Kristine Yamaguchi
Кристине Цуя „Кристи“ Ямагучи-Ҳедиcан (инглизча: Кристине Цуя "Кристи" Ямагучи-Ҳедиcан; туғ. 1971-йил 12-июл, Ҳайwард, Калифорния, АҚШ[1]) — америкалик фигурали учувчи, 1992-йилда Албертвилледа бўлиб ўтган Қишки Олимпия ўйинларида аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида олтин медални қўлга киритган. Аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида у икки карра жаҳон чемпиони (1991, 1992), АҚШ чемпиони (1992) ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони (1988) ҳисобланади. Конкида учиш бўйича у икки карра АҚШ чемпиони (1989, 1990) ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони (1988).
| Кристине Ямагучи | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
12-июл 1971-йил Калифорния АҚСҲ |
| Бўйи | 155 см |
| Спорт | |
| Қайси спорт | фигурали учиш |
| Мураббий(лар)и | Кристи Несс |
2005-йил декабр ойида Кристине Ямагучи АҚШ Олимпия шон-шуҳрат залига киритилган.
Биографияси
Кристине Ямагучи Калифорниянинг Ҳайвард шаҳрида Жим ва Керол Ямагучи оиласида туғилган. Унинг отаси стоматолог, онаси эса тиббий котиб эди. У Америкадаги япон диаспорасининг тўртинчи авлод вакили[2][3].
Кристи, акаси Бретт ва синглиси Лори сингари, Калифорниянинг Фремонт шаҳрида ўсган. Ўрта мактабнинг биринчи йилида у Миссион Сан-Хосе ўрта мактабида ўқиган, кейин Калифорниянинг Сан-Жосе шаҳридаги Wиллоw Глен ўрта мактабига тугатган. Со'нгра, Кристи коллежда ўқимаган.
Мартабаси
1986-йилдан Кристи ва Руди Галиндо билан жуфтлик конкида учишни бошлаган. Руди Галиндо билан биргаликда улар 1986-йилги АҚШ ўсмирлар чемпионатида жуфтлик конкида учиш бўйича биринчи ўринни эгаллашди[4]. 2 йил ўтгач, у яккалик баҳсларида биринчи ўринни эгаллади ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Галиндо билан бирга жуфтлик баҳсларида биринчи ўринни эгаллашди. 1989 ва 1990-йилларда Ямагучи ва Галиндо яна АҚШ катталар чемпионатида жуфтлик конкида учиш бўйича 1-ўринни эгалладилар[5]. Жуфтлик сифатида улар ғайриоддий эди, чунки улар иккаласи ҳам якка конкида учишда, турли йўналишларда — Ямагучи соат милига тескари йўналишда ва Галиндо — соат йўналиши бўйича сакраш ва айланишда ғайриоддий машқлар бажарар эдилар.
1992-йилда Кристи қишки Олимпия ўйинларининг яккалик баҳсларида олтин медални қўлга киритган[6].
У яккалик ва жуфтлик конкида учиш бўйича АҚШ чемпионатида 1-ўринни эгаллаган биринчи аёл[7].
Шахсий ҳаёти
Кристи НҲЛ футболчиси Брет Хедикен билан турмуш қурган. Уларнинг иккита қизи бор: Кеара Киёми (2003- йил 1-октабр) ва Эмма Ёшико (2005-йил 16-ноябр)[8].
1996-йилда Кристине Ямагучи болалар учун „Алwайс Дреам“ фондига асос солган[9].
Кристи яна бир машҳур америкалик фигурали учувчи Мичелле Кwан билан дўст.
Спортдаги ютуқлари
| Мусобақалар/мавсум | 1987—1988-йиллар | 1988—1989-йиллар | 1989—1990-йиллар | 1990—1991-йиллар | 1991—1992-йиллар |
|---|---|---|---|---|---|
| Қишки Олимпия ўйинлари | 1 | ||||
| Жаҳон чемпионатлари | 6 | 4 | 1 | 1 | |
| Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати | 1 | ||||
| АҚШ чемпионати | 2 | 2 | 2 | 1 | |
| Яхши ният ўйинлари | 1 | ||||
| Гран-при босқичлари: Скате Америcа | 3 | 1 | 2 | ||
| Гран-при босқичлари: Миллатлар кубоги | 1 | ||||
| Гран-при босқичлари: Тропҳеэ Лалиқуэ | 2 | ||||
| Гран-при босқичлари: НҲК Тропҳй | 2 | 2 |
Жуфтлик конкида учиш
| Мусобақа | 1984—1985-йиллар | 1985—1986-йиллар | 1986—1987-йиллар | 1987—1988-йиллар | 1988—1989-йиллар | 1989—1990-йиллар |
|---|---|---|---|---|---|---|
| Жаҳон чемпионатлари | 5 | 5 | ||||
| Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати | 5 | 3 | 1 | |||
| АҚШ чемпионати | 5Ж. | 1Ж. | 5 | 5 | 1 | 1 |
| Гран-при босқичлари: Скате Америcа | 5 | 2 | ||||
| Гран-при босқичлари: НҲК Тропҳй | 3 | 4 |
Манбалар
- ↑ ҳттпс://олймпиcс.cом/ру/атҳлетес/кристи-ямагучи
- ↑ Эдитед бй Ричард Демак. „Сcореcард : Спорц Иллустратед ваулт“. Ваулт.спорциллустратед.cнн.cом (1992-йил 23-март). 2012-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 23-апрел.
- ↑ „Кристи Ямагучи | Фаcес оф Америcа“. ПБС. Қаралди: 2010-йил 23-апрел.
- ↑ ҳттпс://олймпиcс.cом/ру/атҳлетес/кристи-ямагучи
- ↑ ҳттпс://диc.аcадемиc.ру/диc.нсф/руwики/988848
- ↑ ҳттпс://диc.аcадемиc.ру/диc.нсф/руwики/988848
- ↑ ҳттпс://олймпиcс.cом/ру/атҳлетес/кристи-ямагучи
- ↑ ҳттпс://диc.аcадемиc.ру/диc.нсф/руwики/988848
- ↑ ҳттпс://олймпиcс.cом/ру/атҳлетес/кристи-ямагучи