Крон касаллиги ёки Терминал илеит – йўғон ичакдаги носпецифик ярали гранулематоз яллиғланиш касаллигидир.

Крон касаллиги

ё'г'он ичакдаги носпецифик ярали гранулематоз яллиг'ланиш касаллиги
Хирургик касаллик
КХК-10 К50[1]
КХК-9 555
ОМИМ 266600
ДисеасесДБ [1]
МедлинеПлус 000249
эМедиcине мед/477

Тарихи

1932-йил Крон, Гинзбург ва Оппенгеймер терминал илеит номи билан янги нозологик бирликни амалиётга татбиқ этдилар. Уларнинг таъкидлашича, бу касаллик ингичка ичакнинг бошқа турларидан мутлақо фарқ қилган ҳолда, ёнбош ичакни жароҳатлайди. Лекин кейинчалик шу нарса маълум бўлдики, касаллик, асосан, йўғон ичакда ва кам ҳолларда ошқозон-ичак тизимининг бошқа соҳаларида учрайди. 1959-йил Брооке. 1960-йил Лоcкҳарт-Маммерй ва Мортон Крон касаллигининг йўғон ичак тури ва ярали колит бутунлай алоҳида патология эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Крон касаллиги эркаклар ва аёлларда бир хил миқдорда учрайди. Лекин оқ танли одамларда қора танлиларга нисбатан 5 баробар кўп учрайди. Турли миллатлар ичида эса яҳудий миллати орасида, билинарли даражада кўп учрайди. Касаллик эпидемиологиясини ўрганиш шу нарсани кўрсатадики, охирги уч ун йиллик ичида беморлар сони тез ортиб бормоқда.

Этиологияси ва патогенези.

Крон касаллигининг этиологияси ҳозиргача аниқ эмас. Лекин ярали колитга хос 5 этиологик сабаб Крон касаллигига ҳам татбиқ этилса бўлади. Генетик ва инфексион сабаблар асосий омиллар ҳисобланади, чунки иккаласи ҳам Крон касаллиги билан оғриган беморларда мавжуд. Ҳар бир беморда лимфангиоэктазия ва мезентериал лимфангиопатия каби морфологик ўзгаришлар кузатилиши „обструктив лимфангитни“ асосий сабаблардан бири эканлигини кўрсатади. Крон касаллигида ичакнинг шиллиқ ости қаватида шиш, фиброз, лимфа йўлларининг кенгайиши ҳисобига девори қалинлашган бўлади. Шиллиқ пардасида кичик-кичик ариқсимон яралар кузатилади. Унинг кўриниши „тош кўча“ни эслатади. Шундай яралардан ташқари, соҳаларда шиллиқ парданинг тузилиши деярли ўзгармаган ҳолда бўлади. Кўп ҳолларда, ичакнинг тутқич юзасида, шиллиқ пардада узунасига кетган чуқур ярали ариқчалар пайдо бўлади. Баъзида бу яралар ичакнинг барча қаватларини қамраб тешиклар, чандиқлар ва сурункали абссесслар ҳосил қилади. Кўп ядроли улкан эпителиал ҳужайралардан иборат грануломалар 60% беморларда учрайди. Бундай грануломалар шиллиқ ости қаватида, баъзида сероз ости, мускул қавати ва регионал лимфа безларда топилади. Крон касаллиги бўйича операция даврида ичак деворининг қалинлашганлиги, сероз ости томирларнинг кенгайганлиги, қаттиқлашганлиги ва торайганлигини ҳисобга олган ҳолда, яллиғланишнинг узунлигини осон аниқлаб ола олади. Лекин, базида яллиғланиш сегментар хусусиятга эга бўлади.


Макроскопик кўриниши

Ичак деворларининг фиброз ўсмаси кўринишида қалинлашуви, ён атрофидаги аъзолар билан (ингичка ичак, меда, ут копи, сийдик найлари, сийдик қопи ва бошқа аъзоларга ёндашганлиги сабабли бўладиган оқмалар, касалликнинг ошкозон ва ичак тизимида кенг тарқалганлигидан далолат беради. Йўғон ичакдаги инфилтрацион ўзгариш – сегментар, кўп сегментар, ичакларнинг бир неча жойида, таркқоқ (тотал), ёнбош ичакдаги (илеоколит) ва меъда ичак тизимининг бошқа қисмларида учрайди. Ичак деворларидаги, кўндаланг кўпламчи чукур жойлашган яраларнинг ёрилиши натижасида, улар ораларида қалинлашган, нотекис жойлашган, шиллик қаватидаги бурмаларда шиш шаклида намоён бўлади.

Клиникаси

Крон касаллиги, кўпинча катта ёшдаги одамларда учрайди. Лекин охирги йилларда, болаларда ҳам тез-тез учрамоқда. Кўпгина муаллифларнинг эътирофича, 20% беморларда касаллик белгилари 15 ёшгача бўлган даврда пайдо бўлган. Баъзи адабиётларда кичик ёшдаги болаларда ҳам учраб туриши қайд қилинади. Касалликнинг белгилари қуйидагилардан иборат: оғирлик массасини йўқотиш (90 % ҳолларда), қорин оғриғи (70 %), диарея (67 %), тана ҳароратининг кўтарилиши (25%). Баъзида касалликнинг дастлабки белгилари бўғимларда оғриқ (артрит) билан бошланади. Крон касаллигида тўғри ичакдан ахлат аралаш қон келиш, ярали колитга нисбатан кам учрайди. Лекин фақат йўғон ичак локализациясида „қонли диарея“ Крон касаллигига хос белги ҳисобланади. Деярли 2/3 қисм касалларда диагноз бир йилдан кейин аниқланади. Касалларнинг 1/3 қисмида бирламчи диагноз ошқозон-ичак тизимига боғлиқ бўлмаган ташхислар билан даволанади[2]. Ярали колитда касаллик кечиши қайталанувчи, зўрайиш даври вақтинча заифлашиш билан алмашиб турувчи хусусиятга эга бўлса, Крон касаллигида доимий бўлади. Касалликнинг болаларга хос шакли „илеоколит“ ҳисобланади (55 %). Йўғон ичак (34 %) ва ингичка ичак (10 %) шакллари камроқ учрайди. Оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси биопсия қилинганда, Крон касаллигига хос грануломалар аниқланади. Баъзида, касалликнинг оғир шаклларида бармоқларнинг „туғноғичсимон“ йўғонлашиши ривожланади. Крон касаллигига чалинган болалар жисмоний ривожланишдан орқада қолади, оғирлиги кам бўлади. Касалликнинг илеосекал шаклида энг кўп учрайдиган белгилардан бири, қориннинг ўнг пастки тўртдан бирида оғриқ пайдо бўлишидир. Колоректал шаклида перианал яралар, ёриқлар пайдо бўлади. Улар, кўпинча оғриқли ва оқмалар, грануломатоз тўқимадан иборат ғадир-будир юзалар ҳосил 152 қилиб, оралиқ соҳасига тарқалиши мумкин. Баъзида яраларнинг жадал ривожланиши натижасида, перианал соҳа мускуллари ҳам жароҳатланиши мумкин. Ингичка ичак, сигмасимон ва тўғри ичакдан юқорида жойлашган йўғон ичак жароҳатланганда, сигмоидоскопияда шиллиқ парда ўзгаришсиз бўлади. Крон касаллигининг ректал шаклида шиллиқ пардада чизиқсимон яралар аниқланади.

Касаллик даражаси

Ректороманоскопияга кўра касалликнинг 4 босқичи тафовут қилинади;

  • 1. босқич – йўғон ичак шиллик қаватида қизариш, қонашга мойиллик ва доғлар кўрилади.
  • 2. босқич – ичак шиллик қаватида, шиш, қизариш, ялтироқ ва ўйилган яра кўринишидаги қон тўлган соҳа кўрилади.
  • 3. босқич – ичакнинг шиллик қаватида кўпламчи майда абссесслар ва ёрилган абссесс урнидаги яралар бўлади.
  • 4. босқич – қизил алвон кўринишидаги кўпламчи қонаб турувчи, қон-шиллик-йирингли экссудат полиплар (псевдополипозни) кўрамиз.

Шунингдерк касалликнинг кечиши ва унда кузатиладиган жараёнларга қараб касаллик формалари мавжуд:

  • И – Енгил формаси:
  • ИИ – Ўрта оғир формаси:
    • 1. Ич кетиш, қон аралаш (4 марта ва ундан ортиқ)
    • 2. Тахикардия.
    • 3. Гипохром анемия.
    • 4. ЭЧТ (15-20).
    • 5. Тана харорати 38- 38,5 C0.
  • ИИИ – Оғир формаси:
    • 1. Кўп миқдорда, тинимсиз Қон аралаш ич кетиши (6 ва ундан куп марта).
    • 2. Тахикардия,
    • 3. Анемия
    • 4. ЭЧТ жуда баланд кўтарилади
    • 5. Беморнинг тана харорати 39-40 C0.

.

Диагностикаси

Анамнезида; болада ич кетиш, холсизлик, иштахасизлик. Беморни кўрувда; камқонлик (анемия), тез толиқиш, терисида қуруқлик.

  • Палпасияда – йўғон ичак бўйлаб қоринда оғрик кузатилади, қорин олди деворидаги мушаклар таранглашган, қорни дам.
  • Перкуссияда – қути товуши (короб) жигар сохасида ўтмас товуш, агар ичакда перфорация булса ҳаволи пўкак товуши аниқланади.
  • Орқа чиқарув (анал) соҳасида, гемороидал тугунларнинг катталашуви, ёрилиши (трешина), пароректал соҳада – оқмалар ва абссесс кузатилади.

Инструментал текширувда;

  • Ректороманоскопия.
  • Ректоскопия,
  • Ирригограмма қилинади.

Лаборатория текширувларида анемия, ЭЧТ ошганлиги, гипоалбуминемия, ЛгА кўрсаткичининг ошганлиги, қон қуйилиши вақтининг чўзилиши каби кўрсаткичлар кузатилади. Рентгенологик текширувда ошқозон-ичак тизимининг барча соҳаларида - қизилўнгачдан тортиб тўғри ичакгача Крон касаллигига хос ўзгаришлар аниқланади, лекин энг кўп учрайдиган соҳалари ёнбош ва йўғон ичак ҳисобланади. Шунингдек, ичак оқмалари, қорин бўшлиғи абссесслари, ўсмасимон ҳосилалар ва терининг жароҳатланиши кузатилади.

Асоратлари

Крон касаллигига ички оқмалар ва йўллар ҳосил бўлиши хосдир. Бундай асоратлар қорин оғриғи, қорин деворининг таранглашуви ва қоринда ўсмасимон ҳосила пайпасланиши каби клиник белгилар билан ўтади. Оқма, кўпинча, ёнбош ичакнинг сўнгги қисми билан кўтарилувчи чамбар ёки сигмасимон ичаклар орасида вужудга келади. Ўткир аппендицит диагнози билан аппендектомия операцияси ўтказилгандан сўнг, ташқарига очилган оқма ҳосил бўлса, беморда Крон касаллиги бўлиши мумкинлиги эҳтимоли мавжуд. Бунда финажасограммада оқма чувалчангсимон ўсимтанинг асосига эмас, балки ёнбош ичакнинг сўнгги қисмига очилганлиги кўринади. Баъзида оқма ичак билан сийдик қопи ёки уретрага очилиши мумкин. Бунда сийдик йўлларининг инфексияси, сийдик билан ҳаво ёки ичак массаси ажралганда, Крон касаллигининг асорати эканлигини тасдиқлайди. Крон касаллигида йўғон ичакнинг дилатацияси (мегаколон) ва перфорацияси камдан кам ҳолларда учрайди. Бироқ ичакнинг дистал қисмларининг обструксияси ичак перфорацияси билан тугаши мумкин. Касалликда стероид терапия перфорацияга сабаб бўла олмайди. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Крон касаллиги колоректал соҳанинг карстиномасига сабаб бўлиши мумкин. Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, Крон касаллигининг бундай асорати аҳоли орасида учрайдиган кўрсаткичга нисбатан 20 баробар кўп.

Даволаш

Бемор болалар узоқ давр мобайнида консерватив даво оладилар. Давонинг асосий компонентларидан бири оқсилга бой, юқори каллорияли парҳездир. Дағал, қаттиқ озиқ-овқатлар тавсия этилмайди. Стеотория дарди бор беморларга ёғли овқат кам миқдорда истеъмол қилиш ва қўшимча триглисеридлар тавсия этилади. Сулфосалазин (азулфидин) қўллаш, ярали колитларда (ЯК) самарали натижа берган ҳолда, Крон касаллигида таъсири кам. Шунга қарамасдан, уни қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Стероид гормонлар қўллаш қуйидаги ҳолларда тавсия этилади: (1) хирургик давога кўрсатма бўлмаган ҳолда, консерватив даво ёрдам бермаса: (2) беморда токсикоз белгилари билан умумй аҳволининг оғир бўлишида: (3) беморда асосий касалликдан ташқари ичакдан ташқари кўринишлар (артралгия, тери касалликлари) мавжуд ҳолларда: (4) оғир беморларда кенг тарқалган, операция қилиш мумкин бўлмаган энтеритда. Амбулатор даво ёрдам бермаса, бемор аҳволининг оғирлашиши ёки овқатланишнинг бузилиши кучайган ҳолларда, касалхонага ётқизилиши шарт. Энтерал озиқлантиришнинг тўхтатиб, парентерал озиқлантиришга ўтиш, электролит, витамин, микроэлементлар танқислигини бартараф этиш, кўпинча, бемор аҳволининг яхшиланишига олиб келади[3].

Оператив давоси

Крон касаллигида оператив даво кам ҳолларда, беморнинг бутунлай соғайиб кетишига олиб келади. Бунга сабаб, касалликнинг тез-тез қайталаниши билан боғлиқ. Баъзида операция бемор аҳволининг сезиларли даражада клиник яхшиланишига олиб келади. Бу эса дори-дармонлар дозаларини қисқартиришга, ёки умуман тўхтатишга сабаб бўлиши мумкин. Оператив давога касалликнинг зўрайишиши далил ҳисобланади. Жумладан, бола бўйининг ўсмаслиги, консерватив давонинг таъсир қилмаслиги, ичак тутилиши, ичак оқмалари (ички ва ташки), параректал абссесс ва оқмалар, қон кетиш, қорин оғриғи ва қорин бўшлиғи абссесси кабилардир. Операциядан олдин ва кейин бутунлай энтерал озиқлантиришни тўхтатиб, умумий парентерал озиқланишга ўтиш, операциядан кейин кузатиладиган асоратларни камайтиришга, бемор аҳволининг тикланишига ва кўпинча, фаол ҳаёт тарзига қайтишига сабаб бўлади. Крон касаллигининг илеостекал шакли, кўпинча ичак тутилишига олиб келади ва операция ўтказишга сабаб бўлади. Бу барча ичак тутилишларнинг 90%ни ташкил қилади. Аксинча, колоректал шаклида деярли ичак тутилиши кузатилмайди. Лекин бу шаклда ичакдан қон кетиш кўп учрайди. Бунда ўсишдан қолиш, иккиламчи жинсий белгилар ривожланишининг орқада қолиши иккала жинсга хосдир. Операция мобайнида зарарланган (яллиғланган) ичакни резексия қилиш ва анастомоз қўйиш оптимал услуб (усул) ҳисобланади. Резексияни „соғлом“ тўқима бўйлаб ўтказиш зарур деган тушунчалар, ҳозирги пайтда зарур эмаслиги тасдиқланди. Шу сабабли, резексияни фақат яллиғланган ичак чегарасида ўтказилади. Яллиғланган соҳада ўтказишга тўғри келса ҳам, анастомознинг битишига таъсир кўрсатмайди. Бу эса операциядан кейин кузатилиши мумкин бўлган „калта ичак синдроми“ни юзага келмаслигини таъминлайди. Яллиғланиш ичакнинг бошқа соҳаларида ҳам айрим-айрим жойлашиши кузатилса (агар уларда обструксия ёки бошқа асоратлар бўлмаса), улар ўз ҳолида қолдирилади. Илеостома ёки „четлаб ўтиш“ анастомози ичак резексиясига нисбатан кўп асоратлар билан ўтади ҳамда кам ҳолларда касал аҳволини яхшиланишига олиб келади. Операция пайтида, ички оқмалар аниқланса, улар резексия қилинган ичак билан бирга олиб ташланади. Агар оқма резексия қилинувчи яллиғланган ичакдан узоқда жойлашган бўлса, ичакнинг бу соҳаси ҳам оқма билан бирга, алоҳида қўшимча резексия қилиниб анастомоз қўйилади. Крон касаллигида қорин оғриғи туфайли операция пайтида, илеостекал соҳада кучли яллиғланиш аниқланмаса, аппендектомия операцияси билан чегараланади. Шуни таъкидлаш керакки, Крон касаллиги туфайли аппендектомиядан кейин юзага келадиган оқмалар, мазкур касаллик аниқланмаган беморларга нисбатан 6 марта кўп учрайди. Крон касаллигида бу касаллик бўлмаган болаларга нисбатан аппендицит кам учрайди. Агарда яллиғланиш 12 бармоқли ичакда жойлашган бўлиб, юқори ичак тутилиши аниқланса, гастроэюноанастомоз операцияси бажарилади. Бунда, оч ичакда яралар ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида ваготомия ҳам бажарилади. Лекин шунга қарамасдан, касалликнинг қайталаниши учраб туради. Адабиётларда кўрсатилишича, операциядан кейин 3 йил ичида қайталаниш 50%ни ташкил қилади, вақт ўтиши билан эса қайталаниш 90 %га ётади. Бу кўрсаткичлар шуни кўрсатадики, оператив даволаб, бу касалликни бутунлай йўқ қилишнинг иложи йўқ. Лекин операция ичак тутилиши, анорексия, доимий қорин оғриғи сингари ҳолларда, беморларни соғлом турмуш тарзига қайтишига ёрдам беради. Кўп ҳолларда, резексия ўтказилиб, анастомоз қўйилган ҳолларда, касаллик (анастомознинг проксимал ёки дистал қисмларида) қайталанади. Бунда консерватив (медикаментоз) даволаш 70% ҳолларда яхши натижа беради. Илеостома қўйилгандан кейин қайталаниш, кўпинча, унинг проксимал қисмида вужудга келади. Бирламчи резексия ўтказилган беморларда қайталаниш туфайли қайта операция ўтказиш тахминан 30% ҳолларда керак бўлади. Бемор аҳволининг қайта операциядан кейин яхшиланиши 50 % ҳолларда кузатилади. Операциядан кейин перианал оқмалар пайдо бўлган беморларда, яранинг битиши жуда қийин бўлади ёки умуман битмайди. Бу ҳолларда оқмани кесиб ташлаб тўғри дренажлаш яхши натижа беради. Болаларда Крон касаллиги туфайли операциядан кейин қайталаниши (рестидиви) юқори бўлишига қарамасдан, бемор болаларнинг аҳволи анча яхшиланади. Иштаҳаси очилади, тана оғирлиги ошади, кўп вақт мобайнида қориндаги оғриқ бўлмайди. Шунга қарамасдан, кўп ҳолларда, қайта-қайта операциялар (резексия) ўтказишга тўғри келади. Бунда болаларнинг аҳволи қайта яхшиланади. Афсуски, Крон касаллигини даволашда бир операция билан муваффақиятга эришиш кам ҳолларда учрайди.

Манбалар

  1. ↑ „Халқаро касалликлар таснифи“. www.ссв.уз. О'збекистон Республикаси Сог'лиқни сақлаш вазирлиги (6 октябр 2021-йил). Қаралди: 21-июл 2022-йил.
  2. ↑ Аарон Э. Wалфиш „Болезнь Крона“. ҳттпс://www.мсдмануалс.cом/. СПРАВОЧНИК МСД (июн 2020-йил). Қаралди: 2-август 2022-йил.
  3. ↑ „Болезнь Крона у взрослых: симптомы, причины, лечение“. www.медиcина.ру. АО <<Медицина>>. Қаралди: 2-август 2022-йил.

Адабиётлар

М. М. Алиев Болалар хирургияси, И-том 2018-йил