Kristallofizika
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кристаллофизика, физик кристаллография — кристаллография бўлими; кристаллар ва кристалл агрегатларининг физик хоссаларини, шунингдек, бу хоссаларнинг ташқи таъсирлар натижасида ўзгаришини ўрганади. Бу хоссаларга кристаллар деформацияси, мустаҳкамлиги, иссиқлик ўтказувчанлиги, сирт энергияси, адсорбсияси, спектроскопияси, люминессенсияси ва магнит, шунингдек, ўта ўтказувчанлик, ферромагнетизм, сегнетоэлектр, пироэлектр, пезооптик, пезоэлектр ва бошқа хоссалари киради. Кристалларнинг физик хоссалари ҳар хил оптик йўналишларда бирдек бўлмайди. Уларни симметрик йўналишларда эквивалент хоссаларга эга бўлган бир жинсли ва анизотроп муҳит деб қараш мумкин (қаранг: Анизотропия).
К.да анизотроп муҳитнинг хоссаларини миқдорий ифодалашда математик аппарат — тензор анализдан ва гуруҳлар назариясидан фойдаланилади. Мас, икки вектор катталик (муҳитнинг қутбланиши Р ва электр майдон кучланганлиги Е; ток зичлиги ж ва электр майдон кучланганлиги £) ёки икки псевдовектор катталик (мас, магнит индуксияси В ва магнит майдон кучланганлиги Н)лар орасидаги ўзаро боғликликни тавсифловчи анизотроп муҳитнинг физик хоссалари (мас, диэлектрик қабулчанлиги, электр ўтказувчанлиги, магнит кабул-чанлиги, тензорлари) иккинчи тартиб (ранг) ли қутб билан аниқланади. Юқори тартибли тензорлар билан анизотроп муҳитнинг физик хоссалари, мас, пезоэлектр эффект, электростриксия, магнитостриксия, эластиклик ва бошқа шунга ўхшаш хоссалари аниқланади.
Кристалл панжарасиаати ҳар хил нуқсонлар (вакансиялар, дислокациялар, доменлар ва ҳоказо) ва уларни кристалларнинг физик хоссалари (пластиклиги, мустаҳкамлиги, электр ўтказувчанлиги, механик асллиги ва бошқалар) га таъсири урганилади. Кристаллардаги нуқсонлар уларнинг пластиклиги, мустаҳкамлиги, электр қаршилиги ва бошқа хоссаларига таъсир қилади. Шунинг учун амалда ишлатиладиган маълум физик хоссали кристалларни топиш К. нинг асосий масалаларидан бири ҳисобланади.
К. асосида кристаллооптика вужудга келди. К. ютуқлари туфайли қаттиқ жисм физикаси жадал ривожлана бошлади. У кристаллокимё билан ҳам бевосита боғлиқ. К. нинг ўша пайтдаги ҳолатини немис физиги В. Фогт (1850—1919) баён қилган, унинг статик ва динамик назариясини М. Борн ривожлантирган. Ф. Иоффе К. га маълум ҳисса қўшган.
Кристалларнинг атом тузилишини, таркиби ва структураларини атом ва ион оқимлари орқали ўрганишга, уларнинг физик хусусиятларини ўзгартира олиш имкониятларини яратишга ўзбек физик олимларидан Н. Ю. Тўраев, профессор Э. С. Парилис ва бошқа ҳам катта қисса қўшдилар.
Адабиёт
- Иоффе А. Ф., Физика кристаллов, М. — Л., 1929; Вай Дж., Физические свойства кристаллов и их описание при помоши тензоров и матриц [пер. с англ.], М., 1967;Парилис Э.С., Тураев Н. Ю., Теория рассеяния ионов средних энергий ва поверхности монокристалла, Т., 1970; Василев Д. М., Физическая кристаллография, М., 1972.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |