Kuchar davlati
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кучар давлати, Кусан давлати (Гуйзи гуо) — маркази Кучар вилояти (Шарқий Туркистон) бўлган қад. хонлик (милоддан аввалги ИИ аср—милодий ВИИИ аср). Унинг ҳукмдори айрим ҳолдарда "хоқон" деб ҳам аталган. Кучар давлати илк бор милоддан аввалги ИИ асрда ёзилган хитой битикларида Жюзи, Чюйжи, Гуйзи, Жюййи каби номлар (ҳаммаси "Кусан" атамасининг транс-крипсияси) билан тилга олинган. Ана шу маълумотларга кўра, айни замонда Кучар давлати катта ва кучли давлат бўлиб, унинг аҳолиси 6970 оила ёки 81317 кишидан, қўшини 21076 лашкардан иборат бўлган. Кучар давлати ҳудудида рўнг, сак, юэчжи, усўнг каби қад.халқлар яшаган. Давлат маркази Кучар (Куча) шаҳри бўлиб, у ўз. 3,5 км га яқин бўлган баланд ва қалин девор билан ўралган. Кейинги манбаларга кўра, Кучар давлатининг пойтахти Ян-ченг (Ян шаҳри демакдир) бўлган. Хитой сайё)утарининг таърифлашича, хон саройи ниҳоятда гўзал бўлиб, хон шер шаклида ясалган олтин тахтда ўтирган.
Ҳун империяси кучайган пайтда, Кучар давлати унга итоат қилган. "Ғарбий Хан" ("Ши Хан") деб номланган хитойлар давлати юксалиб Данан (Фарғона)га ҳарбий юриш қилганда Кучар давлати ҳам урушга тортилиб қисқа муддат давомида Хитой таъсирига ўтиб қолган. Турк хоконлиги даврида Кучар давлати унга тобе бўлган. Мазкур хоқонлик иккига бўлиниб кетгандан сўнг (ВИИ аср охири) у Ғарбий Турк хоконлиги итоатида бўлган. Кучар давлатининг узоқ давр давомида мавжуд бўлиб туриши унинг 1000-йилдан ортиқ давр ичида будда дини марказларидан бири сифатида намоён бўлганлиги ва бу ерда йирик дин арбоблари истиқомат қилганлиги билан ҳам боғлиқдир.
Хитой манбаларида учрайдиган энг қад. маълумотларда ёзилишича, Кучар давлатида пахтадан мато ва жундан гилам тўқиш, ҳайвон териларига ишлов бериш, аёллар учун зарур бўладиган турли хушбўй ҳидли упа ва сурмалар ишлаб чиқариш ҳунармандчилиги юксак даражада ривожланган ва катта ҳажмда четга чиқарилган. Кучар давлатида зотли отлар ва товусларни боқиб кўпайтириш ишлари яхши йўлга қўйилган бўлиб, улар четга чиқарилган молларичида муҳим аҳамият касб этган. Узумдан мусаллас тайёрлаш кенг тарқалган. Кучар давлатининг ўзига хос ёзуви бўлган. Аммо линий эътиқод ва савдо ишларида ҳинд ёзувлари ҳам кенг қўлланган.
Кучар давлатида мусиқа санъати ҳам юксак даражада ривожланган бўлиб, у Хитойга катта таъсир кўрсатган. Шу туфайли Хитойда "Гуйзиле" ("Кусан мусиқаси") атамаси пайдо бўлган. Кусан мусиқа-сининг Хитойда кенг тарқалган вақти милоднинг дастлабки асрларига, яъни Кусанда будда дини ривожланган вақтга тўғри келади. Айни замонда Кучар давлатида мингдан ортиқ буддизм ибодатхоналари мавжуд бўлган.
Кусаннинг иқлими илиқ, ердари серсув бўлганлиги туфайли унинг аҳолиси деҳқончилик ва чорвачилик билан кенг шуғулланган. Кучар давлати милоддан аввалги 2 — милоднинг бошларида юксак даражада иқтисодий ва маданий ривожланган. Шу замонларга оид олтин, мис, темир, қалай ва қўрғошин конлари топилганлиги бунга исбот бўла олади.
Абдулаҳад Хўжаев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |