Кук ороллари (инглизча: Cоок Исландс) – Тинч океандаги архипелаг, Полинезияда. Маъмурий жиҳатдан Янги Зеландия таркибида. Жанубий ороллар (8 орол) ва Шимолий ороллар (7 орол)дан иборат.

Кук ороллари
инглизча: Cоок Исландс
Янги Зеландиянинг эркин ассоциациялашган давлати
Мадҳия: Те Атуа моу ē
Файл:Натионал Антҳем оф тҳе Cоок Исландс.огг
Location of Kuk orollari
Пойтахт Аваруа
Расмий тил(лар) • Инглиз тили
• Кук ороллари Мāори
(шу жумладан Пукапукан)
Этник гуруҳлар
• 78.2% Кук ороллари Мāориликлар
• 7.6% Қисман Мāориликлар
• 14.2 Бошқалар
Этнохороним(лар) Кук оролликлар
Ҳукумат Унитар конституциявий монархия
Чарлес ИИИ
• Қирол вакили
Сер Том Марстерс
Марк Браун
• Арики уйининг президенти
Тоу Травел Арики
Қонун чиқарувчи ҳокимият Парламент
Суверен давлат (Yangi Zelandiya bayrogʻi Янги Зеландия)
• Ўзини-ўзи бошқаруви
1965-йил 4-август
• БМТнинг ташқи муносабатларда мустақилликни тан олиши
1992-йил
Майдон
• Бутун
236.7 км2
Аҳоли
• 2021-йилги рўйхат
15,040 киши (223-ўрин)
• Зичлик 63.3/км2
ЙИМ (номинал) 2020-йил рўйхати
• Бутун
$384 миллион
• Жон бошига
$21,994
Пул бирлиги Янги Зеландия доллари (НЗД)
Кук ороллари доллари
Вақт минтақаси УТC–10:00 (CКТ)
Телефон префикси +682
ИСО 3166 коди CК
Интернет домени .cк

Бошқарув шакли

1965-йилда қабул қилинган Асосий қонунга мувофиқ Конституциявий монархия. Янги Зеландияга эркин қўшилган ўзини-ўзи бошқарувчи давлат. Давлат раҳбари — Янги Зеландия монархи қирол Чарлес ИИИ. Унинг номидан махсус вакил иш олиб боради.

Ижроия ҳокимиятини маҳаллий ҳукумат идора этади. Ташқи сиёсат ва мудофаа масалалари Янги Зеландия ҳукумати ваколатида.

Қонунчилик ҳокимияти олий органи — бир палатали парламент ва у 5 йил муддатга сайланадиган 24 депутатдан таркиб топган.

Кук ороллари партияси, Демократик партия асосий сиёсий кучлардир.

Бўлиниши ва аҳолиси

Кук оролларининг асосий аҳолиси (87,7 фоизи) маори ва полинез халқлари. Расмий тили — инглиз ва маори тилларидир. Насронийлик — кўпчилик эътиқод қиладиган дин.

Жойлашуви ва табиати

Кук ороллари Тинч океани жанубий қисмида, Полинезияда жойлашган. Шимолда Кирибати, шарқда Франсуз Полинезияси, ғарбда Ниуэ, Америка Самоаси, Токелау, жанубда Тинч океани нейтрал сувлари билан туташган.

Кук ороллари Янги Зеландия Қироллиги бир қисмидир ва 15 та оролни қамраб олади. Уларнинг 2 тасида одам яшамайди. Энг йириги Раротонга, пойтахт шу ерда жойлашган. Энг шимолий Петрин атолли билан энг жанубий Мангаиа ороллари орасидаги масофа 1400 км ни ташкил этади. Энг баланд нуқтаси — Раротонга оролидаги Те Манга тепалиги (658 метр).

Иқлими — тропик. Йиллик ўртача ҳарорат — +21...28°C. Йиллик ёғин 600—1000 мм атрофида.

Тропик тўфонлар катта талофатлар етказади. Кокос палмалари, касуарина, ҳиюинус, франгапани ва бугонвилия каби дарахтлар ўсади. Эчкемар ва қушлар яшайди.

Тарихи

Бу ерга 1000-йилларда полинезлар кўчиб келишган. Архипелаг номи ХИХ асрда рус денгизчиси Иван Фёдорович Крузенштерн томонидан англиялик таниқли сайёҳ Жеймс Кук шарафига қуйилди. Чунки Кукнинг ўзи оролга 1773—1775-йилларда келган ва уни Ҳерви ороли деб атаган эди.

1843-йили оролни Франсия босиб олгач, маҳаллий оқсоқоллар Британия империясидан уни ўз ҳимоясига олишни сўраб мурожаат қилди.

1888-йили орол Британия империяси протекторатига айланди, 1901-йили Янги Зеландия бошқарувига берилди. 1960-йилда мустамлакачиликка қарши ҳаракатдан сўнг у ўз ички мустақиллигига эга бўлди. 1965-йили Кук ороли Янги Зеландия Ҳамдўстлигида ўзини ўзи бошқарадиган мустақил давлат тузилмасига айланди.

Кейинги ўн йилликларда иқтисодий ва ижтимоий соҳалар яхшиланди, маҳаллий ҳукумат ваколати кенгайди, мустақиллик тамойиллари чуқурлашди. 1990-йилларда молиявий инқироз туфайли маҳаллий аҳолининг фаровонлиги ёмонлашди, Янги Зеландияга эмиграция ортди.

Иқтисодиёти

Асосий даромад манбалари қишлоқ хўжалиги, молиявий хизмат ва сайёҳликдир. Ҳар йили 100 мингдан ортиқ сайёҳ бу ерга ташриф буюрмоқда.

Томатлар, карам, тарвуз, қовоқ, қалампир, дуккакли ўсимликлар, маниок ва бататлар, папайя, кокос ёнғоғи, турли ситрус ва тропик мевалар етиштирилади ҳамда экспорт қилинади. Сунъий дур олиш ва балиқчилик оролнинг миллий фаровонлик рамзидир. Офшор банклар тез ривожланмоқда.

Япония, Янги Зеландия, Австралия, Фижи, Буюк Британия, АҚШ асосий савдо шериклари саналади. Автомобил йўллари узунлиги — 33 км

“Cоок Исландс Неwс” кундалик нашри чоп этилади.

Ташқи сиёсати

Жанубий Тинч океани комиссияси ва Тинч океани ороллари Форуми, Осиё тараққиёт банки, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Африка, Кариб ҳавзаси ва Тинч океани мамлакатлари ташкилоти аъзоси. Жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари Кук оролларини халқаро ҳуқуқнинг субектлари сифатида тан олмайди, аммо 33 давлат ва ЕИ у билан дипломатик алоқаларга эга.

Адабиётлар

  • Лазиз Раҳматов. «Дунё мамлакатлари: Австралиядан Ҳиндистонгача». Тошкент, 2019-йил