Kuba xonligi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Куба хонлиги - Шим.-Шарқий Озарбайжондаги давлат (ХВИИИ аср ўртаси — 1806). Шим.-Шарқий Озарбайжон Закавказенинг энг бой, аҳоли зич жойлашган қисми бўлиб, Закавказенинг моллари унинг муҳим савдо портлари орқали ташқи бозорга ўтган; у Россиянинг жан.ини Эрон билан ва у орқали Ҳиндистон ва бошқа Шарқ мамлакатлари билан боғлаган. Куба хонлиги ни 1758—89 йилларда Озарбайжоннинг буюк давлат арбоби Фаталихон Кубавий (1736—89) бошқарган. У Куба хонлиги атрофига Озарбайжоннинг жанубидаги Ардабил шаҳригача бўлган Каспий бўйи ердарини бирлаштирган; Эрон тажовузига қарши 1787-йилда грузин подшоси Ирақлий ИИ билан шартнома тузган. Фаталихон вафотидан сўнг 90-йиллар бошида Куба хонлиги парчаланиб кетган, 1806-йилда Россияга қўшиб олинган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |