлаштириб туради. Радиотехника, оптика, техника ва бошқаларда ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |