Куфий — хаттотлик услуби; қадимги араб ёзувларидан. Ҳарфлар тўғри ва дойра чизиқлар асосида ёзилади. ВИИ асрда Яъраб ибн Қаҳтон томонидан (тахминан Куфа шаҳрида) ихтиро қилинган, 7—Х асрларда кенг қўлланган. К.да 22 та ҳарф бўлиб, абжад тартибида жойлаштирилган. Унли товушлар турли ранглардаги белгилар билан ифодаланган. Диакритик белгилар ихтиро қилингач (ВИИИ аср), ҳарфлар сони 28 тага етказилган. К.нинг энг қад. намуналаридан бири Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасида сақланаётган терига ёзилган Усмон Қуръонидир. Қўлёзма китоб ёзишда аста-секин К. ўрнини васх хати эгаллади. К.дан, асосан, меъморлик (мас, Самарқанддаги Амир Темур, Қозизода Румий мақбаралари китобалари), амалий безак санъати, тангаларда, қўлёзма китоб сарлавҳалари ва китобаларни ёзишда фойдаланилган.

Абдумажид Мадраимов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил