Куэнка — Эквадорнинг жан. қисмидаги шаҳар, Анд тоғлари оралиғидаги водийда, 2600 м баландликда жойлашган. Асуай провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 240 минг киши (1995). Экспорт учун шляпа-панамалар ишлаб чиқарилади, тўқимачилик ва озиқ-ов-қат саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчиликда сопол идишлар, заргарлик буюмлари, мармардан бадиий буюмлар тайёрланади. Ун-тлар, НВафис санъат академияси бор. Шаҳарга 1557-йилда асос солинган. ХВИ—ХВИИ асрларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган. К. яқинида олтингугурт конлари топилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил