Кубанго, Окананго — Африкадаги дарё. Ангола, Намибия ва Боцвана ҳудудларидан оқади. Ўз. 1600 км, ҳавзасининг майдони 800 минг км² атрофида. Ангола ҳудудидаги Бие ясситоғлигидан бошланади, юқори қисмида серостона. Калаҳари ички оқим областида ботқоқли делта ҳосил қилиб тугайди. Делтасининг жан. тармоғи Нгами кўлига, шим. вақт-вақти билан Квандо дарёсига куйилади. Ботлетле тармоғи эса Макгадикгади ботиғидаги ботқоқликларни сув билан тўйинтиради. Асосий ирмоғи — Квито (чапдан). Ёзги ёмғирли мавсумларда тошади. Ўртача сув сарфи 255 м³/сек[1].

Кубанго


Жойлашуви
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил