Ksenobiotiklar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Ксенобиотиклар (юн. хенос - бетова) — тирик организмлар учун ёт, бегона бўлган турли-туман органик бирикмалар. Одамнинг хўжалик фаолияти натижасида вужудга келган ва моддалар айланишининг биологик давраси билан боғлиқ кимёвий моддалар. Бўларга пестицидлар, маиший кимё препаратлари, ҳар хил дори-дармонлар, кир ювиш воситалари, минерал ўғитлар ва бошқа киради. К. атроф муҳитга кўп миқдорда тушганда тирик организмларга ҳалоқатли таъсир кўрсатиши мумкин. К. организмда турли аллергик касалликлар ва ирсий ўзгаришлар пайдо қилиши, иммунитетни сусайтириши ва бошқа оқибатларга олиб келиши, табиий системаларда борадиган жараёнларга ҳам таъсир этиб, уларни издан чиқариши мумкин.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |