Kristallografiya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кристаллография (кристаллар ва ... графил) — кристалларнинг тузилиши ҳақидаги фан; кристалларнинг пайдо бўлиши, тузилиши, физик хоссалари, уларда бўладиган ўзгаришларни ўрганади. К. нинг вазифаси кристалларни таснифлаш, уларни ўрганишнинг махсус усулларини ишлаб чиқиш ва амалда ишлатиш йўлларини излаб топишдан иборат. Кристалларнинг ҳарактерли хусусиятлари уларнинг симметриясидир. Кристалларнинг симметрияси уларнинг шаклида, структурасида ва бошқа хусусиятларида ўз аксини топади. К. математика, физика, кимё, минералогия, металлшунослик, техника (радиотехника, механиқа) фанлари билан бевосита боғлиқ. К. қадимдан минералогия билан узвий боғланиб, кристалларни қирралаш қонунларини ўрганувчи мустақил фан сифатида ривожланган.
Завонавий К. 5 та асосий бўлимларга бўлинади: геом етрик К. — кристалларнинг симметрия™, структураси ва морфологиясини ўрганади; кристаллогенез — кристалларнингҳосил бўлиши ва ўсишини текширади; кристаллофизика — кристалларнинг оптик, электрик, механик, магнит ва бошқа хоссаларини тадқиқ қилади; кристаллокимё — кристаллик моддаларнинг кимёвий таркиби, структураси, хоссалари ва морфологиялари орасидаги боғланиш қонуниятларини, шунингдек, уларнинг қосил бўлиш жараёнлари ва қонуниятларини ўрганади; амалий К. — кристалларни ўстириш усуллари ва аппаратураларини ишлаб чиқади ҳамда улардан техникада фойдаланилади. К. нинг асосий текшириш усулларига гониометрик, кимёвий, оптик, рентгеноструктуравий, электронографик, нейтронографик, кристаллокимёвий анализлар, кристалларни ўстириш ҳамда уларни ўлчаш ва бошқа киради.
Ҳозир бир қанча илгор мамлакатларда радиотехника, электроника, лазер техникаси соҳаларида кенг ишлатиладиган пезокварс (биллур), ёқут ва шаҳри к. кристалларни лаб. ва завод шароитида яратилмоқда. Ҳозирги кунда янги йўналиш — космик К. ривожланмокда.
Адабиёт
- Современвая кристаллография, т. 1, М„ 1979.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |