Кирстен Эммелман, қизлик фамилияси Зимон (нем. Кирстен Сиэмон-Эммелманн; 1961-йил 19-апрелда Варнемюндеда туғилган) – Шарқий Германиялик енгил атлетикачи, қисқа масофага югуриш бўйича мутахассис. У 1980-йилларда ГДР енгил атлетика миллий терма жамоаси аъзоси бўлган, Сеулдаги ёзги Олимпия ўйинларида бронза медали соҳибаси, жаҳон чемпиони, икки карра Европа чемпиони, миллий миқёсдаги мусобақалар ғолиби ва совриндори, 4 × 400 метрли эстафетада собиқ жаҳон рекордчиси ҳисобланади.

Кристен Эммелман
Медал сони
Аёллар енгил атлетика
Германия Демократик Республикаси вакили
Олимпия ўйинлари
Бронза 1988 Сеул 4 × 400 м югуриш
Жаҳон чемпионати
Олтин 1987-йил Рим 4 × 400 метрга югуриш
Бронза 1987-йил Рим 400 м

Биографияси

Кирстен Зимон 1961-йил 19-апрелда Ростокнинг Варнемюнде туманида туғилган. У маҳаллий „Эмпор“ спорт клубида мураббий Волфганг Маер қўл остида тайёргарлик кўрган, кейинчалик Магдебургда Клаус Вюббенҳорст раҳбарлигида машқ қилган.

У халқаро миқёсда илк бор 1979-йилги мавсумда ўзини кўрсатган. Ўшанда Шарқий Германия миллий терма жамоаси таркибига киритилган ва Бидгошчда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида қатнашиб, 100 метрга якка тартибдаги югуришда кумуш, 4 × 100 метрга эстафетада эса олтин медалларни қўлга киритган.

1981-йилда Римда ўтказилган Жаҳон кубогида иштирок этиб, 4 × 100 метрга эстафета мусобақасида ғалаба қозонган.

1982-йилда Афинада бўлиб ўтган Европа чемпионатида 4 × 400 метрга эстафетада 3:19,04 кўрсаткич билан жаҳон рекордини ўрнатиб, ғолибликка эришган.

1983-йилда Будапештда ўтказилган ёпиқ иншоотлардаги Европа чемпионатида 400 метрга югуришда кумуш медалга сазовор бўлган.

1984-йилдан бошлаб у машҳур спринтер бўлган эри Франк Эммелманнинг фамилияси билан мусобақаларда қатнаша бошлаган.

1985-йилда Пирейдаги ёпиқ иншоотларда ўтказилган Европа чемпионатида 200 метрга югуришда кумуш медал соҳибаси бўлган, 4 × 400 метрга эстафетада эса Москвадаги Европа кубогида иккинчи, Канберрадаги Жаҳон кубогида биринчи ўринни эгаллаган.

1986-йилда Мадриддаги ёпиқ иншоотларда ўтказилган Европа чемпионатида 200 метрга югуришда бронза медалини қўлга киритган. Штутгартдаги Европа чемпионатида эса 4 × 400 метрга эстафетада барча рақибларидан устун келиб, олтин медалга эга чиққан.

Лёвендаги ёпиқ иншоотларда ўтказилган Европа чемпионатида 200 метрга югуришда ғалаба қозонган. 1987-йилда Римда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 4 × 400 метрга эстафетада яна бир олтин медални қўлга киритган, 400 метрга якка тартибдаги югуришда эса бронза медалига сазовор бўлган.

Бир қатор муваффақиятли иштироклари туфайли 1988-йилда Сеулда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида мамлакат шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритган. 400 метрга якка тартибдаги югуришда ярим финал босқичигача етиб борган, 4 × 400 метрга эстафетада эса Олимпия бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлган. Сеул Олимпиадаси якунлангандан сўнг тез орада спортчилик фаолиятини тугатган[1].

У „Ватанга хизматлари учун“ орденининг бронза даражаси билан икки марта (1986, 1988) тақдирланган[2][3].

Кейинчалик у спорт моллари савдоси билан шуғулланган[4].

Манбалар

  1. ↑ Андоза:ИААФ
  2. ↑ Неуэс Деуцчланд, 15. Октобер 1986, С. 7
  3. ↑ Неуэс Деуцчланд, 12./13. Новембер 1988, С. 4
  4. ↑ Кристен Эммелман Олймпедиа сайтида