Kujula Kadfiz
Кужула Кадфиз (Кадфиз И) -Кушон подшолигиттт асосчиси (милоддан аввалги И аср охири — милодий И аср 1-ярми). Кўчманчи юечжилар (тоҳарлар)нинг гуйшуан — кушон қабиласига мансуб. Хитой тарихий йилномаларида у Киоцзюко номи билан маълум. Тарихий ҳақиқатга яқин тахминга кўра, юечжи қабилалари томонидан Бақтрия истило қилингандан (милоддан аввалги ИИ аср, 3-чораги) тахминан 100 йилдан бир оз вақт ўтгач, К. К. кушонлар ўртасидаги ўзаро тахт учун курашда қолган 4 юечжи қабилалари орасидаги ўз тарафдорлари билан Бақтриянинг жан.-ғарбий ҳудудларида ўз ҳукмронлигини ўрватган. У парфянларнинг Бақтриянинг ғарбий ҳудудларига уюштирган тажовўзларига қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб борган. Бақтрияда юзага келган сиёсий вазият ва ҳарбий кучлар нисбати К. К. фойдасига ўзгармаганлиги, уни Ҳиндукуш тоғлари оша Кобул (Гаофу) вилоятига кетишга мажбур қилди. У Кобул вилоятини бўйсундириб, вилоят ҳокими сифатида тангалар зарб қилишни йўлга қўйди. Кобулистон ҳокими бўлган вақтда К. К. ҳали мустақил сиёсат олиб бормаган. У Паропамисад (Кашмир)нинг ҳинд-юнон шоҳи Гермейнинг (милоддан аввалги И асрнинг ўрталари) устуворлигини кабул қилган. Аста-секин К.К.нинг ҳарбий қудрати ошиб бориши унга қўшни ҳудудларни ўз тасарруфига олишга имконият берди. Бу борада Ҳиндистоннинг шим.-ғарбий ҳудудларидаги сиёсий парокандалик унга жуда қўл келган. У ўз эътиборини шу ердарни босиб олишга қаратган. Кўп вақт ўтмай, у ўз ҳомийси Гермейга қарашли ҳамма ердарни ўзига бўйсундирган. Гермейга қарашли ҳудудларнинг қўшиб олиниши кушон ҳокимлигининг қудратли давлатга айланишига олиб келди. Кейинчалик К.К. жан.даги ҳинд-парфян шоҳи Гандофар ҳудудлари (Гандҳара, Арахосия) ҳисобига ўз давлати чегарасини янада кенгайтирган. Хитой манбаларида қайд қилинишича, К.К. 80 йил умр кўрган. Шундан тахминан 50 йилини юечжи қабилаларини бирлаштиришга, кушонлар қабиласининг устуворлигини ўрнатишга, Кушон подшолигига асос солишга ва уни қудратли давлатга айлантиришга бағишлаган.
Адабиёт
- Бичурин Н. Я. ( Иакинф), Собрание сведений о вародах, обитавших в Средней Азии в древние времева, т.2, М.-Л., 1950; Пугаченкова Г.А., Ртвеладзе Э. Ю., Севервая Бактрия — Тоҳаристан, Т., 1990.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |