Кукса (фин: кукса, гукси швед. кåса) — бу ёғочдан ўйилган анъанавий саам кружкаси (кичик коса ёки чўмич).

Фойдаланиш

Бу идиш совуқ ва иссиқ ичимликлар, шунингдек, суюқ овқатларни истеъмол қилиш учун ишлатилади. Ҳажми кичиклари 50 млдан бошлаб катталари 500 мл гача бўлиши мумкин. Финландияда, анъанага кўра, янги туғилган чақалоққа кукса совға қилинади ва бу инсоннинг илдизларидан ажралмаслигини англатади. Саамлар кукса омад келтиришига ишонишади[1].

Енгиллиги, мустаҳкам ва ташқи кўриниши туфайли кукса сайёҳлар, бушкрафтлар(атроф-муҳитни тадқиқ қилиб, ёввойи тарзда кун кечирувчилар) орасида кенг тарқалди. Кружкани ушбу мавзуга бағишланган кўплаб ресурслардан, шунингдек, ҳунармандлардан сотиб олиш мумкин.

Куксанинг пластик аналоги Швеция армиясининг муҳим тўпламларининг бир қисмидир[2][3].

Ишлаб чиқариш

Кукса қўлда ҳамда турли хил ёғочга ишлов бериш ускуналари ёрдамида саноат усулида тайёрланади. Эман, қайин, тол, қорақайин[4] каби баргли дарахтлар ишлатилади. Анъанага кўра, кукса қайин танаси устидаги шарсимон ўсимта сувелдан қўлда кесиб олиб ишланади. Тайёр идишлар фойдаланиш даврини узайтириш ҳамда сувга чидамлилигини таъминлаш учун зиғир ёғида қайнатилади. Кукса, бақувват кўринишига қарамай, жуда енгил ва қулай. Биринчи марта ишлатишдан олдин унга ўткир қаҳвани қуйиб, неча дақиқа давомида қолдирилади, шундан сўнг у қуритилади ва ички деворларини қаҳванинг қуйқаси билан ишқалаб артиб олинади. Бу маҳсулотга тўқ ялтироқ ранг беради.

Куксанинг сифати бузлимаслиги учун уни махсус воситалар билан ювиш ва спиртли ичимликларни ичиш тавсия этилмайди. Улар ёғоч идишни қуритб юборади.

Манбалар

  1. ↑ О куксе
  2. ↑ „Сwедиш Армй Cуп“. 2021-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 6-май.
  3. ↑ Кåса армй
  4. ↑ Кукса из ясеня

Ҳаволалар