Kromvel oqimi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кромвел оқими - Тинч океан нинг шарқий қисмидаги юза оқим остидаги экваториал терс оқим. Шарққа томон Жанубий Пассат оқими остидан 154— 150° ғ.у.дан Галапагос ороллари томон тахминан 2° шаҳрик. ва 2° ж.к. оралиғида ҳаракатланади. Кромвел оқими 6500 км дан ортиқ масофага чўзилган, кенглиги 300 км чамасида, 100 ва 400 м чуқурлик оралиғида жойлашган бўлиб, шим. ва жан. чеккаларида ва шарқда юқорига кўтарилиб боради ва қалинлиги ҳам камаяди. Тезлиги 70—150 см/сек. Сув сарфи 30 млн. м³/сек.дан ортиқ. Кромвел оқими Тинч океаннинг экватор кенгликларидаги сув оқими сиркулясиясининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. АҚСҲ экспедициясига қарашли "Х.М.Смит" кемасида океанолог Т.Кромвел томонидан очилган ва унинг номи билан аталган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |