Ksilolit
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Ксилолит (ксило... ва юн. литҳос — тош) — сунъий қурилиш материали. Каустик магнезит ёки доломит кукунига ёғоч қипиғи, ишқорбардош пигмент (бўёқ) ва майин дисперс минерал моддалар (талк, асбест, мармар кукуни) аралаштириб тайёрланади. Бикр ксилолит аралашмасидан полларга ётқизиш учун плиталар, пластик аралашмасидан монолит поллар ишланади ёки рулон ва плита полимер материаллардан соф поллар учун асос тайёрланади. К. турар жой ва жамоат бинолари ҳамда қуруқ режимли саноат биноларида чоксиз полларга крплаш, шунингдек, зинапоя ва деворларни пардозлашда ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |