Kseniyalar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Ксениялар (юнонча: хениа — меҳмондўстлик, хениос — меҳмон, бегона) — бир ўсимликдаги уруғ ва меваларнинг туси, шакли, катта-кичиклиги ёки бошқа белгиларига кўра ўзаро фарқ қилиши. К. чангчи ўсимлик генларининг эндосперма белгиларига (биринчи тартибли К.) ёки уруғ қобиғи ва мевақатга (иккинчи тартибли К. ёки метаксениялар) таъсиридан ҳосил бўлади. Бу ҳодисани илгари кўпгива табиацҳунослар кўрсатиб ўтган бўлса ҳам, немис биологи В. Фокке (1881) термин сифатида фанга киритган. Кейинчалик қўш уруғланиш назарияси кашф қилинганидан кейин К. — иккинчи спермиянинг муртак халтаси марказий ҳужайранинг ядроси билан қўшилиши (биринчи спермия тухум ҳужайра билан қўшилади) ватижаси эканлиги аниқланди. Шунинг учун ҳам чангчи ўсимлик уруғи эндоспермасининг устун (домивант) белгилари уруғчи ўсимликда ҳосил бўлган дурагай уруғ эндоспермасида кўрива бошлайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |