Кристина Минде (турмуш қургунча Вигдал Ҳегланн 1992-йилда 8-августда туғилган) – норвегиялик футболчи[2], Германиянинг " Волфсбург " клубида аёллар Бундеслигасида ва Норвегия аёллар жамоасида ўйнайди. У аввал ватани Норвегиянинг “ Арна-Бёрнар ” жамоасида ўйнаган[3]. Минде 2011-йилдан буён миллий терма жамоа билан шуғулланиб, 2011 ва 2015-йилги жаҳон чемпионатларида ҳамда 2013-йилги Европа чемпионатида ҳам иштирок этган. 2013-йил ноябр ойида у турмушга чиқди ва эрининг фамилиясини олди шу тариқа Кристина Минде бўлди.

Кристине Минде
Кристине Минде ин 2013
Шахсий маълумот
Таваллуд пайтидаги исми Кристине Wигдаҳл Ҳегланд
Таваллуд санаси 1992-йил 8-август (1992-08-08) (34 ёш)
Таваллуд жойи Берген, Норвегия
Бўйи 1.69 м[1]
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Росенборг
Рақами 18
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Тертнес
Медаллар

Жамоалардаги фаолияти

Бергенда[4] туғилган Минде 14 ёшида "Арна-Бёрнар"да ўйнай бошлади ва уларнинг энг кўзга кўринган футболчиларидан бирига айланди. 2013-йилги аёллар ўртасидаги Европа чемпионатида Норвегия терма жамоасида ўйнагач, унга Швеция ва Германия клублари қизиқиш билдира бошлади. Минде Дамаллсвенсканда 2014-йилги мавсум олдидан Швециянинг Линкöпинг жамоасига қўшилди. Арна-Бёрнар ушбу трансфер учун тўлов миқдорини ошкор этмади, бироқ клуб учун қўшимча даромад жуда фойдали бўлишини маълум қилди[5].

Жамоа карераси

Ёшлар даражасида ўйнаб юрган Минде 19 ёшгача бўлган Норвегия терма жамоасига сардори бўлган ва 2008-йилда 20 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган[6].

Кристина Минде Лиза-Мари Вудс жароҳати туфайли[7] қолиб кетганидан сўнг, Норвегия терма жамоасининг 2011-йилги Жаҳон чемпионати учун катталар таркибига киритилган охирги футболчи бўлди. Минде турнирдаги дебютини Норвегия терма жамоасининг гуруҳдаги сўнгги ўйинида ўтказди ва Норвегия 2:1 ҳисобида[8] ғолиби бўлган ўйинда захирадан майдонга тушган.

Минде Норвегия терма жамоаси бош мураббийи Эвен Пеллеруд томонидан 2013-йилда Швецияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатига чақирилган эди[9]. Норвегияликларнинг ушбу турнирдаги биринчи ўйинида Минде 26-дақиқада Исландия дарвозасига гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди[10]. Минде Дания билан ғалаба қозонган ярим финалнинг барча 120 дақиқасини ва Германияга қарши финалнинг 90 дақиқасини ўтказди, ўшанда норвегияликлар мағлуб бўлди ва чемпионатнинг кумуш медалига сазовор бўлган.

Кристина Минде 2019-йил 17-июн куни Норвегия терма жамоаси сафида ЖЧ-2019 доирасидаги 100-учрашувини ўтказган.

Ютуқлар

Линкöпинг
  • Швеция чемпиони (2): 2016, 2017
  • Швеция кубоги соҳиби (1): 2014/15

Статистика

Клуб Мавсум Дивизион Лига Кубок Евро кубок Жами
Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Арна-Бёрнар 2008 Толпсериэн 21 2 0 0 - 21 2
2009 14 6 0 0 - 14 6
2010 22 3 0 0 - 22 3
2011 21 6 1 0 - 22 6
2012 21 5 4 0 - 25 5
2013 22 5 3 2 - 25 7
Жами 121 27 8 2 - - 129 29
Линкöпинг 2014 Дамаллвенскан 21 5 4 2 4 1 29 8
2015 21 4 5 1 2 0 28 5
2016 22 11 5 0 - 27 11
2017 18 7 4 2 - 22 9
Жами 82 27 18 5 6 1 106 33
Волсбург 2017/18 Бундеслига 5 0 2 0 - 7 0
2018/19 11 6 2 0 4 1 17 7
2019/20 1 0 1 0 2 1 4 1
Жами 17 6 5 0 6 2 28 8
Карерада жами 220 60 31 7 12 3 263 70

Манбалар

  1. ↑ „2015 Wорлд Cуп“. 14-январ 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-июн 2015-йил.
  2. ↑ „Норwай – К. Ҳегланд – Профиле wитҳ неwс, cареэр статистиcс анд ҳисторй – Wомен Соccерwай“. Нр.wомен.соccерwай.cом (8 августа 1992). 3 декабря 2013да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9 апреля 2020.
  3. ↑ „Кристине Wигдаҳл Ҳегланд'с профил – фотбалл.но – Норгес Фотбаллфорбунд“ (норвегча). фотбалл.но (23 июня 2009). 22 февраля 2013да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9 апреля 2020.
  4. ↑ „Норwай Медиагуиде 2013“. Норвежская футбольная ассоциация. 9 августа 2013да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9 апреля 2020.
  5. ↑ БØюм, Ким. „Кристине Ҳегланд тил Линкöпинг“ (норвегча). Бергенс Тиденде (1 ноября 2013). 3 декабря 2013да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9 апреля 2020.
  6. ↑ Аткин, Жоҳн „Ҳегланд: Ит'с Норwай'с турн тҳис тиме“. УЕФА (6 июня 2011). 3 декабря 2013да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9 апреля 2020.
  7. ↑ „Ландслагсдебутант инн и ВМ-троппен“ (норвегча). ТВ 2 (Норwай) (24 июня 2011). 2 декабря 2013да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9 апреля 2020.
  8. ↑ Мадсен, Чристер „Кжемпесторт å фå спилле и ВМ“ (норвегча). Норвежская футбольная ассоциация (14 июля 2011). 29 ноября 2013да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9 апреля 2020.
  9. ↑ Аарре, Эивинд „Пеллеруд 'эхcитед' бй Норwай сқуад“. УЕФА (13 июня 2013). 2 октября 2014да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9 апреля 2020.
  10. ↑ Ҳайлетт, Тревор „Иcеланд стрике лате то ҳолд Норwай то драw“. УЕФА (11 июля 2013). 2013-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9 апреля 2020.