Krioterapiya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Криотерапия (крио... ва терапия) — совуқ, билан даволаш; бирор аъзони музлатмайдиган даражада совитиш. К. оғриқ қолдириш, яллиғланишни камайтириш, қон тўхтатиш ва шишни йўқотиш чораси ҳисобланади.
Муз босиш, совуқ сувга ҳўлланган чойшабга ўраш қадимдан даво сифатида қўлланилиб келади. Ўт пуфаги, чувалчангсимон ўсимта (аппендикс), меъда, меъда ости бези ва бошқа аъзолар ял-лиғланганда, бадан лат еганда, суяк синганда музли халта қўйилади. Бурун қоваганда, ўпка, меъда, ичакдан қон кетганда тегишли соҳага музли халта босилади. Гавда температурасини сунъий йўл билан тушириш — гипотермия юрак, йирик томирлар, бош мияни операция қилишда татбиқ этилади. К. нинг муҳим бўлимларидан бири — криохирургияда касал аъзо ёки тўқималарни совитиш йўли билан емирилади ёки олиб ташланади. Бунинг учун хлоретил ёки криоген асбоб ишлатилади. Бўлар ёрдамида ҳар хил даражадаги паст ҳаро-ратга эришиш мумкин. Ҳозир криоапликатор, криоэкстрактор каби аппаратлар қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |