Кристине Погҳосян (1982-йил 27-сентябрда туғилган) – сиёсатчи, Арманистон Миллий Ассамблеяси аъзоси.

Кристине Погҳосян
Арманистон МИллий Ассамблеяси аъзоси
Мансаб даври
2018
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1982-йил 27-сентябр
Птгҳни, Котайк вилояти, Арманистон ССР
Сиёсий партияси Фуқаролик шартномаси
Касби сиёсатчи

Ёшлик йиллари ва таълими

Кристине Погҳосян 1982-йил 27-сентябрда Арманистон ССРнинг Котайк вилояти Птгҳни шаҳрида туғилган[1]. Арманистон Миллий политехника университетининг Кибернетика йўналишида таҳсил олган ва уни 2003-йилда битирган. 2007-йилда эса худди шу университетда Гуманитар ва иқтисодий бошқарув йўналиши бўйича иккинчи даражали диплом олган[1].

Меҳнат фаолияти

Унинг профессионал фаолияти Ереван Коняк компаниясининг инсон ресурслари бўлимида бошланган. 2005–2007-йилларда ушбу компанияда директор лавозимида ишлаган[2]. 2007-йилда Имех Гроуп компаниясига ишга ўтган ва 2010-йилгача ўша ерда инсон ресурслари бўйича мас’ул бўлган[2]. 2013-йилда Тре Гуфо заргарлик компаниясининг асосчиларидан бири бўлган ва 2018-йилгача компания директори лавозимида фаолият юритган[2].

Сиёсий фаолияти

2018-йил май ойида Кристине Погҳосян Арманистон Бош вазирининг биринчи ўринбосарига ёрдамчи сифатида ишлай бошлаган. 2019-йил январ ойида эса бу лавозимдан истеъфога чиққан, чунки 2018-йил декабрдаги парламент сайловларида Фуқаролик шартномаси партияси номидан Арманистон Миллий Ассамблеясига сайланган[3]. Погҳосян Арманистондаги ЛГБТ ҳамжамиятини қўллаб-қувватлайди[4][5], шунингдек, Тоғли Қорабоғ ва Арманистон парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдоридир[6].

Шахсий ҳаёти

Кристине Погҳосян турмуш қурган ва уч нафар фарзанди бор[7].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Натионал Ассемблй оф Армениа“. Натионал Ассемблй оф Армениа. 2021-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-август.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Натионал Ассемблй оф Армениа“. Натионал Ассемблй оф Армениа. 2021-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-август.
  3. ↑ „Натионал Ассемблй оф Армениа“. Натионал Ассемблй оф Армениа. 2021-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-август.
  4. ↑ Армениа. „Мариа Карапетян, а Феминист анд ЛГБТ Аллй“ (эн-УС). Эқуалитй Армениа. 2021-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-август.
  5. ↑ „Ҳуман Ригҳц Ситуатион оф ЛГБТ пеопле ин Армениа дуринг 2019“. Пинкармениа. "Пинк" Ҳуман Ригҳц Дефендер (2020-йил 1-май). Қаралди: 2021-йил 7-август.[сайт ишламайди]
  6. ↑ „Оффиcиал wебсите оф тҳе Пресидент оф тҳе Нагорно Карабагҳ Републиc“. пресидент.нкр.ам. 2021-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-август.
  7. ↑ „Натионал Ассемблй оф Армениа“. Натионал Ассемблй оф Армениа. 2021-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-август.