Куфтон — ўрта асрларга оид мулк. Шерободдарё ҳавзаси (Сурхондарё вилояти) да жойлашган. Табарийнинг ёзишича, 705 йил Қутайба ибн Муслим Амударёни кечиб ўтганда унинг хузурига Чағониён подшоси, сўнгра К. подшоси совға салом, пул билан келишган. К. подшоҳи Қутайбани ўз юртига таклиф этган. Сўнгра ҳар икки подшоҳ ўз мулкларини ихтиёрий суратда Қутайбага топширганлар. Араблар истилосидан сўиг К. мулки манбаларда учрамайди. Бироқ бу атама ХВ асргача Термиз ва Чағониён шимолидаги тоғлар номи — Кўҳтон шаклида сақланиб қолган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил