Kritik temperatura
Критик температура - 1) модданинг критик ҳолатдаги температураси. Ҳар бир модда хусусий Критик температура га эга ва у модданинг ўзгармайдиган тавсифномаларидан биридир. Критик температурада суюқликнинг сирт таранглиги нолга тенг, мениски йўқолади. Шунингдек, мувозанат ҳолатда бўлган буғ ва суюқликнинг физик хусусиятларидаги фарқ йўқола-ди; Критик температура модданинг физик-кимёвий доимийларидан бири ҳисобланади (баъзи бир моддаларнинг Критик температура Тк қиймати критик нуқта мақоласида берилган); 2) айрим ўтказгичларнинг ўта ўтказувчанлик қолатига ўтиш температураси (қаранг Ўта ўтказувчанлик). Кўпгива металлар, қотишмалар ва кимёвий бирикмалар учун аниқданган. Соф металларда энг пастки Критик температура W да (-0,1 К), энг юқори Критик температура Нб да (9,2 К) кузатилган. Жуда юқори Критик температура Нб, Ге қотишмаларида кузатилган (Г23 К).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |