Kritik holat
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Критик ҳолат — икки фазали (бир компонентли ёки кўп компонентли) системанинг мувозанат ҳолати; бунда мавжуд фазалар физик хоссалари жиҳатидан бир хил бўлиб қолади. Изотроп фазалар (суюқлик — суюқлик, суюқлик — буғ ва газ — газ) мувозанатда ёки кристалл панжара бир хил фазалар бўлгандагива Критик ҳолат вужудга келиши мумкин. Системанинг ҳолат диаграммасида Критик ҳолатга мос нуқта критик нуқта дейилади. Системанинг шу нуқтадаги параметрлари. — критик босим рк, критик температура Тк, критик ҳажм ВК ва бошқа унинг критик параметрлари дейилади. Суюқлик — буг системасининг Критик ҳолатида суюқлик ва буғ фазаларининг солиштирма. ҳажмлари бир хил бўлади, фаза ўтиш иссикдиги нолга айланади, фазалар чегараси йўқолиб кетади, сирт таранглиги бўлмайди. Шунинг учун Критик ҳолатни бир фазали системанинг чекка ҳолати деб қараш мумкин.
Критик ҳолат. Эн- р дрюс диаграммаси: КБ дан ўнгдаги ва юқорисидаги соҳа ва КА дан чапдаги соҳа — мос ҳолда модданинг газеимон ва суюқ ҳолатлари; изотермалар В ўққа параллел бўлган соҳа — суюқлик ва унинг тўйинган буғлари орасидаги мувозанат ҳолатига мос келади.
Бундай системанинг суюқ ва газеимон ҳолатларини ифодаловчи параметрлари орасидаги боғланиш Эндрюс диаграммаси орқали график тасвирланади; ҳар бир эгри чизиқ ўзгармас температура (изотерма)да р нинг Вра боғлиқлигини ифодалайдиган график ҳисобланади. Расмдан кўриниб турибдики, ҳолати р^Д^ параметрлар билан белгиланувчи системаларнинг критик нуқтасида фақат битта, яъни суюқлик — буғ мувозанати мавжуд.Т < Тк да изотерма горизонтал синиқ эгри чизиқдан иборат. Горизонтал қисм суюқ ва буғ фазанинг мувозанатига мос келади. температура кўтарилиши билан горизонтал қисм кичрая боради ва критик температурада изотерма сидирға эгри чизиққа айланади. Бу изотермада фақат битта бурилиш нуқтаси бор ва у критик нуқта ҳисобланади. Критик температурадан юқорида суюқлик ва буғ ҳар қандай босимда ҳам мувозанатда бўлмайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |