Крит амирлиги (арабча: إقريطش‎‎ ор إقريطية, Иқрīṭия[1]; юнонча: Κρήτη) 820-йилларнинг охиридан 961-йил Византия империяси оролни қайта босиб олишигача Ўрта ер денгизидаги Крит оролида мавжуд бўлган ислом давлати. Гарчи амирлик Аббосийлар халифалиги ҳукмронлигини тан олган ва Тулунийлар Мисри билан яқин алоқада бўлса-да, амалда мустақил эди.

Крит амирлиги
tax. 900-yilda Krit amirligi
тах. 900-йилда Крит амирлиги
Мақом Де фаcто мустақил, номинал Аббосийлар халифалиги вассали
Пойтахт Чандах
Расмий тил(лар) Араб, юнон
Дин
Ислом дининнг Суннийлик мазҳаби
Калседон христианлиги
Ҳукумат Монархия
Амир  
• 820-йиллар — тах. 855
Абу Ҳафс Умар И (биринчи)
• 949—961
Абдулазиз ибн Шуъайб (сўнгги)
Асос солиниши 824/827
Тарихий эра Ўрта асрлар
Пул бирлиги Олтин динор, дирҳам
Аввалги давлат
Кейинги давлат
Византия Крити
Византия Крити
Ҳозирда ҳудудида қуйидагилар мавжуд Греция

Абу Ҳафс Умар ал-Иқритиший бошчилигидаги бир гуруҳ Андалусия қочқинлари 824 ёки 827/828-йилларда Критни босиб олиб, мустақил ислом давлати барпо этди. Византияликлар 842—843-йилларда Феоктист даврида юриш бошлаб, оролнинг кўп қисмини қайтариб олишди. Қайта босиб олиш тугалланмай, тез орада византияликлар ортга қайтарилди. Кейинчалик Византия империясининг оролни қайтариб олишга уринишлари муваффақияцизликка учраб, тахминан 135 йил давомида амирлик Византиянинг асосий душманларидан бири бўлиб қолди. Крит Шарқий Ўрта ер денгизи денгиз йўлларини бошқарган ва Эгей денгизининг Византия назорати остидаги қирғоқларини талаган мусулмон корсар флотлари учун таянч ва бошпана вазифасини ўтаган. Амирликнинг ички сиёсати тарихи тўлиқ маълум эмас, аммо барча мавжуд маълумотлар нафақат қароқчиликдан, балки кенг савдо ва қишлоқ хўжалигидан ҳам фаровонликка эришганига ишора қилади. Амирликка 960—961-йилларда муваффақиятли қарши юриш қилган Никифорос ИИ Фокас батамом тугатди.

Тарихи

Критга 7-аср ўрталарида мусулмонлар босқинининг биринчи тўлқинидаёқ бостириб кирилиб, бўйсундирилган. Орол дастлаб 654—йилда, кейин эса 674/675—йилда яна бир босқинга учраб[2], оролнинг бир қисми умавийлар халифаси Волид И (ҳ. 705–715) даврида вақтинча босиб олинган[1]. Бироқ, ўша даврда орол забт этилмаган ва 8-асрда вақти-вақти билан бўлган босқинларга қарамай, Византия қўлида сақланиб қолган[3]. Крит Левантдаги араб денгиз базаларидан анча узоқда бўлгани сабабли оролга қарши самарали юриш амалга оширилмаган[4].

Критнинг забт этилиши

Византия императори Михаил ИИ (ҳ. 820–829) ҳукмронлигининг иккинчи ярмида бир гуруҳ Андалусия қочқинлари Критга келиб, оролни босиб олишни бошладилар[5]. Бу қочқинлар узоқ вақт кўчманчиликда яшаган эди. Манбаларда улар 818-йилда Кордова амири Ҳакам Ига қарши муваффақияциз қўзғолондан омон қолганлар эканлиги айтилган. Қўзғолон бостирилгандан сўнг, Кордова чеккасидаги Рабад фуқаролари оммавий сургун қилинди. Баъзилари Марокашнинг Фос шаҳрига жойлашдилар. 10 000 дан ортиқ кишилар қароқчилик билан шуғулланиб,, эҳтимол, бошқа Андалусияликлар билан бирга Искандарияга ўрнашишди ва 827-йил Аббосийлар генерали Абдуллоҳ ибн Тоҳир ал-Хуросоний шаҳарни қамал қилиб, қувиб чиқаргунига қадар шаҳарни назорат қилишди[6][7][8]. В.Кубяк таъкидлаганидек, уларнинг Кордовадан келиб чиққанлиги ҳақидаги тахмин бошқа манбаларга зид бўлиб, уларда 798/799-йилларда Искандарияда Андалусия корсарлари борлиги қайд этилган ва уларнинг шаҳарни эгаллаб олиши 814-йилга тўғри келади. Бундан ташқари, Андалусияликларнинг йўлбошчиси Абу Ҳафс номи билан танилган Умар ибн Ҳафс ибн Шуайб ибн Исо ал-Баллутий Кордовадан узоқда жойлашган ҳудуддан (Фаҳс ал-Баллут, ҳозирги Лос Педрочес) келган[9].

Сарасен флоти Крит томон сузиб кетмоқда. Мадрид скйлитзес қўлёзмасидан миниатюра.

Андалусияликларнинг Критга кириб келиш хронологияси номаълум. Мусулмон манбаларига кўра, Андалусияликлар Искандариядан қувилганидан кейин 827 ёки 828-йилларда оролган кириб келган[10]. Бироқ, Византия манбалари бунга қарама-қарши бўлиб, улар Фома Славяниннинг (821—823) йирик қўзғолони бостирилганидан кейин тез орада оролга кириб келган. Босқинчиларга қарши бошланган Византия юришларининг сони ва хронологияси ҳамда уларга бошчилик қилган Византия генералларининг просопографик саволларига оид кейинги мулоҳазалар Василиос Кристидес ва Христос Макрйпулиас каби бошқа олимларни тах. 824-йилдан олдинги санани таклиф қилишга ундаган[11]. Ибн Тоҳир билан тузилган келишувга кўра, Андалусияликлар оилалари билан 40 та кемада Искандариядан жўнаб кетишган. Тарихчи Wаррен Треадголд уларни 12 000 нафарга яқин, улардан 3 000 нафарга яқини жангчилар, деб ҳисоблаган[12]. Византия тарихчиларининг фикрига кўра, Андалусияликлар ўтмишда оролга бостириб киришгани сабабли Крит билан аллақачон таниш бўлган. Улар, шунингдек, мусулмонларнинг келиши дастлаб босқинчилик мақсадида бўлиб, Абу Ҳафс византияликларнинг кемаларига ўт қўйганидан кейин жараён фатҳга айланганини даъво қиладилар. Бироқ, Андалусия сургунлари ўз оилаларини билан келишгани сабабли янгилик сифатида қабул қилинган бўлиши мумкин[10]. Андалусияликларнинг жойлашган жойи ҳам номаълум. Баъзи олимлар бу жой шимолий қирғоқда, Соуда кўрфазида ёки уларнинг асосий шаҳри ва кейинчалик қурилган қалъа Чандахда (арабча: ربض الخندق‎‎, рабḍ ал-хандақ, „Моат қалъаси“, ҳозирги Ираклион) бўлган дейишса[10][13], бошқалар, эҳтимол, улар оролнинг жанубий қирғоқларига тушиб, кейинроқ оролнинг ички қисми ва шимолий қирғоғидаги аҳоли зичроқ жойга кўчиб ўтишган, деган фикрни билдиришади[14][15].

Император Мичаэл ИИ арабларнинг жойлашгани ҳақида хабар топиши билан андалусияликлар бутун орол устидан назоратни қўлга олишидан олдин жавоб сифатида оролда назоратни қайта тиклаш учун кетма-кет ҳарбий экспедициялар юборди[16]. Фома Славянин қўзғолони даврида кўрилган йўқотишлар Византиянинг жавоб бериш қобилиятига тўсқинлик қилган. Агар жойлашиш 827/828-йилда содир бўлган бўлса, Тунис Аглобийларининг Сицилияни аста-секин босиб олишига қарши туриш учун кемалар ва одамларнинг сафарбар қилиниши ҳам халақит берган[17]. Анатолик стратеги Пҳотеинос ва отхона графи Дамиан бошчилигидаги биринчи экспедиция очиқ жангда мағлубиятга учраб, Дамиан ўлдирилди[5][16][18]. Кейинги ҳарбий экспедиция бир йил ўтиб юборилди. 70 та кемадан иборат экспедицияни стратег Кивирреотилик Кратерос бошқарган. Дастлаб ғалаба қозонган византияликлар ўзига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб, тунги ҳужумда мағлуб этилди. Кратерос флотнинг қолган қисми билан Косга қочишга муваффақ бўлди. У ерда араблар томонидан қўлга олиниб, хочга михланган[19][20]. Макрйпулиаснинг фикрига кўра, бу ҳарбий кампаниялар Андалусияликлар Чандах қурилишини тугатмасдан аввал пойтахтни Гортйннинг ички қисмидан кўчиришидан олдин содир бўлган бўлиши керак[21].

Қароқчи амирлик

Эгей денгизи харитаси. Крит қуйи қисмда жойлашган.

Абу Ҳафс Византиянинг дастлабки ҳужумларини қайтариб, аста-секин бутун орол устидан назоратни мустаҳкамлади[20]. Аббосийлар халифалиги ҳокимиятини тан олса-да, амалда мустақил ҳукмронлик қилган[10]. Оролнинг забт этилиши муҳим аҳамиятга эга эди. Чунки орол Шарқий Ўрта ер денгизидаги денгиз кучлари мувозанатини ўзгартириб, Эгей денгизи соҳилини тез-тез ва ҳалокатли босқинлар учун очиб берган[22].

Андалусияликлар дастлабки йилларда бир нечта Киклад оролларини ҳам эгаллаб олишди. Мичаэл ИИ яна бир кенг кўламли ҳарбий экспедиция уюштириб, юришга бутунлай янги денгиз корпуси - Тессараконтариони жалб қилди ва янги кемалар қурди. Янги флот адмирал Оорифа қўмондонлигида арабларни Эгей оролларидан қувиб чиқаришга муваффақ бўлса-да, Критни қайтариб ололмади[23][24]. Мичаэл ИИнинг вориси Теофилос (ҳ. 829–842) Кордовалик Абдулраҳмон ИИга элчи юбориб, Андалусия сургунларига қарши биргаликда ҳаракат қилишни таклиф қилди. Элчилик Абдураҳмон Византиянинг Критга қарши ҳар қандай ҳаракатларига розилик бериганидан бошқа ҳеч қандай натижага эришмади[10]. 829-йил октябр ойида ўша араблар Тасос яқинидаги император флотини йўқ қилди. Оорифанинг кўп ишларини йўққа чиқариб, Эгей ва унинг қирғоқларини талон-тарож қилиш учун йўл очди[25][26][27]. Кейинчалик улар Эвбея (835-840), Лесбос (837) ва Фракисия қирғоқларига ҳужум қилишди. Фракисиядаги Латрос тоғининг монастирлик марказини вайрон қилишди. Бироқ, босқинчиларни маҳаллий стратег Константин Контомйтес мағлуб қилди[10][28][29].

842-йилда Тҳеопҳилоснинг ўлимидан сўнг, Византиядаги янги режим Крит таҳдидига қарши курашиш учун қўшимча чоралар кўрди. Жумладан, 843-йилда араблар босқинларига қарши самарали курашиш учун Эгей денгизида янги денгиз фематаси ташкил этилди. Критда ҳокимиятни қайта тиклаш учун кучли логофет ва регент Тҳеоктитоснинг шахсан раҳбарлигида ҳарбий юриш бошланди. Оролнинг катта қисми босиб олинган бўлса-да, Константинополдаги сиёсий фитналар туфайли Тҳеоктист қўшинни қолдириб, ортга қайтишга мажбур бўлгач, оролда қолган қўшин араблар томонидан қириб юборилди[30][31]. Византия флоти 853-йилда арабларни заифлаштириш мақсадида Шарқий Ўрта ер денгизида бир нечта мувофиқлаштирилган операцияларни амалга ошириб, Мисрнинг Думёт денгиз базасига ҳужум қилди ва Крит учун мўлжалланган қуролларни қўлга киритди[10][26]. Византиянинг арабларга қарши курашда кейинги йиллардаги муваффақиятларига қарамай, Критликлар 860-йилларнинг бошларида Пелопоннес, Сиклад ва Атосга ҳужум қилиб, ҳарбий ҳаракатларини давом эттирдилар[10][32]. 866-йилда Византиялик Сезар Бардас Критни бўйсундириш учун яна бир йирик қўшин тўплади. Бироқ, флот пойтахтдан жўнаганидан икки ҳафта ўтиб унинг македониялик Василий томонидан ўлдирилиши ташаббуснинг тугашига сабаб бўлди[33][34].

Оорйфа Крит Сарасенларини жазоламоқда. Мадрид скйлитзес қўлёзмасидан

870-йилларнинг бошларида Крит юришлари янги босқичга чиқди. Асосан Византия ренегатлари томонидан бошқариладиган флотлар Эгей денгизи ва ундан узоқроқдаги, Далмация қирғоқларига қадар етиб борди[10]. тах. 873-йилда Пҳотиос бошчилигидаги Крит флоти Мармара денгизига кириб бориб, Проконнесосга муваффақияциз ҳужум қилди. Бу 717—718-йиллардаги Константинопол иккинчи марта араблар томонидан қамал қилинганидан кейин биринчи марта мусулмон флоти Византия пойтахтига шунчалик яқинлашиши эди. Кардия жангида Византиянинг янги адмирали Никета Оорифа арабларни оғир мағлубиятга учратди. Кўп ўтмай, Оорифа Коринф кўрфазида критликларни яна бир бор мағлуб этиб, кўплаб асирлар олди. Босқинлар учун қасос сифатида асирларни қаттиқ қийноққа солди[10][35]. Тахминан шу вақтда Язаман ал-Хадим бошчилигидаги Тарс мусулмон флоти Эврипосга қилинган ҳужумда йўқ қилинди[36]. Византиянинг бу ғалабалари афтидан вақтинчалик сулҳга сабаб бўлиб, Крит амири Сайпес (Шуъайб ибн Умар) тахминан ўн йил давомида Византияга солиқ тўлашга мажбур бўлган[37].

Кўп ўтмай ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланди. Бу сафар Критликларга Шимолий Африка ва Сурия флотлари қўшилди[38]. Айниқса, Пелопоннес, шунингдек, Эвбея ва Сиклад ороллари босқинлардан анча зарар кўрди. Патмос, Карпатос ва яқин атрофдаги Сокастро ороллари Крит назорати остига ўтди. Крит ҳукмронлиги шимолда Сарон кўрфазидаги Эгинагача, Пелопоннеснинг жанубий қирғоқларидаги Элафонисос ва Китирагача чўзилди. Буюк Кикладдаги орол Нахос, эҳтимол, қўшни Парос ва Иос ороллари билан бирга, критликларга жон солиғи (жизя) тўлашга мажбур бўлган. Мусулмонлар ҳукмронлиги одатда бироз моддий ёки адабий из қолдиргани сабабли бир вақтнинг ўзида мусулмонлар назорат қилган ёки эгаллаб олган ороллар рўйхати узунроқ бўлиши мумкин[39][40]. Шунга қарамай, араб юришларининг янги тўлқини Эгей денгизи бўйлаб таъсир қилди. Баъзи ороллар бутунлай бўшаб қолди. Бошқа ҳудудлардаги қирғоқ бўйлари яхшироқ ҳимояланган ички ҳудудларга кўчиш ҳисобидан ташлаб кетилди[41]. Афина тах. 896 —  902-йилларда босиб олинган бўлиши мумкин[3]. 904-йилда Триполилик Лео бошчилигидаги Сурия флоти Византия империясининг иккинчи шаҳри Салоникини талон-тарож қилди. Крит араблари суриялик ҳамкасблари билан яқин ҳамкорлик қилдилар. Сурияликлар Критдан кўпинча база ёки тўхташ жойи сифатида фойдаланишган. Триполилик Лео Салоникидан қайтиб келгач, 20 000 дан ортиқ салоникилик асирларнинг катта қисми Критда қул сифатида сотилган ёки совға қилинган[39][42]. Худди шундай, Крит амирлиги Мисрнинг тулуний ҳукмдорларидан (868–905) кучли ёрдам олди. Тулунийларнинг ихшидий ворислари Критга ёрдам бўйича эътибор қаратишмади[43]. 911-йилда адмирал Ҳимериос бошчилигида Византиянинг Критга қарши 100 дан ортиқ кемадан иборат яна бир йирик юриши бошланди. Бироқ бир неча ойдан кейин оролни тарк этишга мажбур бўлишди. Ортга қайтаётган Ҳимериос флоти Сурия флоти билан Чиос яқинидаги жангда йўқ қилинди[39][44][45][46].

Византиянинг қайта босиб олиши

Крит мусулмонларининг асосий қалъаси Чандахнинг қамал қилиши. Мадрид скйлитзес қўлёзмасидан.

Крит қароқчилиги 930—940-йилларда яна юқори даражага кўтарилиб, жанубий Греция, Атос ва Кичик Осиёнинг ғарбий қирғоқларини вайрон қилди. Натижада император Константин ВИИ (ҳ. 913–959) 949-йилда яна бир ҳарбий экспедиция юборди. Бу юриш кутилмаган ҳужум натижасида мағлуб бўлди. Византия йилномачилари мазкур мағлубиятни қўшин, амалдор камерлен Константин Гонгйлеснинг қобилияцизлиги ва тажрибасизлиги билан изоҳлашган[39][47][48]. Константин ВИИ таслим бўлмай, ҳукмронлигининг сўнгги йилларида яна бир ҳарбий экспедиция тайёрлай бошлади. Бу юриш кейинги император Романос ИИ (ҳ. 959–963) даврида амалга оширилган бўлиб, қўшин қўмондонлиги қобилиятли генерал Никифорос Фокасга ишониб топширилган. Фокас улкан флот ва армияни бошқариб, 960-йил июн ёки июл ойларида оролга тушган ва мусулмонларнинг дастлабки қаршиликларини мағлуб этган. Чандах қиш бўйи узоқ вақт қамал қилиниб, 961-йил 6-мартда шаҳарга бостириб кирилган[39][49].

Шаҳар талон-тарож қилинди, масжидлар ва деворлар бузиб ташланди. Мусулмон аҳолиси ё ўлдирилди ёки қулликка олиб кетилди. Оролнинг сўнгги амири Абдулазиз ибн Шуайб (Куроупас) ва унинг ўғли Нумон (Анемас) асир олиниб, Константинополга олиб келинди ва Фокас у ерда Фокас ғалабани нишонлади[39][50]. Орол Византия фемига айлантирилди. Қолган мусулмонлар Никон „Метаноэите“ каби миссионерлар воситасида насронийликни қабул қилдилар. 970—971-йиллардаги русларга қарши урушда Византия хизматига кирган ва Доростолонда ҳалок бўлган княз Анемас насронийликни қабул қилганлардан бири эди[50][51][52].

Мероси

Критнинг илк мусулмон даврига оид ички тарихи ушбу даврга оид мавжуд манбаларнинг камлиги туфайли нисбатан ноаниқ бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, араблар ҳукмронлигини эслатувчи обидалар 961-йилда Византия томонидан қасддан вайрон қилингани сабабли бир нечта жой номларидан ташқари асосий археологик қолдиқлар сақланиб қолмаган[53]. Бу ҳолат амирликка нисбатан умумий нуқтаи назарга ҳам таъсир қилди. Асосан Византия манбаларига таянишга мажбур бўлган олимлар анъанавий равишда Крит амирлигини Византия нуқтаи назаридан қароқчилик ва қул савдоси ҳисобидан яшаган „қароқчилар макони“ сифатида тавсифлашган[10][54].

Бошқа томондан олиб қараганда, мусулмон дунёсидаги Крит амирлиги ҳақида мавжуд кам сонли ва номаълум муаллифлар томонидан чизилган расмга кўра, мустаҳкам иқтисодга ва кенг савдо алоқаларига эга тартибли давлат эканлиги ҳақида тасаввур ҳосил бўлади. Чандах баъзи халқларнинг аҳамиятга эга маданий маркази бўлгани ҳақида ҳам далиллар мавжуд[55][56]. Оғирлиги ва таркиби деярли ўзгармас бўлган кўплаб олтин, кумуш ва мис тангаларнинг сақланиб қолгани иқтисодиётнинг мустаҳкамлиги ва аҳоли турмуш даражасининг юқорилигидан далолат беради[57]. Иқтисодиёт бошқа мусулмон дунёси билан, айниқса Миср билан кенг савдо ва қишлоқ хўжалигининг жадал ривожланиши туфайли мустаҳкамланди. Давлат мустақиллигини сақлаб қолиш, шунингдек, мусулмон дунёси бозорларига чиқиш зарурати деҳқончиликнинг ривожланишига олиб келди. Бундан ташқари, бу даврда Критда шакарқамиш етиштириш бошланган бўлиши мумкин[58].

Мусулмонлар истилосидан кейин орол насронийлари билан нима содир бўлгани маълум эмас. Анъанавий нуқтаи назарга кўра, кўпчиликнинг дини ўзгарган ёки чиқариб юборилган[59]. Мусулмон манбаларида, бошқа мусулмон истилоларида бўлгани каби, Критда насронийларнинг субект синф сифатида сақланиб қолгани тўғрисида далиллар мавжуд. Худди шу манбаларга кўра, мусулмонлар, хоҳ Андалусияликларнинг авлодлари бўлсин, хоҳ янги муҳожирлар, хоҳ динга кирганлар (ёки бошқалар) кўпчиликни ташкил қилган[60]. Оролда бир-бирига қарама-қарши табақаларнинг мавжудлиги ҳақида ҳам далиллар мавжуд. Диакон Феодосийнинг хабар беришича, ер эгалари бўлмаган қоялар ва ғорларда яшовчи Критнинг қишлоқ аҳолиси Никифорос Фокас Чандахни қамал қилаётган даврда ўз етакчилари Карамоунтес бошчилигида қамалдагиларга ёрдам бериш учун тоғлардан тушиб келишган[61]. Афтидан, қишлоқда яшовчи византиялик насроний аҳоли ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Шаҳарларда эса мусулмонлар (жумладан, маҳаллий динини ўзгартирганлар) устунлик қилган[56].

Амирлар рўйхати

Крит амирларининг кетма-кетлиги араб ва Византия манбалари, асосан зарб этилган тангалар орқали аниқланган. Шунинг учун ҳукмронлик саналари тахминан берилган[62][63]:


Номи Юнон манбаларидаги номи Ҳукмронлиги
Умар И ибн Ҳафс Апоҳапс/Апоҳапсис (Ἀπόχαψ/Ἀπόχαψις) 827/828 – тах. 855
Шуайб (И) ибн Умар Саипес/Саэт (Σαΐπης/Σαῆτ) тах. 855–880
Умар ИИ ибн Шуайб Бабдел (Βαβδέλ) тах. 880–895
Муҳаммад ибн Шуайб ал-Заркун Зеркоунес (Ζερκουνῆς) тах. 895–910
Юсуф ибн Умар тах. 910–915
Али ибн Юсуф тах. 915–925
Аҳмад ибн Умар тах. 925–940
Шуайб (ИИ) ибн Аҳмад 940–943
Али ибн Аҳмад 943–949
Абдулазиз ибн Шуайб Коуроупас (Κουρουπᾶς) 949–961

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Cанард 1971, с. 1082.
  2. ↑ Треадголд 1997, сс. 313, 325.
  3. ↑ 3,0 3,1 Милес (1964), п. 10
  4. ↑ Треадголд (1997), п. 378
  5. ↑ 5,0 5,1 Макрйпоулиас (2000), пп. 347–348
  6. ↑ Cанард (1971), пп. 1082–1083
  7. ↑ Милес (1964), пп. 10–11
  8. ↑ Чристидес (1981), пп. 89–90
  9. ↑ Кубиак (1970), пп. 51–52, эсп. ноте 3
  10. ↑ 10,00 10,01 10,02 10,03 10,04 10,05 10,06 10,07 10,08 10,09 10,10 Cанард 1971, с. 1083.
  11. ↑ cф. Макрйпоулиас (2000), пп. 348–351
  12. ↑ Треадголд (1988), пп. 251, 253
  13. ↑ Треадголд (1988), п. 253
  14. ↑ Макрйпоулиас (2000), п. 349
  15. ↑ Милес (1964), п. 11
  16. ↑ 16,0 16,1 Чристидес (1981), п. 89
  17. ↑ cф. Треадголд (1988), пп. 250–253, 259–260
  18. ↑ Треадголд (1988), пп. 253–254
  19. ↑ Макрйпоулиас (2000), пп. 348, 351
  20. ↑ 20,0 20,1 Треадголд (1988), п. 254
  21. ↑ Макрйпоулиас (2000), пп. 349–350
  22. ↑ Макрйпоулиас (2000), пп. 347, 357фф.
  23. ↑ Макрйпоулиас (2000), пп. 348–349, 357
  24. ↑ Треадголд (1988), пп. 255, 257
  25. ↑ Милес (1964), п. 9
  26. ↑ 26,0 26,1 Чристидес (1981), п. 92
  27. ↑ Треадголд (1988), п. 268
  28. ↑ Чристидес (1981), пп. 92, 93
  29. ↑ Треадголд (1988), пп. 324–325
  30. ↑ Макрйпоулиас (2000), п. 351
  31. ↑ Треадголд (1997), п. 447
  32. ↑ Треадголд (1997), п. 451
  33. ↑ Макрйпоулиас (2000), пп. 351–352
  34. ↑ Треадголд (1997), п. 453
  35. ↑ Wортлей (2010), пп. 147–148
  36. ↑ Чристидес (1981), п. 93
  37. ↑ Cанард (1971), пп. 1083–1084
  38. ↑ Милес (1964), пп. 6–8
  39. ↑ 39,0 39,1 39,2 39,3 39,4 39,5 Cанард (1971), п. 1084
  40. ↑ Чристидес (1981), пп. 95–97
  41. ↑ Чристидес (1981), п. 82
  42. ↑ Треадголд (1997), п. 467
  43. ↑ Чристидес (1981), п. 83
  44. ↑ Макрйпоулиас (2000), пп. 352–353
  45. ↑ Чристидес (1981), п. 94
  46. ↑ Треадголд (1997), п. 470
  47. ↑ Макрйпоулиас (2000), пп. 353–356
  48. ↑ Треадголд (1997), п. 489
  49. ↑ Треадголд (1997), пп. 493–495
  50. ↑ 50,0 50,1 Треадголд (1997), п. 495
  51. ↑ Cанард (1971), пп. 1084–1085
  52. ↑ Казҳдан (1991), п. 96
  53. ↑ Милес 1964, сс. 11, 16–17.
  54. ↑ Чристидес 1981, сс. 78–79.
  55. ↑ Милес 1964, сс. 15–16.
  56. ↑ 56,0 56,1 Чристидес 1981, с. 98.
  57. ↑ Чристидес 1984, сс. 33, 116–122.
  58. ↑ Чристидес 1984, сс. 116–118.
  59. ↑ Треадголд 1988, с. 254.
  60. ↑ Чристидес 1984, сс. 104–109.
  61. ↑ Милес 1964, с. 15.
  62. ↑ Милес 1964, сс. 11–15.
  63. ↑ Cанард 1971, с. 1085.

Адабиётлар

Қўшимча ўқиш учун

  • Чристодоулакис, Ставрос (2011). Чатзаки, Эирини. эд. "Η Εκκλησία της Κρήτης κατά την Αραβοκρατία (824-961 μ.Χ.)" (Греэк). Граэcо-Арабиcа (Ҳераклион: Викелаиа Либрарй анд тҳе институте фор Граэcо-Ориэнтал анд Африcан Студиэс) ХИ: 51–71. ИССН 1108-4103. 
  • Гигоуртакис, Никос М. (2011). Чатзаки, Эирини. эд. "«ΑΚΡΩΤΗΡΙΩι ΤΩι ΧΑΡΑΚΙ». Αρχικές παρατηρήσεις για το σημείο απόβασης των Αράβων του Абу Ҳафс Омар στην Κρήτη" (Греэк). Граэcо-Арабиcа (Ҳераклион: Викелаиа Либрарй анд тҳе институте фор Граэcо-Ориэнтал анд Африcан Студиэс) ХИ: 73–95. ИССН 1108-4103. 
  • Андоза:Тҳе Аге оф тҳе Галлей
  • Мазаракис, Андреас Д. (2011). Чатзаки, Эирини. эд. "Тҳе Cоинаге оф тҳе Амирс оф Cрете ин а Привате Cоллеcтион". Граэcо-Арабиcа (Ҳераклион: Викелаиа Либрарй анд тҳе институте фор Граэcо-Ориэнтал анд Африcан Студиэс) ХИ: 97–104. ИССН 1108-4103. 
  • Старида, Лиана (2011). Чатзаки, Эирини. эд. "Το αραβικό φρούριο της τάφρου όπως αποκαλύπτεται από τις ανασκαφικές έρευνες" (Греэк). Граэcо-Арабиcа (Ҳераклион: Викелаиа Либрарй анд тҳе институте фор Граэcо-Ориэнтал анд Африcан Студиэс) ХИ: 105–118. ИССН 1108-4103. 
  • Тиби, Амин (2011). Чатзаки, Эирини. эд. "Тwо Соурcес он Араб Cрете: Ал-мажāлис wа'л-Мусāярāт анд Муʿжам ал-Булдāн". Граэcо-Арабиcа (Ҳераклион: Викелаиа Либрарй анд тҳе институте фор Граэcо-Ориэнтал анд Африcан Студиэс) ХИ: 119–122. ИССН 1108-4103. 
  • Яннопоулос, Панагиотис (2011). Чатзаки, Эирини. эд. "Η παρουσία των Αραβοκρητών στον ελλαδικό χώρο σύμφωνα με τις τοπωνυμικές πηγές" (Греэк). Граэcо-Арабиcа (Ҳераклион: Викелаиа Либрарй анд тҳе институте фор Граэcо-Ориэнтал анд Африcан Студиэс) ХИ: 123–134. ИССН 1108-4103.