Ксилитол-пастиля

Ксилит, СН2ОН (СНОН)з СН2ОН -кўп атомли спирт (пентит). Мол. м. 152,15; рангсиз гигроскопик кристалл. Суюқланиш температураси 61—61,5° бўлган беқарор моноклин ва суюқланиш температураси 93—94,5°, қайнаш температураси 215—217° бўлган беқарор ромбик модификацияси маълум. К. оптик нофаол изомер; сувда, метил ва этил спиртда, пиридинда, сирка кислотада эрийди.; эфир, диоксан, углеводородлар, бутил ва пропил спиртларда эримайди. Кимёвий хоссаларга кўра кўп атомли спиртларнинг вакили. Саноатда ксилозани қайтариб олинади. К. ва унинг 1,4-ангидриди (ксилитан) — селлофан қоғоз ва атир-упа ишлаб чиқаришда намлик пластификатори ва стабилизатори, ксифтал алкид смолалар, сирт-фаол моддалар, лок, елим ва бошқа олишда компонент. К. ширин таъмли (саҳарозадан икки марта ширинроқ) бўлиб, одам организмига сингмайди. Қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ишлатилади, шунингдек, диабет ва семиришга мойил беморларга қанд ўрнида берилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил