Kukrinikslar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Кукриникслар (уч рассом фамилияси ва исмининг дастлабки ҳарфларидан олинган тахаллус) — уч кишидан иборат рассом ва график рассомларнинг ижодий жамоаси: Кўприянов Михаил Василевич (1903—1991); Крилов Порфирий Никитич (1902— 1990); Соколов Николай Александрович (1903—2000). К. халқ рассомлари, Бадииёт акадимяси ҳақиқий аъзолари, Меҳнат қаҳрамонлари. 1924-йилдан ҳамкорликда ижод қилиб, ҳаётий расмлар билан газ. ва жур.ларда чиқа бошлашган; ҳажвий расмлар устаси сифатида шуҳрат қозо-нишган ва жаҳонга танилишган. К. ички ва ташқи халқаро ҳаётга оид ўткир маз-мунли туркумлар ("Транспорт", 1933— 34; "Уруш оловини ёқувчилар", 1953— 57 ва бошқалар), ташвиқий плакатлар ("Душ-манни аямасдан тор-мор қиламиз ва янчиб ташлаймиз", 1941 ва бошқалар), китобларга ишланган безаклар (М.Е.Салтиков —Шчед-рин, 1939; А.П.Чехов, 194046; М. Горкий, 1933, 1948-49 ва бошқалар), картивалар ("Эски хўжайинлар", 1936—37; "Оқибатда", 1947—48 ва бошқалар) ва бошқа асарлар муаллифларидир. К. ҳамкорликда асарлар яратишсада, ҳар бири алоҳида ижодий услубга эга, портрет, манзара ва ватюрморт жанрларида асарлар яратишган. Ўзбекистон давлат санъат музейига К. асарларидан ("Москва чеккаси", 1941) намуналар қўйилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |