Кристаллокимё, кристаллар кимёси — кристалларнинг структураси ва хусусиятлари айван шу кристалларнинг кимёвий таркибига боғлиқлигини ўрганадиган фан. К. кристаллография билан узвий боғланган. Кристаллар структурасини мунтазам тадқиқ қилиш 1912-йилда кристалл панжарасида рентген нурлари дифраксияси ҳодисаси кашф қилингандан кейин бошланди. Модда структурасини аниқлашнинг асоси — бу Е. С. Фёдоров томонидан ишлаб чиқилган симметриянинг фазовий гуруҳи назариясидир.

Кристаллар структурасининг дифраксион (рентгеноструктура, электронография, нейтронография, мессбаэр ва бошқалар) методлари ёрдамида структуранинг геометрик тавсифини билишга имкон берувчи тажрибавий аниқлаш маълумотларига асосланади. К. бўйича маълумотлар Ер пўстининг ашёвий таркибини ўрганиш билан боғлиқ бўлган (минералогия, петрография, фойдали қазилмалар тўғрисидаги таълимот, геокимё) барча геология фанларининг асосини ташкил этади. К. минглаб кимёвий моддаларнинг кристаллик структураси ҳақидаги маълумотларни қамраб олган. Одатда, ҳар бир кристалли модда ўзига хос структурага эга. Бирок, турли моддалар (мас, НаCл ва КС1, Вг2 ва С1,)нинг структуралари айван ўхшаш. Бундай моддалар кўпинча аралаш кристалларни ҳосил қилади (қаранг Изоморфизм). Айни вақтда битта кимёвий модданинг ўзи турли шароитларда ҳар хил тузилишга эга бўлиши мумкин (қаранг Полиморфизм).

К.да кристалли структураларни гомодесмик (коордивацион) вагетеродесмик структураларга бўладилар. Биринчисида барча атомлар фазовий каркас ҳосил қилиб бир хил кимёвий боғлар орқали бирлашган. Бироқ кристалли моддалар кўп ҳолдарда гетеродесмик структурага эга. Унинг ўзига хос томони — структурали фрагментлари бўлиб, уларнинг ичида атомлар ўзаро мустаҳкам боғланган. Бу фрагментлар атом, занжир, қатлам, каркасларнинг охирги гуруҳларидан иборат бўлиши мумкин. Шунга мувофиқ равишда оролли, занжирли, қатламли ва каркасли структуралар фарқ қилинади. Деярли барча органик бирикмалар ва галогенлар каби бошқа ноорганик моддалар ҳам оролли структурага эга. Молекулалар "ороллар" вазифасини бажаради, шу боис бундай кристалларни молекуляр кристаллар деб аталади. Атомларнинг ўзаро (гомодесмик структуралар мисолида) ёки структура фрагментлари орасидаги (гетеродесмик структураларда) боғланиш ҳарактери бўйича ковалентли, ионли, металли ва молекуляр кристаллар фарқ қилинади. Сўнгги гуруҳ энг кўп тарқалган. Бундай гуруҳларга бўлиш бир қадар шартлидир, чунки кристаллар аста-секин бир гуруҳдан бошқа гурухга ўтиб туради. Бироқ турли гуруҳга мансуб типик вакиллари хусусиятлари билан ўзаро жиддий фарқ қилади.

К. минераллар ва уларнинг кристаллик тузилишининг физик, кимёвий ва генетик тавсифи ўртасидаги миқдорий алоқаларни ўрганиш билан минераллар таснифи учун назарий асос яратади. Ҳар хил генезисли минераллар кристаллари (нуқсонли, изоморф таркибли, стехометрик ва ҳоказо)нинг структуравий тавсифи вариациялари типоморф белгилар сифатида фойдаланилади. К.да янги йўналиш — турли геологик формацияга оид тоғ жинсларидаги минераллар эволюсиясини К. нуқтаи назаридан ўрганувчи геокристаллокимё вужудга келди. К.нинг олдиндан белгиланган хусусиятларга эга бўлган моддаларни синтез қилиш муаммоларини ҳал қилишда роли катта бўлди. Бу ҳозирги замон техникасида қўлланиладиган янги материаллар яратишда жуда аҳамиятли.

Адабиёт

  • Бокий Г. Б., Кристаллохимия, 3 изд., М, 1971; Поваренних А. С, Кристаллохимическая классификация минералних видов, Киев, 1966.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил