Кристине Мариэ Лиллй Ҳеавей (турмушга чиққунча Лиллй 1971-йил 22-июлда туғилган) - америкалик нафақадаги футболчи. У 23 йил давомида Америка Қўшма Штатлари аёллар терма жамоасининг аъзоси бўлган ва 2010-йил ноябр ойида Жаҳон чемпионати саралашида Мексикага қарши ўйинда 354-чи ва сўнгги ўйинини ўтказган ҳолда спорт тарихидаги (аёллар) энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланган[2]. Лиллй АҚШ терма жамоаси сафида, Миа Хеммнинг 158 та голини ва Эбби Вамбахнинг 184 та голини ортда қолдирган[3].

Кристине Лиллй
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Кристине Мариэ Лиллй Ҳеавей[1]
Таваллуд санаси 1971-йил 22-июл (1971-07-22) (55 ёш)
Таваллуд жойи Неw Ёрк Cитй, АҚСҲ
Бўйи 5 фт 4 ин
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1994 Тйресö ФФ
1995 Wашингтон Wартҳогс
(индоор)
6 (0)
1998 Делаwаре Гениэс 4 (5)
2001—2003 Бостон Бреакерс 59 (14)
2005 КИФ Öребро ДФФ 19 (8)
2009—2011 Бостон Бреакерс 20 (3)
Миллий терма жамоа
1987—2010 АҚСҲ 354 (130)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Ёшлик йиллари

Лиллй Неw-Ёрк шаҳрида туғилган ва Коннектикут штатининг Wилтон шаҳридаги Wилтон ўрта мактабида ўқиган. Ҳали ўрта мактабда ўқиётганда Лиллй Америка Қўшма Штатлари аёллар терма жамоаси аъзоси бўлган. У Чапел Ҳиллдаги Шимолий Каролина университети томонидан жамоага қабул қилинган.

Ўйин карераси

Клуб

Лиллй Бостон Бреакерс билан 2010-йилда

Лилли ўз фаолиятини 1994-йилда Швециянинг Тйресö ФФ жамоасида бошлаган. У АҚШга қайтишдан олдин клубда бир мавсум ўтказди. 1995-йил 20-августда Лиллй ҳозир тугатилган Cонтинентал Индоор Соccер Леагуэнинг Вашингтон Wартҳогс жамоасига қўшилган.

Халқаро

Лиллй (чапда) Миа Ҳамм билан Сент-Луисда, 1998-йил

Лиллй Америка Қўшма Штатлари терма жамоаси учун дебютини 1987-йилда, ҳали ўрта мактабда ўқиб юрганида қилган. Халқаро фаолияти давомида у 1998-йил 21-майда Норвегиянинг Ҳеиди Стøре томонидан ўрнатилган аёллар ўртасидаги 151 ўйин жаҳон рекордини ортда қолдирган[4]. 1999-йил 30-январда у Бирлашган Араб Амирликлари вакили Аднан Ал-Талянига тегишли бўлган 164 та ўйинлик ўша пайтдаги эркаклар рекордини ҳам янгилаган.

Лиллй 1991, 1995, 1999, 2003 ва 2007-йиллардаги ФИФА аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган. У икки карра Жаҳон кубоги соҳиби, 1991 ва 1999-йилларда ғалаба қозонган. Хитойга қарши 99-йил финалининг қўшимча бўлимида Лиллй дарвоза чизиғида туриб, дарвозабон Бриана Скурридан[5] ўтиб кетган хитойлик футболчи зарбасини қайтарган. У 2007-йил 11-сентябрда Шимолий Кореяга қарши ўйнаганида, 2007-йилги ФИФА аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида, у беш хил Жаҳон кубоги финалида қатнашган биринчи аёл (ва умуман учинчи футболчи) бўлди; 2007-йил 22-сентябрда Англия терма жамоаси дарвозасига гол уриб, жаҳон чемпионатида гол урган энг кекса аёл футболчига айланган.

Мураббийлик карераси

Лиллй 2012-йилдан бери Бостон Бреакерс жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлайди[6].

Шахсий ҳаёти

Лиллй Коннектикут штатининг Уилтон шаҳрида ўсган ва Массачусец штатининг Медфилд шаҳрида яшайди. У Коннектикут университетида собиқ хоккей ва голф юлдузи, Бруклин ўт ўчирувчиси Девид Хиви билан турмуш қурган. Лиллй 2008-йил 22-июлда туғилган кунида биринчи қизи Сидни Мари Хивини, 2011-йил 2-сентябрда эса иккинчи қизи Жордан Мери Хивини дунёга келтирган.

У ҲБО телеканалининг “Даре то Дреам: Тҳе Сторй оф тҳе УСА Соccер Теам” ҳужжатли филмида иштирок этган. Лиллй Миа Хамм ва Тиша Вентурини-Хоч билан футбол лагерини ташкли этишга ёрдам берган[7].

Карера статистикаси

Йил Жамоа Лига Ўйинларда Ўйнади Гол Ассис Баллар
1994 Тйресö ФФ Швеция
1995 Вашингтон Wартҳогс CИСЛ
1998 Делаwаре Гениэс W-лига 4 5 2 12
2001 Бостон Бреакерс WУСА 21 3 10 16
2002 Бостон Бреакерс WУСА 19 8 13 29
2003 Бостон Бреакерс WУСА 19 3 4 10
2005 КИФ Öребро ДФФ Швеция
2009 Бостон Бреакерс WПС 4 4 3
Жами 63 19 29 48

Ютуқлар

Йил Жамоа Ютуқ
1989 Шимолий Каролина университети НCАА миллий чемпиони
1990 Шимолий Каролина университети НCАА миллий чемпиони
1991 АҚШ WНТ ФИФА Жаҳон чемпионати чемпиони
1991 Шимолий Каролина университети НCАА миллий чемпиони
1992 Шимолий Каролина университети НCАА миллий чемпиони
1992 Шимолий Каролина университети Ҳонда Спорт мукофоти[8]
1995 АҚШ WНТ ФИФА Жаҳон чемпионати бронза
1996 АҚШ WНТ Олимпия олтин
1999 АҚШ WНТ ФИФА Жаҳон чемпионати чемпиони
2000 АҚШ WНТ Олимпия кумуши
2003 АҚШ WНТ ФИФА Жаҳон чемпионати бронза
2004 АҚШ WНТ Олимпия олтин
2007 АҚШ WНТ ФИФА Жаҳон чемпионати бронза
2015 Йўқ АҚШ футбол шон-шараф залига киритилган

Манбалар

  1. ↑ „ФИФА Wомен'с Wорлд Cуп Чина 2007 – Лист оф Плаерс: УСА“. ФИФА (15-сентабр 2007-йил). 23-сентабр 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-апрел 2022-йил.
  2. ↑ „Cасе оф тҳе Миссинг Cапс“. УССоccер.cом. Унитед Статес Соccер Федератион (8-август 2016-йил). 31-июл 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-феврал 2020-йил.
  3. ↑ Алехандер. „Wорлд Cуп Фоотбалл Стац Эрасе Тҳе Спорт'с Мост Доминант Плаерс: Wомен“. Жезебел.cом. 2016-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-июн.
  4. ↑ „Соccер профиле:Кристине Лиллй“. Соccер Тимес. 13-март 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-июн 2009-йил.
  5. ↑ Арчивед ат Гҳостарчиве анд тҳе кристинелиллй. „Кристине Лиллй Дай - Ҳартфорд Трибуте Жулй, 18, 2007“ (13-апрел 2009-йил). 7-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-июн 2022-йил.: кристинелиллй. „Кристине Лиллй Дай - Ҳартфорд Трибуте Жулй, 18, 2007“ (13-апрел 2009-йил).
  6. ↑ „Cоачинг Стафф“. Бостон Бреакерс. 17-ноябр 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-декабр 2012-йил.
  7. ↑ Wаҳл, Грант, "Сеэинг Старс", Спорц Иллустратед, Жулй 4, 2011, п. 101.
  8. ↑ „Соccер“ (инглизча). Қаралди: 2020-04-16. {{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес |магазине= (ёрдам)