Krotsimonlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Кроцимонлар (Талпидаэ) - ҳашаротхўрлар туркумига мансуб сут эмизувчи ҳайвонлар оиласи. К. (ер юзасида ҳаёт кечирувчи ерқазардан ташқари) ер қазиб, ер остида ҳаёт кечиришга мослашган. Танаси ғўласимон, ташқи қулоқ супраси йўқ, олдинги оёқлари қисқа, тирноғи узун ва қаттиқ, мўйнаси қисқа, силлиқ. К. яхши кўрмайди; баъзи бирларининг кўзи тери билан қопланган. Эшитиш ва ҳид билиш органи яхши ривожланган. 30 дан ортиқ тури бор, 12 ёки 18 уруғга бўлинади. Тибет, Хитой, Япония, Шимолий Америка, Европа ва Осиёда тарқалган. Йилига бир марта (баҳорда) 4—9 бола туғади. Бўғозлик даври 38—40 кун. Асосан, тупроқ ҳайвонлари, жумладан, ёмғир чувалчанглари, ҳашаротлар ва уларнинг личинкалари билан озиқланади. К. ер қазиб, тупроққа ҳаво ўтишини ва сув шимилишини яхшилайди. Ўтлоқ тупрокларда К. бир йил давомида 160 т га яқин тупроқни ер юзасига қазиб чиқаради. Айрим турлари овланади. 2 тури Халқаро Қизил китобга киритилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |