Ksilografiya
Ксилография (ксило... ва ...графия), ёғоч гравюра — ёғочга ишланган гравюранинг кенг тарқалган энг қадимий тури. Босма шакл (клише) қўлда ўйиб тайёрланади: тахтанинг текис юзасига расм чизилади, расмдан бўш жойлар(замин)и искана билан ўйиб расмли сатҳдан (2–3 мм) чуқурлаштирилади. Бўртма тасвир юзасига бўёқ суртиб нусха кўчирилади. Ксилография усулида тайёрланган қолип 15 минг нусха кўчиришга етади.
Ксилографиянинг 2 тури мавжуд:
- Бўйлама ксилография — дарахтдан бўйламасига кесиб олинган ёғочга ишланган;
- Кўндаланг ксилография — дарахтдан кўндалангига кесиб олинган ёғочга ишланган. Ранг-тасвир ва рангли расмлардан нусха кўчирганда кўпинча кўндаланг ксилография ишлатилади.
Ксилография дастлаб Хитойда (ВИ аср), ХИВ асрдан Ғарбий Европада, ХВИ асрдан Россияда қўлланила бошлаган. Рангли ксилография ҳам Хитойда ХВИ асрда пайдо бўлган, айниқса, Японияда узоқ ва ёрқин тараққий этган, япон рассомлари (Кацусико Хокусай ва бошқалар) рангли ксилографияда улкан ютуқларга эришдилар. Инглиз рассоми Т. Бюик томонидан кўндаланг ксилография ихтиро қилингач (1771), Европада бу усулда иллюстрациялар ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилди. Ксилография тараққиётига У. Николсон (Буюк Британия), Ф. Валлотон (Швейсария), Э. Мунк (Норвегия), А. Остроумова-Лебедева (Россия) ва бошқалар катта ҳисса қўшдилар. Ўзбекистонлик рассомлар (Медат Кагаров, И. Кириакиди ва бошқалар) ксилографияусулида 70-йиллардан ижод қилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |