Криптоспоридиоз – бу Апиcомплех филумининг Cрйптоспоридиум жинси протистлари келтириб чиқарадиган паразитар касаллиги ҳисобланади. Криптоспоридиоз одатда тез ва қисқа муддатли инфекция сифатида келиб чиқади. Касаллик асосан овқат ҳазм қилиш йўли билан, кўпинча ифлосланган сув орқали тарқалади. Иммунитет тизими мустаҳкам одамларда диарея асосий симптом бўлиб, иммун системаси кучи паст бўлган беморларда кўпинча ўлимга олиб келадиган оғирроқ аломатлар кузатилади[1].

Криптоспоридиоз
Паразит, юқумли касаллик
КХК-10 А07.2
КХК-9 007.4
ДисеасесДБ [1]
МедлинеПлус 000617
эМедиcине мед/484

Белги ва симптомлари

Симптомлар инфекция организмга тушганидан 2-10 кун ўтгач, ўртача 7-кунида пайдо бўлади. Баъзида симптомлар икки ҳафтада, баъзи ҳолларда эса бир ойгача намоён бўлади[1]. Иммунитети кучли бўлган одамларда касалликнинг 3 хил шакли мавжуддир. Касаллик бир неча ҳафта давом этиши мумкин бўлган турларида ўткир ёки сурункали диареяни келтириб чиқариши мумкин. Беморнинг ахлатида жуда камдан-кам ҳолларда қон ёки оқ қон ҳужайралари топилиши мумкин[2].

Шунингдек диареядан ташқари, беморларда ошқозон оғриғи, тутқаноқлар ва кучсиз иситма пайдо бўлиши мумкин. Бошқа симптомлар орасида кўнгил айниши, қусиш[3], сўрилишнинг бузилиши[4] ва сувсизланиш[5]. Касаллик симптомсиз кечиши мумкин, лекин инфексиянинг бундай ташувчилари бошқа одамларга юқтириш хавфи бор. Беморда криптоспоридиоз белгилари йўқолгач, у яна бир неча ҳафта давомида инфекцияни бошқаларга тарқатиши мумкин. Криптоспоридиоз панкреатит ва бошқа шу каби бошқа жиддий касалликларга олиб келиши аниқланган.

Иммунитети кучсиз одамлар ва жуда ёш ёки жуда кекса ёшдаги одамларда криптоспоридиознинг янада оғир шаклига ўтиши мумкин[6]. ОИТС билан оғриган беморларда криптоспоридиознинг 4 та клиник кўриниши мавжуд: 4 % да симптомлар йўқ, 29 % вақтинчалик инфекция, 60 % сурункали диарея ва 8 % оғир вабога ўхшаш инфекциялар. Вақтинчалик инфекцияси бўлган беморларда диарея 2 ой ичида йўқолади ва ахлатда криптоспоридиум қолдиқлари топилмайди. Сурункали диарея 2 ой ёки ундан кўпроқ давом этиши мумкин. Энг оғир ҳолатларда беморлар кунига камида 2 литр атрофида суюқлик йўқотади, хаттоки бемор кунига 25 литргача суюқлик йўқотиш ҳоллари учраб туради[7]. ОИТС типидаги криптоспоридиоз билан оғриган беморлар оғир сўрилишнинг бузилишини бошдан кечирадилар ва вазнининг 10 % гача қисмини йўқотишлари мумкин. Беморларнинг кўпчилиги бир марта касаликка чалингач, уларнинг кўпчилиги умрининг охиригача криптоспоридиумдан бутунлай қутула олмайдилар.

Паразитлар ичакдан ташқарига чиқганда, қайта юқтириш ҳолатлари нисбатан тез-тез учрайди, улар ошқозон ости без, ўпка, ўрта қулоқ ва ошқозонга этиб бориши мумкин. Паразит ўт йўллари орқали ўт фуфагига тушганда эса холесистит ва холангитга олиб келади[7].

Ичак криптоспоридиози

Ичак криптоспоридиозининг умумий белгилари ва симптомларига қуйидагилар киради:

  • Ўртача ва оғир сувли диарея, баъзида шилимшиқ ва камдан-кам ҳолларда қон ёки лейкоцитларни ўз ичига олади.
  • Жуда оғир ҳолатларда диарея малабсорбция ва гиповолемия билан кўп ва вабога ўхшаш бўлиши мумкин.
  • Паст даражали иситма;
  • Қорин оғриғи;
  • Сувсизланиш;
  • Оғирликни йўқотиш;
  • Ҳолсизлик
  • Кўнгил айниши ва қусиш – юқори ошқозон-ичак трактининг иштирокини кўрсатади ва респиратор криптоспоридиозга олиб келиши мумкин;
  • Эпигастрал ёки ўнг юқори квадрантнинг сезгирлигининг ошиши;

Камроқ тарқалган ёки кам учрайдиган белгилар ва аломатларга қуйидагилар киради:

  • Реактив артрит (қўллар, тиззалар, тўпиқлар ва оёқларга таъсир қилиши мумкин);
  • Сариқлик – гепатобиллиар иштирок этишини кўрсатади;
  • Асcитес – ошқозон ости бези иштирокини кўрсатади[8].

Нафас олиш криптоспоридиози

Юқори нафас йўлларининг криптоспоридиозининг белгилари қуйидагилардан иборат:

  • Бурун шиллиқ қавати, синуслар, ҳалқум ёки трахеянинг яллиғланиши;
  • Бурун оқиши
  • Овоз ўзгариши (масалан, бўғилиш);

Пастки нафас йўлларининг криптоспоридиозининг белгилари қуйидагилардан иборат:

  • Йўтал;
  • Нафас қисилиши;
  • Иситма;
  • Гипоксемия[9]

Тарқалиши

Қўзғатувчи инфексияланган одам ёки ҳайвоннинг нажаси билан алоқа қилган тупроқ, сув, пиширилмаган ёки ўзаро ифлосланган озиқ-овқат, зарарли моддалар орқали юқади. Криптоспоридиоз кўпинча ташқи очиқ сув билан доимий алоқада бўлган одамларда, шу жумладан сузиш ҳавзалари каби рекреацион сувларда учрайди. Бошқа потенциал манбаларга этарли даражада тозаланмаган ҳовузларда суви ёки ифлосланган озиқ-овқат киради[1]. Cрйптоспоридиум оосисталарининг хлорли оқартирувчи каби дезинфекциялаш воситаларига нисбатан юқори чидамлилиги сабабли уларга узоқ вақт давомида тирик қолиш ва инфекцияни келтириб чиқариш қобилиятини сақлаб қолиш имконини беради[10].

Эпидемиологияси

Криптоспоридиоз бутун дунё бўйлаб тарқалган бўлиб сув билан юқадиган барча паразитар касалликлар ичида 50,8 % ни ташкил қилади[11]. Ривожланаётган мамлакатларда меъда-ичак касалликларининг 8-19 % Cрйптоспоридиум[12] билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ривожланаётган мамлакатларда аҳолининг 10 фоизи оосисталарни текшириш вақтида аниқланади. Ривожланган мамлакатларда бу рақам 1-3 % га камроқ. Криптоспоридиозга энг кўп мойил бўлган ёш гуруҳи 1 ёшдан 9 ёшгача бўлган болалардир[2].

Этиология

Cрйптоспоридиум спп нинг ҳаёт айланиши.

Касаллик қўзғатувчиси Апиcомплеха филумининг Cрйптоспоридиум жинсининг протистларидир. Инфексия паразитнинг дам олиш босқичи – оосистанинг сув ёки озиқ-овқат билан бирга овқат ҳазм қилиш йўлларига тушиши билан бошланади. Оосиста таркибидаги 4 та спорозоит бўлиб ўз қобиғини ташлаб, ичак эпителиал ҳужайралари томон ҳаракатланади. Энтероцитларга этиб борган паразит ичак ҳужайраси билан мураккаб ташкил қилувчи ўзаро таъсирли ҳудудни ҳосил қилади, шундан сўнг криптоспоридиум атрофида экстраситоплазматик паразитофорик вакуола ҳосил бўлади. Унинг ҳимояси остида кейинги патоген ривожланишининг барча босқичлари давом этади. Ҳужайра ичидаги тузилмалар (биз коксидияларда кузатамиз) ва ҳужайрадан ташқаридаги (грегаринлар учун характерли) чегарасида жойлашган паразитнинг бундай жойлашиши Cрйптоспоридиум[13] жинси учун ноёбдир.

Патогенези

Оокисталар тухумсимон ёки шарсимон бўлиб, диаметри 5-6 микрометрга этади. Флотацион препаратлар билан бўялганда улар жуда рефрактер кўринишда бўлади. Оокистларда 4 тагача камон шаклидаги спорозоитлари мавжуд[14].

2 дан 10 гача оокистлар инфекция манбайи бўлиши мумкин. Паразит ингичка ичак эпителий ҳужайраларининг чегарасига яқинроқ бўлиб, асосан ичак деворида жойлашади. Спорозоитлар бириктирилганда эпителий ҳужайраларининг мембранаси уларни ўраб олади. Паразитлар бириктирилган жойдаги микроворсинкаларга зарар етказиши мумкин. Паразитни юқтирганидан кейин бемор биринчи ҳафтада энг кўп оокисталарни ажратиб чиқаради. C. парвум ёки C. ҳоминис инфекциялари туфайли диарея тўхтаганидан сўнг, оокисталар бир неча ҳафта давомида чиқарилиши мумкин, аммо C. мурис инфекцияси бўлган иммунитетга эга бўлган шахслар этти ой давомида оокисталарни чиқариб юриши кузатилган[15].

Полимераза занжири реакцияси (ПCР) криптоспоридиозни ташхислашнинг яна бир усули ҳисобланади. У ҳатто Cрйптоспоридиумнинг ўзига хос турларини ҳам аниқлай олади. Агар беморда биллиар криптоспоридиоз бор деб ҳисобланса, ултратовуш текшируви тегишли диагностика усули ҳисобланади. Агар бу нормал натижаларни қайтарса, кейинги қадам эндоскопик ретроград холангиопанкреатография текширув усулини ўтказиш бўлади[16].

Диагностикаси

Криптоспоридиозни аниқлаш учун турли диагностик усуллар мавжуд. Буларга микроскопия, бўяш ва антигенларни аниқлаш киради. Микроскопия усулида беморнинг нажасида оосисталарни аниқлаш учун ишлатилади[6]. Ўзгартирилган руҳ сулфат марказдан қочма сузувчанлик усули ва Шелтер шакар сузиш усули билан нажас намунасида спорокисталарни консентрациялаш ва аниқлаш учун ишлатилади[17]. Бўяш усуллари оокисталарга қизил ранг бериш учун кислотага чидамли бўяшни ўз ичига олади. Ингичка ичакнинг бир қисми гематоксилин ва эозин билан бўялган бўлиши керак, бу эпителийда ҳужайраларига бириктирилган оосисталарни аниқлайди[4]. Бундан ташқари, аурамин билан бўялган намуналарнинг люминесцент микроскопияси қўлланади[6].

Даволаш

Криптоспоридиознинг самарали давоси ҳали мавжуд эмас, одатда паромомицин, нитазиксанид ва Атоваквон каби воситалар қўлланади. Даволаш одатда беморнинг жисмоний ҳолатини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиши керак. Беморга йўқотилган сув ҳажмини тўлдириш учун кўп миқдорда суюқлик берилади. Баъзида лактоза диэтаси ўриндош даволаниш сифатида ишлатилиши мумкин[18]. Камдан кам ҳолларда суюқлик ўрнини босувчи суюқликлар томир ичига томчилатиб бериш мумкин. Антибиотиклар камдан-кам ҳолларда, биринчи навбатда, оғир касаллиги бор ва иммунитети паст беморлар учун қўлланади.

Кучли иммунитет тизимига эга одамлар

Кучли ва соғлом иммунитетга эга бўлган шахсларнинг кўпчилиги қисқа (2 ҳафтадан кам) ўз-ўзини чекловчи касаллик даврини бошидан кечиради, бу эса қўллаб-қувватловчи парвариш ва регидратацияни, баъзида диареяга қарши дори-дармонларни талаб қилади ва ўз-ўзидан тикланиш билан якунланади. Қўшма Штатларда ''нитазоксанид'' препарати иммунитети заиф одамлар учун қўлланади. ''Спирамицин'' ҳам баъзида болаларда диарея давомийлигини қисқартиришга ёрдам беради[1].

Иммунитет заиф бўлган одамлар

''Спирамицин'' кўпинча ОИТСнинг дастлабки босқичларида беморларда диареяни даволаш учун ишлатилади. Умуман олганда, ОИТС билан касалланган беморларнинг ўлим даражаси CД4+ белгиларига асосланади. CД4+ лимфоцитлар сони 180 ҳужайра/мм³ дан ортиқ бўлган беморларда ресторатив, қўллаб-қувватловчи ёрдам ва дори-дармонлар билан тикланиш имконияти мавжуд, аммо CД4+ сони 50 ҳужайра/мм³ дан паст бўлган беморларда инфекция одатда уч ойдан олти ойгача ўлимга олиб келади. 1993–йилда Милwаукеэ криптоспоридиоз эпидемияси пайтида (энг каттаси) CД4+ билан касалланган ОИТС билан касалланган беморларнинг 73% 50 ҳужайра/мм³ дан паст бўлган ва 50 дан 200 ҳужайра/мм³ гача бўлганларнинг 36% инфекциянинг биринчи йилида вафот этишган[19]. Эронлик ОИТС билан касалланган бир беморда ўпка криптоспоридиозидан ташқари, ''азитромицин'' ва ''паромомицин'' инфекцияни тозалашга ёрдам берганлиги топ’ғрисида маълумотлар мавжуд[20].

Профилактикаси

Cрйптоспоридиум юқори консентрацияларда бўлса хлор дезинфекциясига нисбатан жуда чидамли бўлиши мумкин, лекин паразит хлор диоксиди ва озон томонидан самарали равишда инактивланади. Шунингдек, патогенга нисбатан ултрабинафша нурланиши паст дозалар остида тезда нобуд бўлади. 2010-йилги ҳолатга кўра криптоспоридиоз 100 000 га яқин инсонлар ўлимга сабаб бўлиб, бу 1990-йилдагига нисбатан 220 000 тадан кўп ҳисобланади.

АҚШда 2006-2008 йиллар учун криптоспоридиоз статистикаси↓[11]:

Йил ҳолатлар
2006–йил 5936
2007–йил 11 170
2008–йил 7749

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Cрйптоспоридиосис“. Cентерс фор Дисеасе Cонтрол анд Превентион. 2010-йил 8-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-октябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 Cрйптоспоридиосис. Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "Чен" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  3. ↑ Липпинcотт’с Иллустратед Ревиэwс: Миcробиологй. Липпинcотт Wиллиамс & Wилкинс(ингл.). 
  4. ↑ 4,0 4,1 Wинн Жр., Wашингтон; Аллен, Степҳен; Жанда, Wиллиам; Конеман, Элмер; Проcоп, Гарй; Счреcкенбергер, Паул; Wоодс, Гаил. Конеман’с Cолор Атлас анд Техтбоок оф Диагностиc Миcробиологй. Пҳиладелпҳиа: Липпинcотт Wиллиамс & Wилкинс(ингл.), 2006.  Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "wинн" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  5. ↑ „Cрйптоспоридиосис“. Медлине Плус (2009-йил 16-январ). — „А сервиcе оф тҳе У.С. Натионал Либрарй оф Медиcине (НЛМ) анд тҳе Натионал Институтес оф Ҳеалтҳ (НИҲ)“. 2014-йил 4-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 15-июн.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 Броокс, Гео. Ф.; Бутел, Жанет С.; Морсе, Степҳен А.. Жаwетз, Мелниcк, & Аделберг’с Медиcал Миcробиологй, 23рд, Неw Ёрк: Ланге Медиcал Боокс/МcГраw Ҳилл, 2004 — 684—685-бет. 
  7. ↑ 7,0 7,1 Рян, Кеннетҳ Ж.; Рай, C. Георге. Шеррис Медиcал Миcробиологй: Ан Интродуcтион то Инфеcтиоус Дисеасе, 4тҳ, Неw Ёрк: МcГраw-Ҳилл Эдуcатион, 2004 — 727—730-бет. 
  8. ↑ Cабада ММ, Wҳите АC, Венугопалан П, Сурешбабу Ж (18 Аугуст 2015). Бронзе МС (эд.). „Cрйптоспоридиосис Cлиниcал Пресентатион“. Медсcапе. WебМД. Ретриэвед 8 Жануарй 2016. Афтер ан инcубатион период оф 5–10 дайс (ранге 2–28 дайс), ан инфеcтед индивидуал девелопс wатерй диаррҳеа … февер май бе лоw граде ор нонехистент; … Диаррҳеа, wитҳ ор wитҳоут cрампй абдоминал паин, май бе интермиттент анд сcант ор cонтинуоус, wатерй, анд cопиоус; сометимес, тҳе диаррҳеа ис муcоид. … Билиарй траcт инволвемент ис сеэн ин персонс wитҳ АИДС wҳо ҳаве верй лоw CД4 cелл cоунц анд ис cоммон ин чилдрен wитҳ Х-линкед иммунодефиcиэнcй wитҳ ҳйпер–иммуноглобулин М (ИгМ). … Отҳер сигнс релатед то ГИ иллнесс инcлуде ригҳт уппер-қуадрант ор эпигастриc тендернесс, иcтерус, анд, рарелй, асcитес релатед то панcреатиc инволвемент. Реаcтиве артҳритис тҳат аффеcц тҳе ҳандс, кнеэс, анклес, анд феэт ҳас беэн десcрибед.
  9. ↑ Спонселлер ЖК, Гриффитҳс ЖК, Тзипори С (2014). „Тҳе эволутион оф респираторй Cрйптоспоридиосис: эвиденcе фор трансмиссион бй инҳалатион“. Cлин. Миcробиол. Рев. 27 (3): 575–86. дои:10.1128/CМР.00115-13. ПМC 4135895. ПМИД 24982322. Реcент эвиденcе индиcатес тҳат респираторй cрйптоспоридиосис май оccур cоммонлй ин иммуноcомпетент чилдрен wитҳ cрйптоспоридиал диаррҳеа анд унехплаинед cоугҳ. Финдингс фром анимал моделс, ҳуман cасе репорц, анд а феw эпидемиологиcал студиэс суггест тҳат Cрйптоспоридиум май бе трансмиттед виа респираторй сеcретионс, ин аддитион то тҳе море реcогнизед феcал-орал роуте. … Уппер респираторй cрйптоспоридиосис май cаусе инфламматион оф тҳе насал муcоса, синусес, ларйнх, анд трачеа, аccомпаниэд бй насал дисчарге анд воиcе чанге (54, 61, 62). Cрйптоспоридиосис оф тҳе лоwер респираторй траcт тйпиcаллй ресулц ин продуcтиве cоугҳ, дйспнеа, февер, анд ҳйпохемиа (63,–66). … Wҳиле феcал-орал трансмиссион ис индиспутаблй тҳе мажор роуте оф инфеcтион, трансмиссион виа cоугҳинг анд фомитес ис алсо поссибле ин ситуатионс оф cлосе cонтаcт (20). … Беcаусе тҳей лаcкед гастроинтестинал сймптомс анд ооcйст эхcретион, тҳе латтер cасес эстаблиш тҳе поссибилитй оф примарй респираторй инфеcтион wитҳ Cрйптоспоридиум, wҳич май ҳаве беэн аcқуиред бй инҳалатион оф эхпеcторатед дроплец ор бй cонтаcт wитҳ фомитес. … Тҳис финдинг суггесц тҳат респираторй cрйптоспоридиосис май оccур cоммонлй ин иммуноcомпетент индивидуалс.
  10. ↑ {{{заглавие}}}.
  11. ↑ 11,0 11,1 „Cрйптоспоридиосис“. Гидеон (2009-йил 23-феврал). — „Триал субсcриптион реқуиред то аccесс“. 2020-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 15-июн.
  12. ↑ {{{заглавие}}}.
  13. ↑ М.В. Крылов, А.О. Фролов.. Тип Спорозоа — Споровики // Протисты = Протиста : руководство по зоологии. СПБ: Рос. акад. наук, Зоол. ин-т, 2007 — 5—370-бет. .
  14. ↑ Wинн Жр., Wашингтон; Аллен, Степҳен; Жанда, Wиллиам; Конеман, Элмер; Проcоп, Гарй; Счреcкенбергер, Паул; Wоодс, Гаил (2006). Конеманъс Cолор Атлас анд Техтбоок оф Диагностиc Миcробиологй (6тҳ эд.). Пҳиладелпҳиа: Липпинcотт Wиллиамс & Wилкинс. пп. 1267–70.
  15. ↑ Чаппелл CЛ, Окҳуйсен ПC, Лангер-Cуррй РC, Лупо ПЖ, Wидмер Г, Тзипори С (2015). „Cрйптоспоридиум мурис: инфеcтивитй анд иллнесс ин ҳеалтҳй адулт волунтеэрс“. Ам. Ж. Троп. Мед. Ҳйг. 92 (1): 50–55. дои:10.4269/ажтмҳ.14-0525. ПМC 4347390. ПМИД 25311695. C. мурис-инфеcтед субжеcц шед ооcйсц лонгер тҳан оccурред wитҳ отҳер спеcиэс студиэд ин ҳеалтҳй волунтеэрс. Тҳреэ волунтеэрс шед ооcйсц фор 7 монтҳс. … Тҳус, ҳеалтҳй адулц аре сусcептибле то C. мурис, wҳич cан cаусе милд диаррҳеа анд ресулт ин персистент, асймптоматиc инфеcтион.
  16. ↑ Чен W, Ҳарп ЖА, Ҳармсен АГ (Април 2003). „Cрйптоспоридиум парвум инфеcтион ин гене-таргетед Б cелл-дефиcиэнт миcе“. Ж. Параситол. 89 (2): 391–3. дои:10.1645/0022-3395(2003)089[0391:CПИИГБ]2.0.CО;2. ПМИД 12760662.
  17. ↑ Муррай, Патриcк Р., Кен С. Росентҳал, анд Мичаэл А. Пфаллер. Медиcал Миcробиологй. 5тҳ эд. Пҳиладелпҳиа: Элсевиэр Инc., 2005: 855—856.
  18. ↑ „Cрйптоспоридиосис Треатмент - МедСcапе“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 29-октябр.
  19. ↑ Гилсон М.Д., Иан; Буггй, Бриан П. М.Д. Cрйптоспоридиосис ин Патиэнц wитҳ ҲИВ Дисеасе: Ис Ит Сафе то Дринк тҳе Wатер? (эн) // ҲИВ Неwслине : жоурнал. — Сан Франcисcо Генерал Ҳоспитал, 1996. — 10.
  20. ↑ Меамар А.Р., Резаиан М., Резаиэ С., эт ал. Cрйптоспоридиум парвум бовине генотйпе ооcйсц ин тҳе респираторй самплес оф ан АИДС патиэнт: эффиcаcй оф треатмент wитҳ а cомбинатион оф азитҳромйcин анд паромомйcин (эн) // Параситол. Рес. : жоурнал. — 2006. — 5 (вол. 98, но. 6). — П. 593—595. — ДОИ:10.1007/с00436-005-0097-4. — ПМИД 16416289.

=

Адабиётлар

  • Wҳите, А. Cлинтон Жр. (2005). „Cрйптоспоридиосис“. Ин Манделл, Г; эт ал. (эдс.). Принcиплес анд Праcтиcе оф Инфеcтиоус Дисеасес (6тҳ эд.). Элсевиэр. пп. 3215–28.
  • Уптон, Стеве Ж. (12 Септембер 2003). „Басиc Биологй оф Cрйптоспоридиум“ (Wебсите). Кансас Стате Университй: Параситологй Лабораторй.
  • С. Ж. Брандс (Cомпилер) (2000). „Тҳе Тахономиcон & Сйстема Натураэ“ (Wебсите датабасе). Тахон: Генус Cрйптоспоридиум. Универсал Тахономиc Сервиcес, Амстердам, Тҳе Нетҳерландс.

Ҳаволалар

ҳттпс://www.ёутубе.cом/wатч?в=2б9лр4б2НМ0