Куба Қироллиги, шунингдек, Бакуба ёки Бушонго Қироллиги сифатида ҳам танилган. Марказий Африкада жойлашган. Куба қироллиги ҳозирги Конго Демократик Республикасининг марказида Санкуру, Лулуа ва Касаи дарёлари билан чегарадош минтақада ХВИИ-ХИХ асрлар орасида гуллаб-яшнаган.

Куба қироллиги Бушонго тилида сўзлашувчи бир неча кичик князликларга бўлинади. Шунингдек, Кете, Cоофа, Мбеэнги ва Касаи Тва қабилаларининг тарихий ҳудуди ҳам ҳисобланади. Ҳалигача мавжуд бўлган ва қирол (нйим) томонидан бошқариладиган қиролликка ўн тўққиз турли этник гуруҳлар киради.

Тарихи

Шяам а-Мбул

Қироллик ҳақиқий марказий ҳокимиятга эга бўлмаган турли этник гуруҳларга бўлинган бўлиб, бир нечта бошлиқларнинг бирлашмаси ҳокимиятни бошқаради. Тахминан 1625-йилда Шяам а-Мбул а Нгоонг номи билан танилган шахс ҳудуд ҳукмдорларидан бирининг мавқеини эгаллаб олади ва барча бошлиқларни ўз раҳбарлиги остида бирлаштиради. Шяам а-Мбул Куба маликасининг асраб олинган ўғли эди.

Шяам а-Мбул Куба ҳукуматида хизматга асосланган унвон тизимига қараб ҳокимиятни қайта ташкил этди. Бироқ ҳокимият аристократия қўлида то'планди.

Ривожланиши

Куба ўзининг раффия нақшли матолари, толали ва бонуклу шляпалари, ўйилган палма шароб стаканлари, косметик қутилари билан машҳур ҳисобланади. Шунингдек, улар нафис геометрик нақшлар, ажойиб матолар, уруғлар, бончуклар ва қобиқларни ўз ичига олган монументал дубулға ниқоблари билан машҳур.

Куба қутилар одатда қиррали қопқоқли квадрат, ярим доира (баъзан „ярим ой“ деб аталади), тўртбурчаклар ёки ниқоб шаклида бўлади. Баъзан улар рафия, соч турмаги ёки маросим буюмларини кесиш учун устараларни ушлаб туриш учун ишлатганлар[1].

Тукула (Куба томонидан иккиол деб аталади) – майдаланган ёғочдан ясалган қизил кукун. Қизил ранг Куба гўзаллик концепцияси учун жуда муҳим ва шунинг учун рақслар ва муҳим маросимлар пайтида юз, соч ва кўкракни безашда, шунингдек дафн қилиш учун жасадларни мойлаш учун ишлатилган. Тукула, шунингдек, рафия матосини бўяш учун бошқа пигментлар билан аралаштирилади.

Куба дини ва афсоналари

Кубаликлар қуёш, ой, юлдузлар ва сайёраларни яратган Осмон Отаси Бумбага ишонишган. У ҳам Ер Она билан ҳаётни яратди. Бироқ, булар бирмунча узоқдаги худолар эди,Куба ҳайвонлар ва бошқа нарсаларни номлаган Вут исмли ғайритабиий мавжудотга кўпроқ эътибор қаратди[1]. Вут биринчи инсон ва цивилизация олиб келган[2]. Куба баъзан „Вут болалари“ деб номланади[3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „ББC Инсиде Сcиэнcе Cлеан Аир Стратегй, Фаст Радио Бурсц анд Куба Кингдом“. Қаралди: 2019-йил 20-январ.
  2. ↑ Бирмингҳам Мусеум оф Арт. Бирмингҳам Мусеум оф Арт : гуиде то тҳе cоллеcтион. [Бирмингҳам, Ала]: Бирмингҳам Мусеум оф Арт, 2010 — 74-бет. ИСБН 978-1-904832-77-5. 
  3. ↑ Университй оф Кансас Антҳропологй сите[сайт ишламайди]