КРОМВЕЛ (Cромwелл) Оливер (1599—1658) — 17-асрдаги инглиз инқилоби арбоби, индепендентлар раҳбари. 1640-йил Муддациз парламент (Қонун чиқарувчи орган)га сайланган. 1 — (1642—1646) ва 2—(1648) фуқаролар урушида қирол армияси устидан ғалаба қозонган парламент армиясининг асосий раҳбарларидан бири. К. армияга таяниб пресвитерианларни парламентдан ҳайдаган (1648); қиролни қатл этиш ва республика эълон қилинишига кўмақлашган (1649) натижада ҳокимият К. тарафдорлари қўлида тўпланган. 1640-йилдан лорд-генерал (барча ҳарбий кучлар бош қўмондони). Ирландия ва Шотландияда озодлик ҳаракатларини, левеллерлар ва диггердар ҳаракатини бостирган, К. 1653-йил парламентни тарқатиб, якка шахс ҳарбий диктатура режими — протекторат ўрнатган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил