Кришна, Киства — Ҳиндистондаги дарё, Ҳиндистон ярим оролнинг жанубида. Ўз. 1280 км, ҳавзасининг майдони 330 минг км². Ғарбий Гат тоғларидан бошланиб, Декан ясситоғлигидан оқиб ўта-ди ва Бенгалия қўлтиғига делта ҳосил қилиб қуйилади. Асосий ирмоғи —Тунгабхадра дарёси. Ўртача сув сарфи 1730 м³/сек, езда тўлиб оқади. Суғоришда фойдаланилади. Қуйи қисмида кема қатвайди, канал орқали Годанари дарёси билан боғланган. К. буйида Вижаянада шаҳри жойлашган.[1]

Кришна


Жойлашуви
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил