Kriz
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Криз (франсузча cрисе — хуруж) — бемор аҳволининг тўсатдан оғирлашиб қолиши. Мавжуд касалликлар заминида вужудга келади. Криз асосан, бош мия қон томирлари фаолиятидаги жиддий ўзгаришлар оқибатида келиб чиқади. Мия, юрак, буйрак ва бошқа ҳаётий муҳим аъзоларда тўсатдан рўй берган томирлар спазми натижасида вақтинчалик қон айланиши бузилиб, шу аъзолар фаолиятида жиддий ўзгаришлар кузатилади. Қаттиқ чарчаш, ҳаяжонланиш, меҳнат ва дам олиш шароитларининг тўғри йўлга қўйилмаганлиги, об-ҳавонинг ўзгариши, беморга тўғри келмайдиган овқатлар ейиш, ичкилик ичиш, чекиш ва бошқа ноҳушликлар кризга сабаб бўлиши мумкин. Криз вақтида бемор безовталанади, бош оғриғи зўраяди, қўл-оёқлари титрайди ва увушади, кўз хиралашиб, қулоқ шанғиллайди ва ҳоказо белгилар кузатилади. Гипертоник, гипотоник, триотоксик криз, шунингдек, бош мия қон томири кризи, вегетатив томир кризи ва бошқа хил кризлар фарқ қилинади. Кризнинг олдини олиш учун асосий касалликни даволаш керак бўлади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |