Крум (? - 814.13.4) - Биринчи Булғор подшолиги ҳукмдори (803—814). У ҳукмдор Кардамдан кейин тахтга чиққан. Протобулғор ва славян зодагонларини бирлаштирган. Франклар томонидан Анар хоқонлиги тугатилгандан сўнг (ВИИИ асрнинг 90-йиллари) — унинг шарқий ва жан. ердари Булғория таркибига қўшиб олинган (805). Булғориянинг кучайишини хоҳламаган Византия императори Никифор И (802—811) булғор ҳукмдори Кардам билан тузилган сулҳ шартномасини бузиб, 807 йил Булғорияга ҳужум қилган. Ўртада бир нечта кучли тўқнашув ва жанглар бўлиб ўтган. 809 йил булғорлар Сердика шаҳрини (ҳозирги София) босиб олган. 811 йил 26-июлда К. бошчилигидаги булғорлар Вирбиш дарасида византияликларни тор-мор келтирган. Бош қўмондон император Ни-кифор ва унинг саркардалари жангда ҳалок бўлган. К. Версиникия жанги (813 й 22-июл)да византияликларни қайта мағлубиятга учратгач, Адрианопол (Эдирне) қўшиб олинган. У нафақат қобилиятли саркарда, балки яхши давлат ташқилотчиси эди. Унинг даврида Булғория мустақкамланиб, ҳудуди кенгайган. Биринчи умумдавлат қонунлари (Крум қонунлари)ни эълон қилган. Константинопол қамалига тайёргарлик кўриш пайтида вафот этган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил