Kuchuktepa
Кучуктепа — сўнгги жез ва илк темир даврига оид қўрғон ҳаробаси (милоддан аввалги 10—В асрлар). К. Кўҳитанг тоғининг жан. ён бағрида, Уланбулоқсой бўйида, Мурзарабод қишлоғи яқинида жойлашган. Кучуктепа айлана шаклда бўлиб, асоси 320 м, юқори қисмида 150 м га яқин. Баландлиги 8 м. Шим.-шарқий томонда алоҳида уйларнинг ҳаробалари жойлашган. Умумий майдони—0,5 га. Ёдгорлик Л. И. Албаум томонидан аниқланган (1962). Археологик тадқиқот ишлари 1963—84 йилларда (узилишлар билан) олиб борилган (А. Асқаров). Ёдгорликнинг марказий қисми тўлиқ очиб ўрганилган. Кучуктепа тарихида 4 та меъморий босқич мавжуд бўлган. 1-босқичга оид бино 4 м қалинликдаги махсус сунъий кўтарма устига қурилган. Бино тўғри тўртбурчак шаклда бўлиб, шим., ғарб ва жан. томонлардан мудофаа деворлари билан ўралган.Бинонинг умумий майдони 60 м2 ни ташкил этган. 2-меъморий босқичда шарқий томондан бинога яна 4 та хонадан иборат уй қурилган. Натижада бино квадрат шаклга эга бўлган.
Бино 2 қатор мудофаа деворлари билан ўралган. 3-меъморий босқичда бинонинг шарқий ва жан. томонларида янги тупап жойлар барпо этилган ва у яна бир қатор мудофаа девори билан ўралган. 4-меъморий босқичда олдинги давр турар жойлари ўрнида янги уйлар барпо этилган. Бинонинг дастлабки кўриниши сақланиб қолган. Жанубий ва шарқ томондан бино янги қалин мудофаа девори билан ўралган. Бинонинг умумий майдони 250 м2 ни ташкил қилган. Асосий қурилиш материали сифатида тўғри тўртбурчак шаклдаги хом ғиштлардан фойдаланилган. К.дан қўлда ва кулолчилик чархида тайёрланган сопол идишлар, ўроқсимон тош пичоқлар, болғалар, ўғир дасталари, ҳавончалар, ёрғучоқлар, жез пичоклар, бигизлар, пайконлар, ханжар ва суяк бигизлар топилган. Кучуктепа Ўрта Осиёнинг шим. ҳудудларидан кўчиб келиб, ўтроклашган чорвадорларнинг мудофаа деворлари билан ўралган манзилгоҳидир. Улар ўз тараққиётида маҳаллий деҳқон аҳолининг маданий ютуқларидан кенг фойдаланганлар. К.да ҳаёт узлуксиз 400— 500 йил давом этган. Кучуктепа аҳолиси деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган.
Ад:. Ал бау м Л. И., К датировке верхнего слоя поселения Кучуктепе. ИМКУ, вип. 8, Т., 1969; Асқаров А. А., Албаум Л. И., Поселение Кучуктепа, Т., 1979; Шайдуллаев Ш. Б., Севервая Бактрия в эпоху раннего железного века, Т., 2000.
Шокиржон Пидаев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |