Kubik Rubik






„Рубик куби“ (оммадаги варианти Кубик-Рубик; даставвал „Магиc Куб“ каби ном билан аталган, венг.: Бűвöс коcка) — механик бошқотирма, 1974-йили венгриялик ҳайкалтарош, масон, вундеркинд, архитектора ўқитувчиси Эрнő Рубик томонидан ўйлаб топилган.
Бошқотирма пластик кубдан иборат. Куб уст томонидан қардаганда 54 кичик кублардан ташкил топган йирик кубни ўзида мужассам этади ва 3та ўқдан иборат бўлиб турли томонларга айланади. Ҳар томони 9та квадратлардан иборат ва олти тусли ранглардан бирига бўялган, кенг тарқалган кублардан эса томонлари одатда: қизил — зафарон (оранге), оқ — сариқ, кўк — яшил рангларга бўялади ва яна бошқа бир-биридан фарқли ўлароқ турлари ҳам мавжуд. Ён томонларининг айланиши рангли квардратларни қайта тартибга келтиришга ёрдам беради. Ўйинчининг вазифаси кубнинг аввлаги ҳолатига яъни ҳар бир томонини 9та бир хил рангли квадратларини йиғиб, ён томонларни айлантириш ёрдамида тартибга келтиришдан иборат.
Куб — ўйинчоқлар орасида энг кўп сотилган бошқотирма ўйинчоқ бўлиб ҳисобланади. Дунё бўйлаб 350 млнъдан ортиқ Рубикнинг кублари сотилган, агар уларни ёнма-ён териб чиқилса, эр шарини ўраш мумкин.
Бу бошқотирмани „Рубик куби“ деб номланиши дунёнинг кўп тилларида қабул қилинган. Олмон, венгер, португал, хитой тиллари эса бундан мустасно.
Тарихи инглизчаси
Кубикнинг тарихи 1970-йилда бошланган бўлиб, ўша пайтларда Ларри Николс 2х2х2 бошқотирмасини ўйлаб топган эди. Ихтирочи, тез орада канада патент олиш уҳcун ариза берган ва 1972-йил, 11-апрелда бошқатирма учун 3655201 рақами остида америка патентини олишга ҳам улгурган. (кейинчалик 1986-йил аппеляция судида, ихтиро ўхшашлиги сабабли бу патент муаллифлик ҳуқуқи бузулганлиги учун бекор қилинган)
Эрнő Рубик, 1970-йилллар ўртасида Будапештдаги Амалий санъат академиясида Дизайн Интерера бўлимида ишлаган. Ўша даврларда Эрнő ўз талабаларига математик назарияларни ҳеч тушунтира олмади. Ва гуруҳ талабалари билан бир кун 27 та ёғочли кубларни ясади, ҳар бирини эса 6 хил рангларга бўяди, кутилмаганда улардан ягона кубни яратиш мушкул эканлиги маълум бўлди (бошқа манбаларда маълум бўлишича биринчи куб талабаларга уч ўлчамли жисмларни тушунтириш мақсадида ясалган). Бу билан Рубик бутун ой давомида шуғулланди. Аммо, энг қийини эса уни механизмини яратиш бўлди.[1]. Эрнő Рубик 1970-йили, 30-январда ўз ихтироси „Сеҳрли куб“ учун (ҲУ170062) венгер патентини олган.
Биринчи Рубик кублари Будапештдаги ўйинчоқ дўконлар учун 1977-йилда чиқарилган.
Бошқотирма, тўсатдан олмон компютерлар тадбиркори Тибор Лаци қизиқишини уйғотди. Математика билан машғул бўлган Лацини ўйинчоқ ҳайратга солди ва у эртаси куниёқ давлат савдо фирмаси Консумехга келди. Уларга кубларни шарқда сотишни таклиф этди ва ўша ерда Рубик билан танишди.
Будапештда 1979-йили сентабр ойидаги учрашувларда, йирик америка компанияси Идеал Той Cорпаратион билан АҚШга миллион дона куб этказиб берилиши учун келишим тузуилди. Мулоқотлар жараёнида яна битта муаммога душ келинди — Куб учун халқаро патент олинмаган, фақатгина Венгрияда патент олинганди. Америкаликлар эса, муаллифлик ҳуқуқи расман Америкада рўйхатга олинган моллар билан садво қила олишар эди. 1980 йилнинг бошларида "Магиc куб" номи "Рубикнинг куб"ларига ўзгартирилди.
Кубларнинг турлари

Кубларнинг турли хилллари мавжуд бўлиб 3х3х3 классик куб деб номланади.[2] Улар:
- 2х2х2 Рубик куби
- 3х3х3 Рубик куби
- 4х4х4 Рубик куби
- 5х5х5 Рубик куби
- 6х6х6 Рубик куби
- 7х7х7 Рубик куби
- 9х9х9 Рубик куби
- 10х10х10 Рубик куби
- Пирамида
- Динамит
- Куб-12
- Бикуб
- Скю куб (1, марказли ва марказсиз)
- Скю-ултиматум
- Рекс куб
- Морфекс Куб (Мастер)
- Ромбик (марказли ва марказсиз)
- Хексагон
- Пираминкс
- Октаҳедрон
- МегаМинкс (марказли ва марказсиз)
- Ноодатий (2х3х3 ва 4х3х3) Рубик кублари
Тез йиғиш
Кубни тез йиғиш билан шуғулланганларни „спидкубер“, энг тез йиғилган кубни эса „спидкубинг“ дейилади.
Ҳозирги кунда энг кенг тарқалган тез йиғиш Джиссики Фридрихнинг усулидир.[3].
Рубик Куби Ассосацияси (эн:Wорлд Cубе Ассоcиатион (WCА)) томонидан ҳар йили кубнинг тез йиғиш бўйича расман Жаҳон/Европа чемпионатлари ўтказилиб борилади.
WCА қоидалари бўйича, кубни йиғишдан аввал маълум алгоритм бўйича компютер дастури Cубе Эхплолер (3х3х3 классиc кублар учун) аралаштирилади. Шу ўринда ҳамма қатнашувчиларни кублари баравар аралаштирилган бўлиши керак бўлади.
Ғолиб биргина энг тез йиғилган натижа бўйича эмас, аксинча, 5 та уриниш бўйича аниқланади. Шунда ҳам энг яхши ва энг ёмон натижалар ҳисобга олинмайди. Қолган 3 та уринишларнинг ўрта ҳади натижаси бўйича аниқланади.
Амалдаги рекордлар
Кубик Рубик етказиб бериш бо'йича О'збекистондаги энг йирик онлайн до'кон - www.рубик.уз (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-10-24 санасида архивланган)
Бишкекдаги биринчи чемпионат
2013-йили, 29-августда Бишкек шаҳрида кубни тез йиғиш бўйича биринчи маротаба чемпионат Мандарино дўкони томонидан Умумжаҳон Рубик Куби ассосацияси ёрдамида ташкиллаштирилди. 40 га яқин истеъдодли иштирокчилар ўз кучларини 3х3х3, 4х4х4, 5х5х5 кубларида синаб кўришди. Ва 3х3х3 кубини йиғиш бўйича энг намунали натижани Патрик Понсе кўрсатди 4,69 сония.
Манбалар
- ↑ Бошқотирмалар тарихи (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-12-24 санасида архивланган) (рус.)
- ↑ Рубик Кубининг турлари[сайт ишламайди] (рус.)
- ↑ Джиссики Фридрихнинг усули (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-10-20 санасида архивланган) (ингл.)
Ҳаволалар
- Умумжаҳом Куб Ассосацияси (ингл.)
- Рубикнинг расмий сайти(ингл.)
- Кубни тез йиғиш бўйича Бишкекдаги чемпионат (рус.)
- Кубни йиғиш бўйича видеодарслик (ўзб.)