Кулранг акулалар[1], ёки аррасимон тишли акулалар[1], ёки кархарин акулалари[2] (лотинча: Cарчарҳинидаэ) — Кархаринсимонлар туркумидаги акулалар оиласи. Акулаларнинг энг катта ва кўп сонли оилаларидан бири. Йўлбарс акула, кўк акула ва тўмтоқ тумшуғли акула каби турлар ҳам унга тегишли. Бу турдаги акулаларнинг барчаси одамхўрлик сифати билан танилган ва бу борада оқ акулалардан заррача ортда қолишмайди. Устига-устак, уларнинг сони анчагина кўп. Йўлбарс акуласининг узунлиги 6,32 м га этади. Тўмтоқ тумшуқли акула эса калтароқ-унинг узунлиги тўрт метргача бўлади. Аммо бу унинг қанчалар хавфли эканлигига таъсир қилмайди.

Барча океанларнинг тропик, субтропик ва мўтадил сувларида кенг тарқалган. Еттита тури чучук сувда ҳаёт кечиради.

Оиланинг барча вакиллари акула болаларини тирик ҳолда дунё келтиради.

Таснифланиши

Оила 12 авлод ва 50 га яқин турдан иборат.

  • Галеоcердо тури — йўлбарс акулалари (1 тур)
  • Сcолиодон тури — сариқ узунтумшуқ акулалар (1 тур)
  • Cарчарҳинус тури — кулранг акулалар (32 тур)
  • Глйпҳис тури — чучук сувда яшовчи кулранг акулалар (4 тур)
  • Ламиопсис тури — кенг парма тишли акулалар (2 тур)
  • Насоламиа тури — оқ бурунли акулалар (1 тур)
  • Негаприон тури — ўткир тишли акулалар (2 тур)
  • Прионаcе тури — кўк акулалар (1 тур)
  • Рҳизоприонодон тури — узун тумшуқли акулалар (7 тур)
  • Лоходон тури — қисиқ кўзли кулранг акулалар (1 тур)
  • Исогомпҳодон тури — ўткирбурун акулалар (1 тур)
  • Триаэнодон тури — риф акулалари (1 тур)

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Жизн животних. Том 4. Лансетники. Круглоротиэ. Хрящэвиэ риби. Костниэ риби / под ред. Т. С. Расса, гл. ред. В. Е. Соколов. — 2-э изд. — М.: Просвещэниэ, 1983. — С. 37. — 575 с.
  2. ↑ Линдберг, Г. У., Герд, А. С., Расс, Т. С. Словар названий морских промислових риб мировой фауни. — Ленинград: Наука, 1980. — С. 38. — 562 с.

Ҳаволалар